Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/241
Sana26.02.2022
Hajmi2,72 Mb.
#468292
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   241
Bog'liq
neonatologiya

Клиник кўриниши. 
Ўткир даврда касалликнинг енгил, ўртача оғирликдаги ва оғир 
даражалари ажратилади. 
Бош миянинг енгил даражада шикастланишида 7 кундан кўп бўлмаган 
ортиқча нейрорефлексли қўзғалувчанлик, қўзғалиш ѐки депрессия синдроми 


134 
кўринишидаги ҳаракат тва рефлектор доираларда минимал ўзгаришлар 
кузатилади. Улар ҳиссий ва ҳаракат безовталиги кўринишидаги нерв 
тизимининг ўтиб кетувчи ўртамиѐна ѐки кучсиз ифодаланган ўзгаришлари 
билан тавсифланади. Ҳаракат фаолиятида ўзгаришлар аниқ ифодаланган: 
мушаклар тонусининг нормал ѐки ўзгарувчан шароитида спонтан фаоллик 
ортади, оѐқ-қўлларининг титроқлари пайдо бўлади, тизза ва шартсиз 
рефлекслар кучаяди, янги туғилганлик даврдаги асосий (ҳимоя, таянч ва 
автоматик юриш, Моро, Бабкин, Робинсон, Бауэр) рефлексларининг 
пасайиши қайд этилади. Қатор ҳолларда горизонтал нистагм, ўтиб кетувчи 
ғилайлик бўлади, айрим ҳолларда кўз олмаларининг сузилган ҳаракатлари 
кузатилади. 
Шуни ѐдда тутиш керакки, ҳаѐтнинг дастлабки 5-7-кунида бир оз 
ортган нейрорефлектор қўзғалувчанлик, МНТнинг енгил сустлашиши ѐки 
қўзғалиши мавжудлиги янги туғилган чақалоқнинг эрта неонатал даврда 
транзитор мослашув шакли бўлиши мумкин ва бу ҳолат патология сифатида 
қаралмаслиги керак. Бу шу билан боғлиқ-ки, туғруқ пайтида ҳомила 
тулғоқлар вақтида кучайиб борувчи транзитор гипоксияни, она қорнидан 
чиқарилишда ва туғруқ каналидан ўтганда катта жисмоний зўриқишларни 
бошдан кечиради. Натижада, бир томондан, стрессорли адренергик ва 
гипофиз-адренал тизимларнинг узоқ вақтга қўзғалиши юзага келади, иккинчи 
томондан, тўхтатувчи медиаторлар, аминокислоталар ва нейропептидлар 
(ГАМК, серотонин, глицин, опиоидлар) томонидан модуляцияси амалга 
ошириладиган лимитирловчи тизим стресси кузатилади. Бундай зўриқишлар 
оптимал неврологик ҳолатдан вақтинчалик жузъий оғишларни келтириб 
чиқаради. 
Касалликнинг ўртача оғирлиги қуйидаги асосий клиник ва неврологик 
синдромлар билан намоѐн бўлади: 7 кундан ортиқ давом этадиган МНТнинг 
сустлашиши ѐки қўзғалиши, гипертензив, гипертензион-гидроцефал, талваса 
синдромлари. Болаларда кўпинча ўз-ўзидан (спонтан) пайдо бўладиган 


135 
ҳаракат фаоллигининг пасайиши (бўшашганлик, фаол ҳаракатлар ҳажмининг 
камайиши), мушаклар тонусининг турғун ўзгаришлари кузатилади, улар 
дастлаб одатда кам, кейин танланган ҳолда кўпаяди, кўпинча букувчи мушак 
гуруҳларида. Ҳаѐтнинг биринчи кунларида спонтан сесканишлар кузатилади, 
сўнгра уларга тарқоқ ттроқли тортишишлар қўшилиб келади. Асосий 
шартсиз рефлекслар камаяди ѐки сусаяди. Ўчоқли неврологик симптомлар 
намоѐн бўлиши мумкин: анизокория, птоз, яқинлаштирувчи ғилайлик, 
нистагм, «қуѐш ботиши» симптоми. 
Гипертензия синдромида умумий гиперестезия, «мия қичқириғи» 
кузатилади, уйқу бузилади, катта лиқилдоқнинг шишиши ва зўриқиши, 
мусбат Грефе симптоми қайд этилади. Гипертензион–гидроцефалик синдром 
бош айланасининг катталашиши, сагиттал чокнинг (0,5 см дан ошиқ) ва 
бошқа краниал чокларнинг кенгайиши, лиқилдоқлаларнинг катталашиши 
билан бирга келади. Греф симптомининг ифодаланганлиги кучайиб боради, 
турғун нистагм ва яқинлаштиурвчи ғилайлик пайдо бўлади. Мушак 
дистонияси қайд этилади, ўз-ўзидан сесканиш, спонтан Моро рефлекси пайдо 
бўлади. 
Қусиш, қайт қилиш, терининг «мармарлиги» ва цианози, юрак 
аритмияси, тахипноэ ва шунга ўхшаш кўринишдаги соматик бузилишлар 
пайдо бўлиши мумкин. 
Ўртача шаклда неврологик бузилишлар одатда 2-4 ойгача давом этади.
МНТнинг 
оғир 
даражадаги 
перинатал 
гипоксик–ишемик 
шикастланиши коматоз синдроми билан намоѐн бўлади ва фақат бош 
миянинг оғир шикастланишида кузатилади. Клиник жиҳатдан мия комаси 
ташхисланади, у апатия, адинамия, арефлексия, атониягача намоѐн бўладиган 
мушак гипотонияси, камдан– кам кўз пирпираши, орбитал нистагм, сўриш ва 
ютиш ҳаракатларининг йўқлиги билан намоѐн бўлади, кўп ҳолларда бола 
оғзи ва кўзи очиқ бўлади. Баъзида прогрессив калла ичи гипертензияси, 


136 
талвасалар ривожланади. Неврологик бузилишларнинг ифодаланганлиги 
кома чуқурлигига боғлиқ. 
Бундан ташқари, вегетатив-висцерал бузилишлар (нафас аритмияси, 
апноэ, брадикардия, артериал гипотония, ичакнинг заиф моторикаси, қорин 
дам бўлиши, сийдик ушланиши), оғир метаболик ўзгаришлар характерлидир. 
Оғир аҳвол 1,5-2 ойгача давом этади. МНТ томонидан жиддий бузилишлар 
сақланиб қолади. 
Шундай қилиб, МНТнинг шикастланишининг ўткир даври учун 
қуйидаги етакчи синдромлар характерлидир: юқори нейрорефлектор 
қўзғалувчанлик; 
босилиш; 
қўзғалиш; 
гипертензион; 
гипертензив–
гидроцефалик; талваса; коматоз ҳолат. 
МНТ шикастланишида тикланиш даври қуйидаги синдромлар билан 
тавсифланади : астеноневротик; вегетатив-висцерал дисфункциялар; ҳаракат 
бузилишлари; талваса (эпилептик); гидроцефал; руҳий-мотор ва нутқдан 
олдинги ривожланишдаги кечикишлар. 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   241




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish