Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/241
Sana26.02.2022
Hajmi2,72 Mb.
#468292
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   241
Bog'liq
neonatologiya

Ташхислаш.
Ҳомила ва янги туғилган чақалоқнинг бош мияси перинатал 
бузилишларни ташхислаш қуйидагиларга асосланади: 
– анамнез маълумотлар мажмуасини ҳисобга олиш (ҳомиладорлик ва туғиш 
жараѐнининг табиати, Апгар шкаласи бўйича баҳо); 
– клиник манзара динамикасини таҳлил қилиш; 
– нерв тизимини ташхислаш учун замонавий инструментал усуллардан 
фойдаланиш: калла суяги трансилюминацсияси, НСГ, ДЭГ, КТ, МРТ, ПЭТ, 
ЦСГ, 
ЭНМГ, 
ЭЭГ, 
мия 
оқсилларининг 
нейроиммунокимѐвий 
идентификацияси (нейроспефик оқсиллар – НСО). 
Перинатал амалиѐтда замонавий илғор технологиялардан фойдаланиш 
мия касалликларининг Этиологиясини, патогенетик механизмларини, клиник 
ва морфологик тузилишини аниқлаштиришга имкон беради. 


137 
Даволаш.
Терапевтик чора– тадбирлар биринчи навбатда ҳомиланинг қорин ичи 
гипоксиясини ва янги туғилган чақалоқларда асфиксияни олдини олишга ва 
ўз вақтида даволашга қаратилган бўлиши керак. Янги туғилган чақалоқнинг 
миясининг шикастланишдан эрта ҳимоя қилиш учун қуйидагилар зарур: 
– мия гипоксияси/ишемиясининг пренатал профилактикаси; 
– ортиқча шикаст етказувчи ва безовта қилувчи атроф-муҳит таъсирини 
чеклаш орқали парваришлаш учун оптимал (қулай) шароитларни яратиш; 
– инфекцияни олдини олиш; 
– ҳаво йўлларининг нормал ўтказувчанлигини тезда тиклаш ва адекват нафас 
олиш; 
– мумкин бўлган гиповолемияни бартараф этиш; 
– гипотензия ѐки гипертензияни, полицитемия ва қоннинг ошичқа 
ивучанлигини, гиперволемияни олдини олиш орқали тизимли ва церебрал 
гемодинамикани тиклаш ва меъѐрлаштириш; 
– бош мия шиши ва талваса синдромининг олдини олиш ва даволаш; 
– углеводлар гомеостазини таъминлаш; 
– ацидоз, гипокалциемия, гипомагниемия ва бошқаларни тузатиш. 
Янги туғилган энцефалопатияни даволаш комплекс (уйғунлашган) ва 
босқичма-босқич бўлиши керак. Уйғунлашган ѐндашув қуйида келтирилган 
даволаш услубларини биргаликда қўллашни ўз ичига олади, босқичли – 
стационар, амбулатор ва санатор-курорт даволаш курсларини навбатма-
навбат олиб бориш. 
Ўткир даврда даволаниш интенсив терапия бўлимида ѐки 
жонлантириш бўлимида амалга оширилади, сўнгра зарурат туғилса, 
ихтисослаштирилган руҳий-неврологик бўлимига ўтказилади. Қуйидаги 
тамойилларга риоя қилинади: 
– ҳимоя режимига амал қилишни таъминлаш – МНТ перинатал шикастланган 
янги туғилган чақалоқнинг бошига бироз кўтарилган ҳолат берилиши керак; 


138 
– оксигенотерапияни амалга ошириш, РДСни ўз вақтида тузатиш; 
– дори терапиясини ўтказиш. 
Дастлабки 3–5 кун ичида амалга оширилади: 
– антигеморрагик терапия: викасолнинг 1% ли эритмаси билан 1 мг/кг/кун 
(0,1 мл • кг) ҳисобидан, дициноннинг 12,5% ли эритмаси билан, вена ичига 
ѐки мушак орасига 10–15 мг/кг/кун (0,1–0,2 мл/кг) этамзилат билан; 
дегидратация терапияси: 1% ли лазикс эритмаси – 2 мг/кг, мушак орасига ки 
вена ичига верошпирон 2–4 мг/кг/кун, маннитол – 0,25–0,5 г/кг ҳисобидан 
бир марта томчилаб вена ичига юборилади. Гипертензион–гидроцефалик ѐки 
гидроцефалик синдром бўлса, ҳаѐтнинг 5-7-кунида КАҲ нормал 
кўрсаткичлари бўлганда диакарбни кунига 15–80 мг/кг/кун схемасига 
мувофиқ калий препаратлари ва ишқорли ичимликлар билан тайинлаш 
лозим. Гипертензион–гидроцефалик синдромнинг оғирлигига қараб, 
глюкокортикоид гормонлари уларнинг мембранани барқарорлаштирувчи ва 
шишга қарши таъсирини ҳисобга олган ҳолда қўлланилади – дексаметазон – 
кунига 7 марта 0,10,3 мг/кг, сўнгра ҳар 3–5 кунда дозанинг 1/3 қисми 
камайтирилган ҳолда; 
– антиоксидант ва метаболик даволаш: аевит – кунига 0,1 мл/кг/кун мушак 
орасига ѐки 5% мойли эритмаси ( кунига 0,2 мл/кг ) ѐки Е витаминининг 10% 
ли эритмаси (кунига 0,1 мл/кг); цитохром C – вена ичига 1 мл/кг; церебрал 
ангиопротекторлар – актовегин – вена ичига ѐки мушак ораисга 0,5–1,0 мл, 
10% ли милдронат эритмаси – кунига 0,1–0,2 мл/кг вена ичига ѐки мушак 
орасига, 1% ли эмоксипиннинг эритмаси (мексидол) 0,1 мл/кг/кун мушак 
орасига, элкар (левокарнитин)нинг 20% ли эритмаси – кунига 3 марта 4–8 
(10) томчи; антигипоксик (талвасага қарши) терапия: 20% ли ГОМК 
эритмаси – вена ичига ѐки мушак орасига, 0,5% ли седуксен эритмаси – 0,2 – 
0,4 мг/кг (0,04–0,08 мл/кг) вена ичига ѐки мушак орасига, фенобарбитал – 
кунига 20 мг/кг дан вена ичига ѐки оғиз орқали 3– 4 мг/кг га ўтиш билан; 


