Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Респиратор–синцитиал, аденовирусли ва риновирусли инфекцичлар



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet174/241
Sana26.02.2022
Hajmi2,72 Mb.
#468292
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   241
Bog'liq
neonatologiya

Респиратор–синцитиал, аденовирусли ва риновирусли инфекцичлар. 
Респиратор-синцитиал 
вирусли 
инфекция 
(РСВ-инфекция) 
Paramixoviridae оиласига тегишли бўлган РНК-сақловчи вирус томонидан 
чақирилади. У гемагглютинин ва нейраминидазани тутмайди. Одам РС-
вируси барча вариантлари битта серотипга мансуб. 
РС-инфекция қўзғатувчиси пастки нафас йўллари, бронхлар ва 
бронхиолаларнинг шиллиқ қавати юза эпителийсига нисбатан кучли 
ўхшашликка эга. Касалликнинг энг кўп учрайдиган ҳолатлари гўдаклар ва ѐш 
болалар орасида қайд қилинади. 
Инфекция манбаи бўлиб хизмат кўрсатувчи ходимлар, касал болалар ва 
реконвалисцентлар ҳисобланади. Асосий узатиш йўли ҳаво-томчи. РС-вирус 
ҳамма жойда тарқалган, унга янги туғилган чақалоқлар ва ѐш болалар жуда 
ҳам сезгир. Касаллик бошланишининг одатий вақти – январ-март. Инфекция 
жуда юқумли. 
Клиник манзараси
. Янги туғилган чақалоқларда ва ѐш болаларда РСВ-
инфекцияси доимо пастки нафас йўлларининг бирламчи шикастланиши 
билан оғир клиник кечиш хусусиятига эга. Касалликнинг бошланиши аста-
секин бўлиб, нормал ѐки субфебрил ҳарорат шароитида бурун-ҳалқумда 
ўртамиѐна ифодаланган катарал ҳодисалар (сероз ринит, фарингит) билан 
бошланади, тана ҳарорати касалликнинг 2-3-кунларида кўтарилади.. 


354 
Касалликнинг дастлабки кунларида йўтал қуруқ, қисқа, кейинчалик нам, 
осон ажраладиган балғам билан. Жараѐн кучайишида йўталнинг кучайиши, 
ҳансирашнинг ошиб бориши, РДС, апноэ ва цианознинг қисқа вақтли 
хуружлари пайдо бўлиши қайд қилинади. Ларинготрахеит ривожланиш 
эҳтимоли бор. РСВ-инфекцияда кўпинча бронхит юзага келади. 
Аденовирусли инфекция
– касаллик Adenoviridae оиласига тегишли 
ДНК-тутувчи вируслар туфайли юзага келади. Одам аденовируслари 49 та 
серотиплардан иборат бўлиб, уларнинг барчаси комплемент боғлаш 
қобилиятига эга гуруҳ-специфик антигенга эга. Респиратор тракт 
каслликлари асосан 1, 2, 3, 4, 5, 7, 14, 21 серотипдаги вируслар туфайли юзага 
келади. Бунда клиник ифодаланган инфекция кўпинча вируснинг 4, 7, 14, 21 
серотиплари билан боғлиқ. Болалар вируснинг 1, 2, 3, 5 серотиплари билан 
инфицирланади. 
Инфекция манбаи касал одам. Аденовируслар асосан ҳаво-томчи йўли 
орқали юқади, аммо зарарланиш озиқ–овқат (фекал-орал механизми), уй–
рўзғор буюмлари (контакт механизми) орқали ҳам содир бўлиши мумкин. 
Вируснинг асосий жойлашиши – шиллиқ қават ва ҳалқумнинг лимфатик 
аппарати, шунингдек ичакнинг эпителийси ва маҳаллий лимфатик тугунлари, 
конъюнктива ва кўзнинг шох пардаси. 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   241




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish