Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/241
Sana26.02.2022
Hajmi2,72 Mb.
#468292
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   241
Bog'liq
neonatologiya

Патогенези
Ўткир қон йўқотиш патогенезида ўткир ривожланган АЮҚҲ камайиши 
етакчи ўринни эгаллайди. Эр лар сонининг камайиши ўткир гемик 
гипоксияга – нафас қисилиши, тахикардия пайдо бўлишига олиб келади. 


152 
Коллапс ривожланиши, АБ ва МВБ пасайиши асосан зардоб йўқолиши билан 
изоҳланади. 
Гемик 
гипоксия 
эритропоэтин 
ишлаб 
чиқаришни 
рағбатлантиради, бунинг натижасида эритропоэтинга сезгир ҳужайраларнинг 
кучли пролиферацияси ва ундан кейин ретикулоцитларнинг чиқарилиши 
кузатилади. 
Клиник манзараси. 
Ўткир камқонлик синдромнинг клиник кўриниши жиддий тарзда 
йўқотилган қон миқдори (АЮҚҲ йўқотилиш фоизи) ва унинг тугаш тезлиги 
билан белгиланади. Характерли: тери ва шиллиқ пардаларнинг рангпарлиги, 
тахикардия, тахипноэ, юрак тонларининг бўғиқлашганлиги, майин систолик 
шовқин, мушаклар гипотонияси, кучсиз қичқириқ, бўшашганлик, юз ифодаси 
«азиятли» кўриниши, инграган нафас, апноэ хуружлари. Клиник манзара ҳар 
доим ҳам камқонлик даражасига мос келавермайди. Гиповолемия белгилари 
терининг одатий рангида юзага келиши мумкинва фақат бир неча соат ѐки 
ҳатто 2-3 кундан кейин рангпарлик пайдо бўлади. Камқонликда 
оксигенотерапия 
шароитида 
рангпарлик 
йўқолмайди. 
Лаборатор 
кўрсаткичлар ҳам йўқолган қон миқдори билан мос келмаслиги мумкин, 
чунки ўткир қон йўқотилишида қон томир ўзани ҳажми камаяди. Қон 
айланиш оқимига тўқима суюқлигининг кириб келиши ҳисобидан юзага 
келган гемодилюция қон кетишдан кейинги 2-3 кун мобайнида давом этади. 
Қон кетишини тўхтатиш учун уларнинг кўп қисми ишлатилганлиги боис 
тромбоцитлар сони камайиши мумкин. 
Янги туғилган чақалоққа қараганда ҳомила қон йўқотишга анча 
чидамли. Янги туғилган чақалоқда АЮҚҲнинг 10-15% йўқотилиши билан 
шок ривожланиши мумкин, бошқа томондан, ҳатто 25% АЮҚҲни йўқотиш 
ҳар доим ҳам шок ривожланишига олиб келмайди. Постгеморрагик шокнинг 
клиник манзараси қон кетгандан кейинги 6-12 соат ичида ва ҳатто 24 соатдан 
кейин ҳам ривожланиши мумкин. Тахикардия (дақиқада 160 мартадан 
кўпроқ), олигурия ѐки анурия, МВБ 4 см сув уст. дан кам (меъѐрда – 48 см 


153 
сув. уст.), ҳатто манфий қийматларгача тушиши, АБ пасайиши (вақтида 
туғилганларда систолик босим 50 мм сим. уст., чала туғилганларда 45 мм 
сим. уст. дан паст, жуда ҳам етилмаган чақалоқларда – 35-40 мм сим. уст.) 
билан намоѐн бўлади. Олиго– ва ануриядан ташқари АБ пасайиши белгилари 
бўлиб шунингдек билак ва кубитал артерияларда томир уришини пайпаслаш 
имкони йўқлиги, ҳушнинг бузилишлари (летаргия ѐки кома) ҳисобланади. 
Агар камқонлик қорин бўшлиғида қон кетиши туфайли юзага келган бўлса, 
унда клиник манзара икки босқичли бўлиши мумкин: камқонликнинг 
ўртамиѐна ифодаланган белгилари 3-5 кунга келиб постгеморрагик шок ва 
ичак тутилиши ѐки буйрак усти етишмовчилиги (гематоманинг кескин 
ошиши сабабли) билан алмашинади. 
Постгеморрагик камқонликлар – янги туғилганлик даврида темир 
танқислиги камқонлиги ривожланиши учун деярли ягона бўлган сабабчи. 
Сурункали постгеморрагик камқонликда ҳам терининг ва шиллиқ 
пардаларнинг рангпарлиги, ўртамиѐна тахикардия, ҳансираш, бўшашганлик, 
тўқималарнинг пастозлиги ѐки шишиши кузатилади. Жигар ва талоқнинг 
катталашиши характерли (экстрамедулляр қон яратиш ўчоқлари ва шиш 
ҳисобига). Оғир ҳолатларда юрак етишмовчилиги қўшилади. 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   241




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish