Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/241
Sana26.02.2022
Hajmi2,72 Mb.
#468292
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   241
Bog'liq
neonatologiya

Клиник манзара
. Орқа мия шикастланишининг клиник манзараси 
морфологик бузилишларнинг ифодаланганлик даражасига ва шикастланиш 
сатҳига боғлиқ. Бунда қуйидаги манзаралар бўлиши мумкин: 
– орқа мия шоки (CI -CIII), 
– Кофферат синдромида нафас олиш бузилишлари (CIII–CIV); 
– қўлларнинг проксимал бўлимида функцияларининг қўпол бузилиши ва 
оѐқларнинг спастик шоллиги билан бирга кечадиган Дюшен–Эрба шоллиги 
ва фалажи (CV–CVI); 
– Горнер симптоми (птоз, миоз, энофтальм) ва оѐқларнинг спастик шоллиги 
билан бирга қўлларнинг дистал охирида функцияларнинг қўпол бузилиши 
билан кечадиган Дежерин–Клюмпке пастки дистал шоллиги ва фалажи 
(CVII-ThI); 
– оѐқларнинг спастик шоллиги билан бирга кечадиган Керрер фалажи – 
қўлларнинг тотал фалажи (CV–ThI). 
Орқа миянинг кўкрак бўлими шикастланиши (ThI–ТhXII) кўкрак 
қафаси мускулларининг функцияси бузилиши натижасида нафас олиш издан 
чиқишлари билан кечади. Жараѐнга орқа миянинг ТhIII–ТhVI сатҳидаги 
сегментлари қўшилганда оѐқларнинг спастик шоллиги пайдо бўлади. 
Орқа миянинг пастки кўкрак сегментлари шикастланиши “ѐйилган 
қорин” симптоми билан намоѐн бўлади. 


121 
Орқа миянинг бел-думғаза соҳасида шикастланиши пастги сўст шоллик 
билан намоѐн бўлади. Жараѐнга думғаза бўлимлари қўшилганда тос аъзолари 
функциялари бузилади. 
Умуртқа поғонасининг бўйин бўлими шикасти бўлганда, одатда, 
болани ҳолати ўзгаритирилганда, уни қўлга олганда, ва Робинсон рефлекси 
текширилганда оғриқ синдроми бор бўлади. 
Юқори бўйин сегментлари (CI-CIV) шикастланганда орқа мия шоки 
клиник манзараси кузатилади, шок фожиали, оғир ва ўртача оғир кечиш 
вариантларига эга бўлиши мумкин. 
Краниоспинал шикастланиш сатҳида клиник манзара ҳалокатли 
бўлади, ўлик туғилиш ѐки ҳаѐтининг биринчи соатларида нафас ва кучайиб 
борадиган юрак-қон томир издан чиқишлари сабабли ўлим билан тугайди. 
Оғир вариант бўшашганлик, адинамия, мушакларнинг тарқоқ 
гипотонияси, «қурбақа» вазияти, гипо-, арефлексия, пай рефлексларининг 
кескин пасайиши ѐки йўқлиги, ихтиѐрий ҳаракатларнинг тўлиқ фалажи, 
шикастланиш жойидан дистал томонда сезувчанлик йўқлиги ѐки спастик 
тетрашоллик, гипотермия, артериал гипотензия ривожланиши, туғилган 
пайтдан бошлаб РДС, сийдик тутилиши ѐки даврий сийдик тутолмаслик, 
қорин дам бўлиши, ичак шоллиги билан намоѐн бўлади. Янги туғилган 
чақалоқ ўлимининг сабаби туғилишдан кейинги РДС ва асфиксия хуружлари, 
шок бўлади. 
Ўртача оғирликдаги кечишда орқа мия шоки клиник манзараси анча 
қисқа вақтли, ҳаракат ва рефлектор бузилишлар кам ифодаланган. 
Метаболик касалликлар оғир нафас олиш етишмовчилиги учун хос. 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   241




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish