Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet171/241
Sana26.02.2022
Hajmi2,72 Mb.
#468292
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   241
Bog'liq
neonatologiya

Патогенези
. ЎРВИнинг клиник манзараси ривожланиши тезлиги ва 
ифодаланганлиги ҳам қўзғатувчиларнинг хоссаларига ва инвазиянинг 
массивлиги, ҳам қўзғатувчи репродукциясини чеклашга ва кейинчалик йўқ 
қилишга қаратилган орагнизмнинг иммун ҳимояси фаоллигига, шунингдек, 


349 
инфекцион жараѐнида ҳосил бўлган структур-функционал бузилишларни 
тиклаш билан боғлиқ. 
Юқумли жараѐннинг дастлабки босқичида етакчи рол патогенга 
цитолитик таъсир кўрсатувчи фагоцитозга тегишли. Фагоцитлар томонидан 
ишлаб чиқарииладиган арахидон кислотаси метаболизми маҳсулотлари, 
кислород ва азот медиаторлари қўзғутувчига зарарли таъсир қиладиган эркин 
радикалларнинг пайдо бўлишини рағбатлантиради. Улар қўзғатувчи 
қобиғининг яхлитлигини бузади, асосий метаболик жараѐнларни блоклайди, 
бу эса юқумли агентнинг фаоллиги пасайишига олиб келади. Аммо эркин 
радикалларнинг узоқ вақт тўпланиши тананинг аъзолари ва тўқималарига, шу 
жумладан фагоцитларга шикастловчи таъсир кўрсатиши мумкин. Ҳосил 
бўлган кислород радикалларининг кўп миқдори липидларнинг перекисли 
оксидланиши (ЛПО), ҳужайра тузилмалари оқсиллари, нуклеин кислоталар 
оксидланиши жараѐнини кучайтиради. Респиратор тракт ва ўпкалар 
эпителийси ҳужайралари мембраналарининг липид қатлами, сурфактантнинг 
тузилиши бузилади, ҳужайра ичидаги мембраналарнинг тўсиқ хусусиятлари 
бузилади, ҳужайра ҳаѐт фаолиятининг ташкилланиши бузилиши билан 
уларнинг ўтказувчанлиги ошади. 
ЎРВИ пайтида протеолиз жараѐнларининг фаоллашиши барча 
аъзоларда, айниқса ўпка тўқимасида ҳужайралар тўсиқ функцияларнинг 
йўқолиши билан кечади, бу эса қўзғатувчининг бронх ва алвеолалар 
эпителийсида тарқалиб инфекцион жараѐннинг генерализациясига сабаб 
бўлади. ЛПО маҳсулотлари ҳосил бўлиши билан эркин радикалларнинг 
бузувчи таъсирига кўп компонентли буферли антиоксидант ҳимоя тизими 
(АҲТ) қаршилик қилади, у уларнинг ҳосил бўлиш тезлигини пасайтиради. 
Эркин радикал жараѐнларнинг ҳаддан ташқари фаоллашиши АҲТнинг 
камайишига олиб келиши мумкин, бу инфекция жараѐни кечишининг 
оғирлигида акс этади. 


350 
ЛПО–АҲТ тизимида мумкин бўлган учта ўзаро боғлқилик мавжуд, 
уларнинг ҳар бири касалликнинг кечишини белгилайди: 
– АҲТ камайиши шароитида ЛПО жараѐнларининг ҳаддат ташқари (8–10 
марта) фаоллашиши – катта антиоксидант терапияни талаб қилувчи 
асоратлар ривожланиши ила кўплаб аъзолар ва тизимларнинг шикастланиши 
билан кечадиган оғир ѐки жуда ҳам оғир ЎРВИ; 
– АҲТ омилларининг компенсатор ошиши граоитида ЛПОнинг ўртача 
даражада фаоллашуви (2–3 марта), антиоксидантлар билан тузатишни талаб 
қилмайдиган, асоратлар ривожланмайдиган касаллик кечиши; 
– АҲТ тизими фаоллиги паст шароитда ЛПО жараѐнларининг сустлашиши – 
касаллик чўзилган хусусиятга эга, кўпинча суперинфекция қўшилиши билан 
бирга келади, антиоксидант терапияни талаб қилади. 
ЎРВИда биринчи бўлиб бурун-ҳалқум ва кекирдакнинг цилиндрсимон 
эпителий ҳужайралари зарар кўради, бунда умумий (респиратор тракт 
эпителиал ҳужайраларининг цитозардобтик ва ўзак ичи деструкцияси; 
мукоцилиар клиренс ва киприкчалар бутунлиги ва функционал фаоллиги 
бузилишлари; нафас йўллари ва алвеолалар бўшлиғида сероз ѐки сероз-
геморрагик экссудат па до бўлиши) ва ҳар бир қўзғатувчи учун специфик 
бўлган ўзига хос патоморфологик жараѐнлар жуда тез ривожланади. 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   241




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish