¤збекистон республикаси олий ва ¤рта махсус таълим вазирлиги



Download 17,31 Mb.
bet84/98
Sana25.02.2022
Hajmi17,31 Mb.
#301004
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   98
Bog'liq
psixodiagnostika va eksperimental psixologiya

VIII. Уддабуронлик.
Бу шкала бўйича юқори баллилар (8-10 балл) – хаёлпараст, уқувсиз, «ҳақиқатдан йироқда» юрувчилардир.
Бу шкала бўйича паст баллар (1-3 балл) - аксинча реалист уддабурон, ўзига ишонадиганлардир. Бундай бола кўпинча ўзини мустақил тутади, бировдан ёрдам кутмайди, аксинча, юқори баллилар эса ишонувчан, лақма, бировларни қўллаб-қувватлашига муҳтож, муҳит таъсирларига берилувчандир.


IX. Оптимизм.
Юқори баҳоли (8-10 балл) бола кўпинча паст кайфиятда юради.
Паст баҳоли (1-3 балл) бола эса, одатда, хотиржам ва кам тушкунликка берилади.
X. Ўз-ўзини назорат.
Юқори балли (8-10 балл) болалар ўз хулқ-атворини яхши назорат қилади, ижтимоий жиҳатдан мослашувчандир.
Шахснинг бу хусусияти бўйича паст баллар (1-3 балл) ўз хулқ-атворини идора қила олмаслиқдан далолат беради.


XI. Хотиржамлик.
Бу шкала бўйича юқори кўрсаткичли (8-10 балл) бола юқори даражадаги асаб таранглиги билан ажралиб туради.
Паст балли бола эса (1-3 балл) одатда, хотиржам ва кам қўзғалувчандир.
Кэттел тестининг болалар варианти саволномаси 110 саволдан иборат бўлиб, улар боланинг бошқа одамлар билан муносабат ва ҳаётининг турли томонларига алоқадордир. Унда бевосита ва билвосита саволлар бор, бу саволлар синалувчининг шахсиятига бошқа сифатларига ҳам тегишлидир.
Ҳар бир тест саволига иккитадан жавоб берилган, уларнинг биттасини қолдириб, иккинчисини танлаш керак бўлади.
Саволнома 55 саволдан иборат бўлиб, 2 қисмга бўлинган. Ундаги барча 11 та шкала 10 тадан фикр (ҳар бирида 5 тадан)ни ўз ичига олган ва ҳар бир жавоб 1 балл билан баҳоланади. Ҳар бир шкала бўйича олинган баллар йиғиндиси жадвал ёрдамида 10 баллик баҳо шкаласига ўтказилади.

  1. ва 10 баллар амалиётда кам учрайди, чунки улар фавқулодда учрайдиган хусусиятдир.

Бу методика бўйича психологик ташхисни якка ва гуруҳ ҳолатида ўтказиш мумкин. Гуруҳда психологик ташхис ўтказиш учун ҳар бир болага алоҳида саволлар рўйхати берилади. Улар ўғил бола қиз болалар учун алоҳида бўлади. Жавоблар учун ҳам бланкалар тарқатилади.
Синовдан аввал синалувчиларга қуйидаги кўрсатма берилади. «Ҳурматли болалар!». Биз бу методика ёрдамида Сизларнинг характерингизни ўрганамиз, шунинг учун қатор саволларга жавоб беришингизни сўраймиз. Улар олдингизда турибди ёки Сизга ўқиб эшиттирилади. Бу саволларга «тўғри» ва «нотўғри» жавоблар йўқ, улар аҳамияти жиҳатидан бир хил. Ҳар бирингиз ўзингизга кўпроқ мос келадиган жавобни танлашингиз керак. Ҳамма саволлар икки қисмдан иборат бўлиб, улар бир-биридан ёки сўзи билан ажралиб туради. Савол билан танишиб, Сиз ўзингизга кўпроқ мос келадиган жавобни танлашингиз керак. Сўров варақасида ҳар бир номери рўпарасида 2 та квадрат бор. Сиз берган жавобга ўнг ёки чап томонда жойлашганлиги бўйича мос келадиган квадратга плюс ишорасини қўйинг. Агар саволга Сизда мос жавоб бўлмаса, ўйлаб, икки жавобдан ўзингизга яқинроғини танланг. Савол ташлаб кетиш ёки берилган 2 та жавобдан бирини танламасликка рухсат этилмайди.



Download 17,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish