Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/241
Sana26.02.2022
Hajmi2,72 Mb.
#468292
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   241
Bog'liq
neonatologiya

Ташхислаш
Ташхис анамнез (хавф омилларининг мавжудлиги), клиник манзара ва 
лаборатор тестлар маълумотлари йиғиндиси ҳисобидан аниқланади. 
Лаборатор ташхисотнинг негизи – бу протромбин вақтини (ПТВ), ПТИ, ХМН 
ни аниқлашдир. 
Дифференциал ташхисот чин ва сохта мелена, брламчи ва иккиламчи 
геморрагик касалликлар; бошқа геморрагик синдромлар (бирламчи ва 
иккиламчи); жарроҳлик патологияси орасида олиб борилади. 
Сохта мелена – бу ютилган қон синдроми. Онанинг қони туғруқ 
пайтида, йўлдош кўчганда ѐки кўкрак билан боқишда сўрғич ѐриқларидан 
боланинг ОИТга тушиши мумкин. Бу меленанинг 1/3 ҳолатида содир бўлади. 
Дифференциал ташхис клиник (сохта меленада боланинг умумий ҳолати 
азият чекмайди) ва лаборатор (Абт тести) маълумотлар асосида амалга 
оширилади. Абт тести – фетал Hb ни аниқлаш учун тест. Унинг моҳияти 
шудан иборатки, қон аралаш нажасни центрифугалаш орқали олинган чўкма 
усти суюқлигининг, 0,9% ли физиологик эритма (дистилланган сув) билан 
аралаштирилган, 5 мл га Эр таркибида бўлган 1%ли Hb А нинг натрий 
гидроксид эритмаси 1 мл қўшилганда чўкма усти суюқлигининг пуўти 
ранггини сариқ-қўнғир рангга ўзгартириб ишқорли гематинга ўтади, Hb F эса 
рангни ўзгартирмайди. 
Бирламчи ва иккиламчи ЧГрК ўртасида дифференциал ташхис юклама 
тести йўли билан амалга оширилиши мумкин. Болага 10 мг дозада викасол 
юборилади ва протромбин вақти динамикада ўрганилади. Агар 24 соат ичида 


171 
унинг меъѐрлашиши рўй бермаса, бунда иккиламчи ЧГрК мавжуд деб хулоса 
қилинади. 
Даволаш. 
Янги туғилган чақалоқнинг геморрагик касаллигини даволаш 
қуйидагилардан иборат: 
– этиотроп даволаш. Витамин К1ни (филлохинон, кинакион) 1 мг дан 5 мг 
гача дозада киритиш, кучли ифодаланган қон кетишда – вена ичига бир марта 
10 мг гача, ѐки витамин К3 (викасол, менадионнинг сувда эрийдиган 
ҳосиласи) – 5 мг дозада вақтида туғилган чақалоқларга, чала туғилганларга – 
3 мг мушак орасига ҳар 12 соатдан кейин. Викасолнинг ножўя таъсирлари: 
препаратнинг юқори дозалари (10 мг дан ортиқ), Эр да Гейнц таначалари 
ҳосил бўлиши, ва оқибат сифатида гипербилирубинемия ривожланиши 
туфайли хавфлидир. 
– она сути билан кунига 7 марта эмизиш (таркибида тромбопластин мавжуд); 
– ОИТ дан қон кетганда: 
0,5% ли натрий бикарбонат эритмаси 1 чой қошиқдан кунига 3 марта; 
гемостатик аралашма: 5% ли s-аминокапрон кислотанинг 50 мл 
эритмаси + 0,025% ли адроксаннинг 1 мл эритмаси (ҳар қандай 
ангиопротектор) + қуруқ тромбин ампуласи – 1 чой қошиқдан кунига 3 
марта; мўл ва такрорланувчи қон кетишларда (ПТВ>меъѐрдан 1,5; ХМН>2,0; 
ИПТ<0,35) – ЯМЗ кунига 15 мл/кг дозада вена ичига томчилаб, шундан 5 
мл/кг томир ичига тизиллатиб юборилади; 
– профуз қон кетишларда – PPSB концентрати – 15 – 30 бирл/кг; 
– тромбоцитопенияда – тромбоцитлар массаси – 1 доза; 
– синдромал терапия – ўткир камқонлик синдромни тузатиш (агар 
кўрсатмалар бўлса, ўрнини босиш мақсадида Эр массани қуйиш).

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   241




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish