Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Янги туғилган чақалоқнинг геморрагик касаллиги



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/241
Sana26.02.2022
Hajmi2,72 Mb.
#468292
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   241
Bog'liq
neonatologiya

Янги туғилган чақалоқнинг геморрагик касаллиги. 
Чақалоқнинг геморрагик касаллиги (ЧГрК) – бу витамин К 
етишмаслиги билан боғлиқ ва қон ивиш тизимидаги ўзгаришлар билан бирга 
келадиган касаллик. Синоними – витамин К га боғлиқ геморрагик синдром. 
Учраш тезлиги. 
Янги туғилган чақалоқларда витамин Кга боғлиқ бўлган омилларнинг 
етишмаслиги субклиник тарзда кечади ва қон кетишига олиб келмайди. 
Витамин К билан профилактика амалга оширилмаса ЧГрК 25-1,5% янги 
туғилганларда кузатилади; витамин К билан профилактика кенг тарқалган 
мамлакатларда – 0,01%. 
Этиологияси.
Витамин К инсон танасига ўсимлик озиқ-овқатлари билан киради 
(Витамин-К-филлохолин) ва ичакларда микрофлора томонидан синтезланади 
К витамини (витамин-К2-менахинон). Катталарда менахинон ичакларда 
деярли сўрилмайди, чақалоқларда эса яхши сўрилади. Ҳомиладор аѐл 
организмидан витамин К йўлдош орқали жуда ѐмон ўтади. Эрта неонатал 
даврда ичак биоценозининг транзитор хусусиятлари К2 витамини 
синтезининг паст фаоллигини ва ҳаѐтнинг 2-4-кунлари энг ифодаланган 
витамин К-га боғлиқ қон ивиш омилларининг етишмаслиги келиб чиқишига 
сабабчи бўлади. Бундан ташқари, бугунги кунда ушбу касалликнинг 
ривожланишида муҳим омил бўлиб функционал тромбостения, қон томир 
девори ўтказувчанлигининг юқорилиги, витамин К га боғлиқ C, S оқсиллари 
антикоагулянт фаоллиги ва антитромбин III пасайиши ҳисобланади. 
Мойиллик омиллари: 


167 
– она томонидан билвосита таъсирга эга антикоагулянтларни, аспиринни, 
талвасага қарши препаратларни, кенг таъсир спектрига эга антибиотикларни 
катта дозаларини қўллаши; 
– ҳомиладорларнинг токсикозлари, айниқса эстрогеннинг паст синтези 
шароитида; 
– ичакда витамин К сўрилиини бузадиган онадаги касалликлар (дисбиоз, 
гепатит, энтеропатия); 
– янги туғилган чақалоқдаги полицитемия; 
– янги туғилган чақалоқларни кенг таъсир спектрига эга антибиотикларни 
тайинлаш; 
– туғруқ пайтида оғир асфиксия; 
– туғруқдаги шикастланишлар; 
– янги туғилган чақалоқнинг энтеропатияси. 
ЧГрК ривожланиш тезлиги қуйидагиларга боғлиқ. 
– кўкракка биринчи марта қўйилгандан бошлаб (бола туғилгандан кейинги 
биринчи 0,5-2 соат ичида овқатлантириш ЧГрК хавфини камайтиради); 
– овқатлантириш тури (мослаштирилган аралашмада витамин К кўпроқ 
бўлишига қарамай,сунъий овқатлантиришда тезроқ; кўкрак сути геморрагик 
кўринишларни олдини оладиган тромбопластинни тутади, 1 литр кўкрак 
сутида 2-3 мкг витамин К мавжудлиги аниқланган; янги туғилган 
чақалоқнинг витамин Кга бўлган кундалик эҳтиѐжи 1 мкг/кг); 
– киндикни қисиш мудати ва йўлдош орқали трансфузия ҳажми (киндикни 
кеч қисишда ва йўлдош трансфузияси ҳажми ошишидв кам учрайди). 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   241




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish