11.5. МАКТАБ АҚЛИЙ ТАРАҚҚИЁТИ ТЕСТИ /МАТТ/
Бу методика М.К.Акимова, Е.М.Борисова, В.Т.Козлова, Г.П.Логинова томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, ўсмирларнинг интеллектуал даражасини аниқлашга мўлжалланган.
I ТОПШИРИҚЛАР ТЎПЛАМИНИНГ ТАВСИФИ
ВА МИСОЛЛАРИ
Топшириқ савол характеридаги гаплардан тузилган. Уларнинг ҳар бирида бир сўз етишмайди. Сиз келтирилган 5 та сўзлардан берилган гапга тўғри келадиган сўзнинг тагига чизишингиз керак. Фақат бир сўзнинг тагига чизишингиз мумкин.
Мисол:
Биография ва ......... ... сўзлари маъноси жиҳатидан бир хил ҳисобланади.
а) тасодиф, б) қаҳрамонлик, в) таржимаи ҳол, г) юриш, д) ёзувчи.
«Таржимаи ҳол» сўзи тўғри келади, шунинг учун унинг тагига чизилган.
Кейинги мисол:
Салбий сўзига . . . . . . сўзи қарама-қарши бўлади?
а) муваффақиятсиз, б) жанжалли, в) муҳим, г) тасодифий, д) ижобий.
Бу ҳолда тўғри жавоб «ижобий» сўзи бўлади, унинг тагига чизилган.
I ТОПШИРИҚЛАР ТЎПЛАМИ
Исм ва отасининг исми бош ҳарфлари ....... деб аталади?
а) туғро/ исм ва фамилия бош ҳарфларини бирлаштириб
ишланган безак/, б)инициал, в) афтограф, г) индекс,
д) анаграмма.
Инсонпарвар – бу ......
а) ижтимоий, б) одамий, в) касбий, г) босқинчи,
д) менсимаслик.
Табиатга ва жамиятга қарашлар системаси .........?
а) орзу, б) баҳо, в) дунёқараш, г) онг-билим даражаси,
д) хом хаёл.
4.Демократия ва .... ........ сўзлари маъносига кўра бир хилдир.
а) ҳокимиятсизлик, б) якка ҳокимиятчилик, в) халқ ҳокимияти, г) авлод, д) синфлар.
Ўсимлик навларини ва ҳайвонларнинг энг яхши зотларини билиш ҳақидаги фан . . . . . . . . деб аталади.
а) бионика, б) химия, в) селекция, г) ботаника,
д) физиология.
Китоб, доклад, лекциянинг мазмунини қисқартириб ёзиб олиш бу . . . . . . . . дир.
а) сатр боши, б) цитата, в) бўлим, г) почта, д) конспект.
Кўп ўқиганлик чуқур ва кенг билим бу - . . . . . . . . дир.
а) зиёлилик, б) тажрибалилик, г) талант, д) ўзини ҳаммадан юқори қўйиш.
Атрофга актив иштирокнинг ва қизиқишнинг йўқлиги бу
. . . . . . . дир.
а) ақлга мувофиқлик, б) сустлик, в) сезгирлик,
г) қарама-қаршилик, д) раҳмсизлик.
Инсон ҳаёт ва фаолиятининг қандайдир соҳасига тегишли қонунларнинг тўплами . . . . . . деб аталади?
а) резолюция, б) қарор, в) анъана, г) кодекс, д) лойиҳа.
Иккиюзламачи (мунофиқ) тушунчасининг қарама -қаршиси
. . . . . . тушунчаси бўлади.
а) софдил, б) зид, в) қалбаки, г) хушмуомала, д) довюрак.
Агар баҳс ўзаро ён бериш билан тугаса, у ҳолда . . . . . . ҳақида гапирилади.
а) муроса, б) мулоқот, в) бирлашиш, г) музокара, д) қарама-қаршилик.
Этика – бу . . . . . ҳақидаги таълимотдир.
а) психика, б) аҳлоқ, в) табиат, г) жамият, д) санъат.
Бир хил тушунчасига . . . . . . тушунчаси қарама -қарши бўлади.
а) айнан ўхшаш, б) ягона, в) ҳайбатли, г) ҳар хил, д) алоҳида.
Тобеликдан, хурофотдан халос бўлиш, ҳуқуқларда тенг бўлиш – бу . . . . . . . дир
а) қонун, б) муҳожирлик, в) нуқтаи назар, г) ҳаракат,
д) озодлик.
Оппозиция – бу . . . . . . . . . . . . дир.
а) қарши ҳаракат, б) розилик, в) фикр, г) сиёсат, д) ечим.
Цивилизация – бу . . . . . . . . дир
а) формация, б) узоқ ўтмиш, в) ишлаб чиқариш, г) маданият, д) мулоқот.
16.Устунлик ва . . . . . . . . . . сўзлари маъносига кўра бир хилдир.
а) кашфиёт, б) ғоя, в) сайлов, г) биринчилик, д) раҳбарлик.
Иттифоқ - бу . . . . . . . . дир.
а) рақобат, б) сиёсат, в) душманлик, г) узилиш,
д) бирлашиш.
Альтруизм ва . . . . . . . . . . . . . . сўзлари маъносига кўра бир хилдир.
а) инсонпарварлик, б) ўзаро муносабат, в) хушмуомалалик, г) эгоизм, д) одоблилик.
Тараққиётга ишончсизлик билан қарайдиган одам
. . . . . . . ҳисобланади.
а) демократ, б) радикал, в) консерватор, г) либерал,
д) анархист.
Do'stlaringiz bilan baham: |