Клиник манзараси
. Узоқ вақт давом этувчи сариқлик хос. Сариқлик
ҳаѐтнинг 2-3-кунида пайдо бўлади ва 3-12 ҳафтадан 16-20 ҳафтагача
сақланади.
Гипотиреоз
симптомлари
(ўртамиѐна
шиш
синдроми,
бўшашганлик, адинамия, қўпол товуш, «мармар», қуруқ тери қопламлари)
билан бирга кечади. Тиреоид гормонларни тайинлаш билирубин миқдори
меъѐрлашишига олиб келади.
Ташхислаш
. Лаборатор ташхисот ўз ичига олади: қоннинг биокимѐвий
таҳлили. Билвоосита билирубин устун кеоган гипербилирубинемия
аниқланади. Умумий билирубин даражаси 200-220 мкмоль/л дан ошмайди;
қонда Т3, Т4, ТТГ ларни аниқлаш.
Жигар (паренхиматоз) сариқликлар.
Неонатал гепатитлар.
Таснифи
. X қайта кўриб чиқилган КХТга кўра ажратилади:
P35.3. Туғма вирусли гепатит.
Этиология ва патогенези
. Янги туғилган чақалоқлар гепатити одатда
инфекцион генезга эга. Улар орасида қуйидагиларни ажратиш мумкин: жигар
ичи холестази билан туғма неонатал гигант ҳужайрали гепатит; қорин ичи
инфекциялари (ЦМВ, листериоз, токсоплазмоз ва бошқалар) билан боғлиқ
постнатал гепатитлар; сепсисда ва бошқа инфекцияларда жигарнинг токсик-
септик шикастланиши.
Клиник манзараси
. Клиник кўринишлари вирус таъсир қилиш
муддатига боғлиқ ва икита вариантда кечиши мумкин – ўткир ости (энг кўп
193
учрайди) ва ўткир (манифестли). Сариқлик туғилганидан бошлаб кузатилиши
мумкин ѐки бола ҳаѐтининг биринчи 2 ҳафтасида. Сариқлик 2-3 ҳафтадан 2-3
ойгача давом этади. Нажас кучсиз бўялган, ҳатто ахолик даражагача бўлади
(ахолия ифодаланганлиги касаллик оғирлиги ҳақида далолат беради). Сийдик
унда ўт пигментлари (уробилин) катта миқдорда бўлганлиги боис тўқ рангга
эга (конъюгирланган билирубин пайдо бўлганда). Жигарнинг катталашиши,
унинг зич консистенцияси хос, спленомегалия бўлмаслиги мумкин. Иштаҳа
пасайиши, қусишлар, қайт қилишлар, қорин дам бўлиши, неврологик
симптомлар (рефлекслар пасайиши, гипотония, тортишишлар, менингеал
белгилар) қайд қилинади. Геморрагик синдром қўшилиши мумкин. Айрим
беморларда касалликнинг клиник манзарасида холестаз, гепатоцитлар
цитолизи, ўткир жигар етишмовчилик белгилари устун келиши мумкин.
Қорин ичи инфекцияларида, сепсисда касалликнинг асосий белгилари
биринчи навбатга чиқади.
Ташхислаш
. Лаборатор ташхислаш ўз ичига қуйидагиларни олади:
– қоннинг биокимѐвий таҳлили. Умумий билирубин ва билирубин
фракцияларини касалликнинг биринчи кунларида аниқлаганда билвосита
билирубин миқдори устун келади, кейин бевосита билирубиннинг
солиштирма оғирлиги ортади. Аминотрансфераза ва бошқа гепатоспецифик
ферментлар фаоллиги ошган. Холестазда ишқорий фосфатаза ва урокиназа
даражалари ҳам ошади;
– ПТИни аниқлаш (пасаяди);
– альфа-фктопротеин даражасини аниқлаш. Унинг миқдори туғма
гепатитларда юқори бўлади;
– гепатит маркерларини (Hbs Ag ва бошқ.) аниқлаш;
Қорин
ичи
инфекцияларига
текшириш.
Специфик
иммуноглобулинларни аниқлаш орқали иммунфермент таҳлил услуби билан
амалга оширилади, жигар биопсияси бажарилади. Токсик гепатитларда,
194
сепсисда холестаз белгилари, гепатоцитларнинг ўчоқли некрозлари, фиброз
жойлар аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |