Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Дежерин–Клюмпке пастки дистал фалажи



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/241
Sana26.02.2022
Hajmi2,72 Mb.
#468292
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   241
Bog'liq
neonatologiya

Дежерин–Клюмпке пастки дистал фалажи
орқа миянинг CVII–ТhI 
сегментлари ѐки елка чигалининг ўрта ва пастки тизимчалари 
шикастланганда пайдо бўлади. Фалажлик қўлнинг дистал бўлимларидаги 
функцияларининг қўпол бузилишлари билан кечади: кафт ва бармоқларнинг 
букиш функциялари кескин пасайган ѐки йўқ, тирсак бўғимида ҳаракатлар 
бўлмайди. Билак нерви шикастланган вазиятларда қўл панжаси «тюлень 
панжаси», тирсак нерви шикастланганда – «чангалли (тирноқли) панжа» 
кўринишга эга бўлади. Панжа рангпар, цианотик тусга эга – «ишемик 
қўлқоп» симптоми, пайпаслаганда совуқ, мушаклар атрофияланган, кафт 
яссиланган. Елка бўғими функцияси бузилмаган, ҳаракатлар сақланган, Моро 
рефлекси пасайган, Бабкин рефлекси ва ушлаш рефлекси йўқ. Бўйин 
симпатик толалари шикастланиши натижасида шикаст томонида Бернар–
Горнер синдроми (птоз, миоз, энофтальм) аниқланади. 
Қўлнинг тотал фалажи (Керер фалажи)
орқа миянинг CV–ThI
сегментлари ва елка чигалининг мос илдизчалари зарарланишида 
ривожланади. Клиник жиҳатдан қўлларнинг суст шоллиги ва оѐқларнинг 
спастик шоллиги, Бернард–Горнер синдроми билан бирга трофик издан 
чиқишлар билан намоѐн бўлади ва кўпинча иккала томонда кузатилади. Елка 
чигалининг мос илдизчалари шикастланган вазиятларда клиник манзара 
ўхшаш хусусиятга эга, фақат оѐқлардаги симптоматик ўтказувчанлик 
йўқлиги билан. 
Орқа миянинг кўкрак бўлими (ThI–ТhXII сегментлари ) шикастланиши 
клиник жиҳатдан кўкрак қафасининг нафас олиш мушакларининг 


124 
дисфункцияси натижасида (диафрагма нафас олишни амалга ошираѐтган 
вақтда мушаклар ичкарига ботиб кетади) нафас қисилиши билан намоѐн 
бўлади. Патологик жараѐнга орқа мия сегментларининг ТhIII–ТhVI сатҳида 
қўшилиши пастки спастик шоллик билан намоѐн бўлади. 
Орқа миянинг пастки кўкрак сегментларининг шикастланиши қорин 
олд девори мушакларининг иннервацияси бузилганлиги натижасида 
“ѐйилган қорин” белгиси билан намоѐн бўлади. Бундай болаларнинг йиғиси 
суст, аммо қорин олд деворига босилганда йиғлаш анча кучаяди. 
Орқа миянинг бел-думғаза бўлимидаги туғруқ шикасти қўллар 
ҳаракати фаоллиги сақланган ҳолда пастки суст шоллик билан намоѐн 
бўлади. Оѐқларнинг мушак тонуси пасайган, фаол ҳаракатлар кескин 
чекланган ѐки йўқ. Оѐқлар “қурбақа вазияти” да, болани вертикал ҳолатга 
келтирганда оѐқлари осилган, таняч, автоматик юриш ва Бауэр рефлекслари 
йўқ, тизза ва ахилл пайи рефлекслари сусайган, “қўғирчоқ оѐғи” симптоми 
аниқланади. Жараѐнга думғаза бўлимлари қўшилганда анал рефлекс йўқолиб 
кетади, ануснинг кенг очилиб туриши, сийдик ва нажас тутолмаслик 
кузатилади. Кейинчалик думба мускуллари гипотрофияси (“тешилган 
копток” симптоми), сонлардаги бурмаларнинг текисланганлиги, оѐқ 
мушакларининг 
атрофияси, 
болдир-панжа 
бўғимлари 
соҳаларида 
конрактуралар ривожланиши билан намоѐн бўладиган трофик издан 
чиқишлар кучайиб боради. 
Қисман ѐки тўлиқ узилиш билан келган орқа мия шикастланишларида 
(асосан бўйни ва юқори кўкрак бўлимларида) характерли клиник манзара 
бўлиб шикастланиш сатҳида суст шолликлар (фалажлар) ва шикастланиш 
сатҳидан пастда спастик фалажлар ҳисобланади. Чаноқ аъзолари 
функциялари бузилишлари (ихтиѐрсиз сийдик чиқиши, дефекация ѐки 
қабзиятлар) бор. Орқа мия узилишидан кейинги ҳатнинг биринчи соатларида 
ѐки кунларида неврологик симптоматика худди бош ми қон кетишлари, 


125 
шиши, шокдагидек бўлиши мумкин, ва бола спинал неврологик белгилар 
пайдо бўлмасдан олдин бир нечта соатлар ичида вафот этиши мумкин. 
Диафрагмал нервларнинг травматик шикастланишлари 80-90% 
ҳолларда елка чигалининг травматик шикастлари (тотал ва проксимал) билан 
бирга келади. Бир томонлама шолликлар клиник жиҳатдан деярли 
симптомсиз ѐки нафас олиш етишмовчилигининг минимал белгилари билан 
кечади. Диафрагманинг икки томонлама шоллиги клиник жиҳатдан ҳаѐтнинг 
биринчи соатларидан бошлаб нафас олишнинг кучли бузилиши билан 
кечади, бу кўпинча респиратор ѐрдамни тақоза қилади. 
Кўкрак қафаси рентгенографиясида шикастланган томонда диафрагма 
гумбазининг баланд туриши ва паст ҳаракатчанлиги қайд қилинади. 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   241




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish