Даволаш.
Камқонликни даволаш қуйидагиларни ўз ичига олади:
– қон кетишни тўхтатиш (усул қон кетиш жойлашишига боғлиқ);
– ҳароратни сақлаш (кувезда боқиш, қўшимча иситиш);
– гипоксияни тузатиш учун оксигенотерапия (кислород бериш усули
камқонликнинг оғирлигига боғлиқ);
– озиқлантириш (тури бола аҳволининг оғирлигига боғлиқ);
155
– АЮҚҲни тўлдириш: агар болада шок белгилари бўлса ва дарҳол қон
қуйиш имкони бўлмаса, кристаллоидлар эритмаси (Рингер эритмаси,
физиологик эритма, 5% глюкоза эритмаси) ва коллоидлар (5% ли албумин
эритмаси, 6% ли инфузион эритмаси, ЯМЗ) билан инфузион терапия
бошланади. Инфузион терапия МВБ, АБ, КАҲ, электролитлар, диурез, қўл-
оѐқлар ҳароратини назорат қилиш остида амалга оширилади. Бошланғич
терапия – 10-20 дақиқа давомида 15 мл/кг эритма, юқоридаги кўрсаткичлар
яхшилагандан кейин инфузия тезлиги соатига 10-15 мл гача пасайтирилади.
1-кундаги гемодилютация чегараси бўлиб Ht – 0,35, Эр – камида 3,5 • 10
12
/л
ҳисобланади. Ушбу кўрсаткичларда қонни (Эр массасини) қуйиш керак
бўлади;
– Эр масса трансфузияси. Трансфузия учун кўрсатмалар (Европа
Трансфузиологлар Жамияти, 1992) бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
туғилишда Hb <130 (140) г/л;
Hb<100 г/л (ҳаѐтнинг 2 кунидан) камқонлик белгилари билан;
АЮҚҲ нинг 5-10% йўқотилиши;
оғир нафас олиш патологияси, кислородга боғлиқлик баландлиги,
декомпенсацияланган метаболик ацидоз мавжуд болаларда Hb<130
(140) г/л.
Ўрнини алмаштириш терапиясини ўтказиш учун керакли бўлган Эр
масса ҳажмини ҳисоблаш учун формулалар қуйидагилардир.
Hb бўйича:
(ҳоҳланган Hb – бемор Hb): 200 * АЮҚҲ (85-90 мл * боланинг тана
оғирлиги, кг),
бу эрда Hb исталган – 150-140 г/л.
Ht бўйича:
(ҳоҳланган Ht – бемор Ht): эр. Масса Ht (65-70%) * АЮҚҲ ((85-90 мл) *
боланинг тана оғирлиги, кг).
156
Ht кўрсаткичлари фоизларда ифодаланади. Ҳаѐтнинг биринчи кунидаги
ҳоҳланган Ht – 65%, ҳаѐтнинг кейинги кунларида – 40%.
Трансфузия тезлиги – дақиқада 3-4 томчи. Юракнинг қисқарувчанлик
етишмовчилиги билан қўшилиб келган камқонликда гемотрансфузия 5 мл/кг
ҳажмда 2-4 соат давомида амалга оширилади.
Она ва бола қони орасида гуруҳли ѐки резус мос келмаслик юзага
келганда, гемотрансфузия ҚАҚО операцияси учун танланадиган қон
компонентларини танлаш қоидалари («Донорлик қонини ва унинг таркибий
қисмларини қуйиш бўйича кўрсатма» №118-1103) ҳисобга олинган ҳолда
амалга оширилади.
Асоратлар (ўткир юрак етишмовчилиги, цитрат интоксикацияси,
гомологик қон синдроми)дан сақланиш учун гемотрансфузиянинг умумий
ҳажми АЮҚҲнинг 60% дан ошмаслиги керак. Қолган ҳажм 5% ли албумин
эритмаси, ЯМЗ, Рингер эритмаси билан тўлдирилади.
Терапия самарадорлигини назорат қилиш:
клиник: тери ва шиллиқ пардалар ранги меъѐрлашганлиги, ҳарорат
меъѐрлашиши, систолик АБнинг 60 мм сим. уст. га кўтарилиши, диурез
тикланиши;
лаборатор: Hb – 120-140 г/л, № – 0,45-0,5, МВБ – 48 см сув уст.
(0,392-0,784 кПа), АЮҚҲ – 70-75 мл/кг дан юқори;
– агар АЮҚҲ ва МВБ барқарорлаштирилганда артериал гипотензия ва
олигурия (диурез 1 мл/кг дан кам) сақланса кардиотоник терапия (допамин,
допмин, добутамин, добутрекс 5-10-15-20 мкг/кг/дақиқа бошланғич дозада)
кўрсатилган; ҳар қандай қон кетишда К3 витаминини 1-2 мг/кг дозада
киритиш; массив қон кетишда К1 витаминини 1-10 мг юбориш кўрсатилган;
– тикланиш даврида (2 ҳафталик ѐшдан бошлаб), В2, В6, В12, C, P, А, E
витаминлари физиологик эҳтиѐждан икки марта, ишлатилган темир бўйича
157
темир препаратлари (уч валентли темир афзалроқ) 67 мг/кг/кун дозада
ичишга буюрилади.
130>100>130> Do'stlaringiz bilan baham: |