139 
– марказий ва периферик гемодинамикани тузатиш: дофаминнинг 0,5% ли 
эритмасини, 4% ли допамин эритмасини – 0,5–10 (15) мкг/кг/дақиқа ѐки 
добутамин, добутарекс – 10 (20) мкг/кг/дақиқа тарзда титрлаш. Буйрак усти 
бези етишмовчилигининг дастлабки белгиларидан бири бўлиши мумкин 
бўлган АБ паст беморларда мушак орасига ѐки вена ичига 0,5 мг/кг дозада 
дексаметазон ѐки гидрокортизон – 5–10 мг/кг да бир марта юбориш керак; 
синдромал ва симптоматик даволаш. 
Эрта неонатал даврнинг охирига келиб, МНТнинг фаолиятини 
яхшилаш учун уйғунлашган (комплекс) терапевтик чоралар қаторига 
қуйидагилар киритилади: 
– ҳам тинчлантирувчи таъсирга эга ноотропик дорилар (фенибут (ноофен), 
пантогам – кунига 20–40 мг/кг, лекин кунига икки марта қабул қилишда 100 
мг дан кўп эмас), ҳам қўзғатувчи таъсирга эга препаратлар (пирацетам – 50– 
100 мг/кг/кун, пикамилон – 1,5–2,0 мг/кг/кун, энцефабол – кунига икки марта 
бўлинган дозада 20– 40 мг/кг дан, аминолон – кунига 2 марта 0,125 мг дан); 
– нейропротекторлар – антигипоксантлар: церебролизат эритмаси – 0,5–1.0 
мл мушак орасига (талваса синдроми, қўзғалиш синдромида), курс 10–15 
кун, глицин – 40 мг/кг/кун дозада оғиз орқали 2 маҳал, глиатилин – 40 
мг/кг/кун вена ичига, мушак орасига; 
– мия қон айланишини яхшилашга қаратилган дорилар (қон кетишлар 
бўлмаганда тайинланади): трентал, кавинтон, винпоцетин – 1 мг/кг/кун вена 
ичига, танакан – 2 томчи/кг, кунига 2 марта, сирмеон – 0,5–1,0 мг 2 кг дозада 
кунига/кг оғиз орқали; 
– мушакларнинг спастиклиги белгилари билан бўлган мушаклар тонусининг 
ошиши билан бирга кечадиган бузилишларда мидокал – кунига 5 мг/кг, 
баклофен, трапофен – кунига 2–3 марта 1 мг дан буюрилади; 
– нерв–мушак синапсларидаги қўзғалишни яхшилаш ва нерв–мушак 
ўтказувчанлигини тиклаш учун В1, В6 витаминлари мушак орасига 10–15 
кун давомида, 0,5% ли галантамин эритмаси – 0,18 мг/кг/кун, 0,05% прозерин 


140 
эритмаси – 0,040,08 мг/кг мушак орасига кунига 2–3 марта, баъзида 0,5–1,0 
мг дибазол кунига 1 марта оғиз орқали буюрилади. 
Физиотерапия муолажалари – уларни танлаш клиник кўринишларга 
нисбатан амалга оширилади (юқори мушак тонусида – синусоидал 
моделланган токлар, парафинли ва озокеритли аппликациялар каби иссиқлик 
муолажалари, паст мушак тонусида – умуртқа поғонаси соҳасига калций 
билан электрофорез ва бошқалар). 
Логопедик машғулотлар неонатал даврнинг охиридан бошлаб нутқ 
олди ривожланишни ва нозик ҳаракатларни кучайтириш учун ўтказилади. 
ГИЭли чақалоқларни даволаш эмпирик бўлмаслиги керак. Замонавий 
нейровизуализацион услублар амалга оширилганлигини ҳисобга олиб тўғри 
танланган дори терапияси ГИЭни бошидан ўтказган янги туғилган 
чақалоқларда церебрал оқибатлар оғирлигини ва болалар ногиронлиги 
даражасини камайтиришга ѐрдам беради. 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   241




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish