Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet167/241
Sana26.02.2022
Hajmi2,72 Mb.
#468292
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   241
Bog'liq
neonatologiya

Нафас олишнинг бузилиши. 
Нафас олиш бузилишларини даволаш РДС нинг олдини олиш ва 
даволашга қаратилган терапевтик тадбирларни ўз ичига олади. 
Профилактик пренатал даволаш ҳомиланинг нафас олиш тизимининг 
етилишини фаоллаштиришга қаратилган ва ҳомиладорликнинг тўхташи ѐки 
туғруқ тўхташи бошланиши хавфи мавжуд бўлганда гестациянинг 28– дан 
34-ҳафтаси муддатларида олиб борилади. 
– сурфактантнинг фаолсизланишига ва етилиши бузилишига олиб келадиган 
омилларни бартараф этиш; 
– ҳомиладорлик ва туғиш муддатининг узайиши; 
– сурфактантнинг пишиб етишини тезлашиши; 
– ҳомиладорлик тўхташи ѐки туғруқ фаолияти бошланиши вазиятларида 
ҳомиладор аѐллар учун глюкокортикоидларни тайинлаш: дексаметазон – 
кунига 2 марта 9 мг дан ѐки бетаметазон 2 кун давомида кунига 2 марта; 
бундай тайинланиш самараси 6–10 кун давом этади; 
– мукосолванни тайинлаш – вена ичига 500 мл 5% глюкоза эритмасида 1000 
мг дан кунига 1 марта 3–5 кун давомида; 
– схема бўйича Т3 ѐки ТРГ (тиреотропинрилизинг гормон)ни интраамниотик 
юбориш мумкин. 
Постнатал профилактика ва РДСни даволаш мақсадида экзоген 
сурфактантни кекирдак ичига юбориш кўрсатилган. 
Сурфактант 
препаратларини 
қўллаш 
протоколи. 
Сурфактант 
препаратларини киритиш учун кўрсатмалар: 
– гестация муддати 27-28 ҳафтадан кам бўлган чала туғилган чақалоқларда 
туғилгандан кейин 15 дақиқа давомида РДСни олдини олиш; 
– РДСнинг клиник белгилари (Силверман шкаласи бўйича 7 баллдан юқори), 
рентгенологик манзараси (ҳаволи бронхограмма, «оқ ўпкалар» гача бўлган 


338 
ретикулогрануляр тўр) мавжуд бўлганда нафас олиш бузилишини олдини 
олиш амалга оширилмаган чала туғилган чақалоқларда РДСни даволаш. 
Апгар шкаласи бўйича янги туғилган чақалоқ асфиксияси 3 баллдан 
кам. Одатда, булар АБинг турғунсизлиги, кислородга боғлиқлик 40-50% дан 
катта, рентгенологик – «шокли ўпкалар» каби клиник кўринишларига эга 
етилмасдан туғилган чақалоқлар. 
Массив меконийли аспирация, агар туғруқдан кейин 1–12 соат ўтгач, 
кислородга боғлиқлик даражаси 65% дан юқори бўлса ТБД пухта санация 
қилингандан дан кейин олиб борилади. 
Сурфактан препаратларини қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар: 
– бир нечта туғма нуқсонлар; 
– трахея-қизилўнгач оқмали қизилўнгач атрезияси; 
– МНТнинг туғруқ шикастлари; 
– ўпкадан қон кетишлар; 
– ўпка шиши; 
– 36 °C дан паст гипотермия; 
– декомпенсацияланган метаболик ацидоз (рН 7,15 дан кам); 
– оғир гемодинамик касалликлар; 
– ҳаво йўқотиш синдроми. 
Сурфактан препаратлари: 
– кесарча кесиш операцияси вақтида ҳомила атрофи суюқликдан олинган 
«инсон сурфактанти» (Россия); 
– ҳайвондан олинган «Куросурф» (Италия), чўчқалар ўпкасини лаваж қилиш 
орқали олинади; мос равишда бузоқ ва буқанинг ўпкасини лаваж қилиш 
орқали олинадиган «Инфасурф» ва «Алвеолафт» (Германия); 
– сунъий синтезланган «Экзосурф» ва «Алек» (Буюк Британия). 
Ҳайвонлардан олинган экзоген сурфактант: алвеофакт 50 мг/кг ѐки 1,2 
мл/кг дан 6 соатлик интервал билан, аммо 48 соат ичида 4 мартадан кўп 
бўлмаган ҳолда тайинланади. Курс дозаси 200 мг/кг дан ошмаслиги керак. 


339 
Инфрасурф – 3 мл (105 мг)/кг дан 6–12 соатдан кейин. Куросурф – 2,5 мл 
(100 мг)/кг – 200 мг/кг дан – 12–24 соатдан кейин. Сунъий экзоген 
сурфактант экзосурф – 5 мл (67,5 мг)/кг дан 12,5 соатлик интервал билан, 
киритиш карралиги 1 дан 3 мартагача. «БЛ инсон сурфактанти» нинг дозаси 
75 мг/кг ни ташкил қилади, 12 соат оралиқ билан киритиш. 
Туҳилган пайтда тана вазни 1000 г дан кам бўлган чақалоқларга 
сурфактанни ҳаѐтнинг биринчи 15 дақиқасида, қолганларга эса туғилгандан 
кейинги дастлабки 2 соатда юбориш керак. 
Даволаш тадбирлари қуйидагиларни ўз ичига олади: 
– чала туғилган болани парваришлаш (индивидуал ҳарорат танланган кувез 
тартиби) ва овқатланиш (2-даражали РДС да энтерал ва 2– ва 3-даражали 
РДС учун парентерал) учун мақбул шароитларни яратиш; 
– юқори нафас йўллари орқали эркин нафас олишни таъминлаш, меконий 
аспирацияси синдроми бўлган вазиятларда кекирдак интубацияси ва 0,3-0,5 
мл /кг ҳисобидан лаваж ўтказилади, бола кейинчалик ЎСВга олинади; 
– оксигенотерапияни амалга ошириш орқали қоннинг газ таркибини 
нормаллаштириш: 
– енгил даражадаги РДС – болага намланган ва иситилган 40% 
кислородни кувезда, бурун катетерлари ѐки кислород ниқоби орқали 
дақиқасига 1–2 л тезликда етказиб бериш; 
– ўртача оғирликдаги РДС (Силверман шкаласи бўйича баҳолаш 5 балл 
ѐки ундан кўп, манфий «кўпик синови») – ДМБСНни ўтказиш – 
назофарингеал канюла, кислород ниқоби, Бенвинисте клапани, Грегори 
услуби орқали 60-70% ли кислородни 5 л/дақиқа билан нафас чиқаришдаги 
босим 2-3 см.сув.уст остида нафас чиқаришдаги брсим доимий назоратга 
олинган ҳолда спонтан нафас олишни бажариш; 
– оғир РДС – ўпкаларнинг сунъий вентиляцияси талаб қилинади. 
Ўпкаларнинг сунъий вентиляциясига кўрсатмалар: 
– нафас олиш тезлиги дақиқасига 80 дан ортиқ; 


340 
– апноэнинг тез-тез ва узоқ давом этадиган ҳуружлари; 
– СДР 6 (7) баллдан юқори; 
– 100% кислород берилганда ҳам тери қопламларининг тарқоқ цианози 
сақланиши. 
Инфузион 
терапия 
алмашинув 
жараѐнларни, 
сув-электролит 
мувозанатни, метаболизмни, нормогликемияни ушлаб туриш (коррекциялаш) 
учун амалга оширилади: 
1-кун – киритилган суюқлик ҳажми – 50–60 мл/кг; 
2–кун – киритилган суюқлик ҳажми – 70–80 мл/кг; 
3–кун – киритилган суюқлик ҳажми 90–100 мл/кг. 
Препаратлардан кристаллоидлар – 5–10% глюкоза эритмаси, 
физиологик эритма қўлланади, геморрагик бузилишлар пайдо бўлганда 10–15 
мл/кг янги музлатилган зардоб ишлатилади, ҳаѐтнинг 3–5 кунидан албумин 
белгиланади. Ҳаѐтнинг 2 кунидан бошлаб инфузион терапияга натрий, калий, 
калций – кунига 2 ммол/л дан қўшилади. Инфузион терапия диурез, АБ, 
МВБ, тана вазни назорати остида амалга оширилади. 
Марказий ва периферик қон айланишини яхшилаш учун (ўпка қон 
оқими ва ўпка гипертензияси) қўлланилади: 
– 0,5% дофамин эритмаси ва 4% допмин эритмаси – 2 мкгр/кг/дақ (эндоген 
катеколаминлар); 
– добутамин, добутрекс – 1–5 мкг/кг/дақ (β–адренорецепторларга таъсир 
қилиб юрак мушагига инотроп таъсир кўрсатади ва ўпкалар шиши хавфини 
камайтиради); 
– 0,05% алупент эритмаси – 0,1–0,2 мкг/кг/дақ; 
– 2,4% ли эуфиллин эритмаси – кунига 3 марта 0,3–0,5 мг/кг/соат дозада; 
– трентал – 1 мг/кг дан кунига 1 марта вена ичига 5 мл 5% глюкоза 
эритмасида. 
Антгеморрагик терапия: 


341 
– дицинон (этамзилат)нинг 12,5% ли эритмаси – 0,1–0,2 мл/кг (15–20 мг/кг) 
томир ичига ѐки мушак орасига. 
Антигипоксик терапия: 
– цитохромнинг 0,25% ли эритмаси – кунига 1 мл/кг; 
Қўзғалиш синдроми бўлса седуксен (реланит)нинг 0,5% эритмаси – 
0,2–0,4 мг/кг ѐки 20% ли ГОМК эритмаси – 50–100 мг/кг буюрилади. 
Ҳужайра 
мембраналарини 
барқарорлаштирадиган 
препаратлар: 
витамин Е 10% ли эритмаси – мушак ичига 0,1 мл/кг, витамин а – кунига 1–2 
томчи, аэвит – мушак ичига 5 кун давомида 0,1 мл/кг. 
Антибактериал 
терапия 
ярим 
синтетик 
пенициллинлар 
ѐки 
цефалоспоринлар билан амалга оширилади – кунига 100 мг/кг. 
Боталлал йўлининг ѐпилишини тезлаштириш учун – индометацин – 
0,1–0,2 мг/кг ѐки ибупрофен – кунига 1–2 марта 5 мг/кг. 
СДР да ѐндош келадиган постгипоксик энцефалопатия сабабли мия 
метаболизмини яхшилайдиган, ноотроп дори воситаларини (пирацетам, 
глиатилин ва бошқалар) эрта (ҳаѐтнинг 3–4–кунидан) тайинлаш керак. 
Бугунги кунга келиб, СДР билан касалланган болаларда сурфактант 
синтезини рағбатлантириш учун глюкокортикоидларни ва уларнинг 
ҳосилаларини 
тайинланмайди. 
Бунга 
сабаб 
даволаш 
протоколига 
сурфактантни киритиш ва ЎСН ѐрдамида нафас олишни яхшилаш, 
шунингдек глюкокортикоидларнинг ножўя таъсири (гипергликемия, 
артериал 
гипертензия, 
ошқозон–ичак 
трактидан 
қон 
кетиш, 
иммуносупрессия) бўлди. СДР клиник манзараси бўлган янги туғилган 
чақалоқларга глюкокортикоидларни юбориш учун кўрсатмалар бўлиб буйрак 
усти етишмовчилиги, гиповолемик шок ҳисобланади. 


342 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   241




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish