Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


ОРҚА МИЯНИНГ, ЕЛКА ЧИГАЛИНИНГ ТРАВМАТИК



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/241
Sana26.02.2022
Hajmi2,72 Mb.
#468292
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   241
Bog'liq
neonatologiya

ОРҚА МИЯНИНГ, ЕЛКА ЧИГАЛИНИНГ ТРАВМАТИК 
ШИКАСТЛАРИ. 
Янги туғилган чақалоқларда орқа мия шикастланиши КИТШга 
қараганда камроқ учрайди. 40-85% ҳолларда ўлимдан кейин ташхис 
қўйилади ва фақатгина 20% ҳолларда орқа мия шикастланиш ўлимнинг 
бевосита сабаби ҳисобланади. 
Этиологияси
. Чўзилувчанлик хусусияти анчагина бўлганлиги боис 
умуртқа поғонаси туғруқ шикастлари орқа мия шикастларига солиштирганда 


119 
кам учрайди: бошни фиксацияланган ҳолатида танани тракциялашда 
умуртқанинг компенсатор чўзилиши 4 см гача етади, орқа мияники эса фақат 
0,4-0,5 см. Шу билан бирга чақалоқларнинг умуртқа поғонаси бойлам-мускул 
аппаратининг заифлиги сабабли унинг барча бўғимларининг барқарор 
бўлмаслиги билан фарқ қилади. Шунинг учун, ҳатто энг кичик даражадаги 
куч билан букиш, чўзиш, эгиш, бошни ѐки тосни айлантириш 
умуртқаларнинг силжишига, бойлам ва мушакларнинг узилишига, орқа мия 
қисилишига 
олиб 
келиши 
мумкин. 
Орқа 
мия 
шикастланиши 
ривожланишининг негизида умуртқа ва орқа мияга таъсир қиладиган учта 
асосий механизм ѐтади: букувчи-компрессияли, дистракцияли, ротацияли. 
Шикастланишга олиб келадиган асосий омиллар бўлиб гипоксия, 
коагулопатия, томирлар мальформацияси ҳисобланади. 
Юқоридаги патологик механизмларнинг таъсири остида қуйидаги 
бузилишлар юзага келади. 
– ўмуртқа поғонаси шикастланишлари (чиқишлар, кичик чиқишлар, атлант-
аксиал ва умуртқалараро бўғимларнинг уларда капсула сиқилиши 
натижасида блокланиши, умуртқа таналарнинг жойидан силжиши – 1-2 та 
умуртқалар дислокацияси); 
– орқа мия ва унинг қобиқларига қон қуйилишлари: 
а) эпидурал (юқори-бўйин ва бўйин-кўкрак бўлимлари – 40-85%) қон 
кетишлар оғир нафас бузилишларига олиб келади; 
б) субдурал (камроқ кузатилади – 10-14%); бундай қон кетишда орқа 
миянининг катта қисми «енг» шаклида ўралади, бу бола ҳаѐти учун катта 
хавф туғдиради; 
– умуртқа артериялари ҳовузларидаги ишемия, орқа мия шиши; 
– умуртқалараро дискларнинг шикастланиши. 
Травматик шикастлар билан бир қаторда ишемик шикастланишлар 
бўлиши мумкин ва жараѐнга орқа мия томирлари қўшилиши ҳам кузатилади, 
бу жуда кам учрайди. 


120 
Таснифи
. Ҳозирги вақтда орқа мия, елка чигалининг шикастланишлари 
Х қайта кўриб чиқилган КХТ бўйича таснифланади: 
P14. Периферик нерв тизимининг туғма шикастланиши. 
P14.0. Туғруқ шикастидаги Эрба фалажи. 
P14.1. Туғруқ шикастидаги Клюмпке фалажи. 
P14.2. Туғруқ шикастидаги диафрагмал нерв фалажи. 
P14.3. Елка чигалининг бошқа туғруқ шикастлари. 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   241




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish