Новербал шкала
Новербал шкаланинг қўзғатувчи материали 12- иловада келтирилади.
Етишмайдиган қисмни топиш субтести. Кўриш идроки хусусиятларини, кузатувчанликни, муҳим қисмларни фарқлай олиш қобилиятини ўрганишга мўлжалланган. Синалувчига 20 та расм кўрсатилади, уларнинг ҳар бирида етишмайдиган қисмни ёки мос эмасликни топиш зарур. Тўғри жавоб 1 балл билан баҳоланади /15 сониядан кам вақтда/.
Расмлар кетма-кетлиги субтести. Парчаларни мантиқий бир бутун қилиб бирлаштириш, вазиятни тушуниш ҳодисаларни олдиндан билиш қобилиятларини текширишга мўлжалланган. Расмларнинг II серияси берилади. Ҳар бир серияда расмлар сюжет билан бирлаштирилган бўлиб, синалувчи сюжетга мос равишда уларни маълум кетма-кетликда жойлаштириш керак. Топшириқ вақтга ва тўғри бажарилишига боғлиқ равишда баҳоланади.
Косс кубиклари тести. Метод қисмлардан бутунни бирлаштириш қобилиятини, сенсомотор координацияни текширишга қаратилган. Синалувчи берилган намунага қараб ҳар хил рангли кубиклардан шундай фигуралар ясашлари керак. 10 фигура берилади. Ҳар бир топшириқ бўйича вақт чегараланган бўлади. Баҳолар аниқликка ва кетган вақтга боғлиқ бўлади.
Фигуралар ясаш субтести. Йўналишига кўра 9 субтестга ўхшайди. Синалувчига маълум кетма-кетликда 4 та фигуранинг қисмлари берилади. /«манекен», «от», «одам боши», «машина»/. Синалувчига бу қисмлардан нима ясаш кераклиги айтилмайди. Топшириқни тўғри бажариш ва кетган вақтга боғлиқ ҳолда синалувчига баҳо қўйилади.
Рақамларни шифрлаш субтести. Кўриш-ҳаракат малакаларни ўзлаштирганлик даражасини аниқлашга мўлажалланган. Топшириқ ҳар бир рақамнинг тагида катакчага уларга мос белгини ёзишдан иборат. Бажариш вақти 120 сония. Тўғри шифрланган рақамлар сони – синалувчининг баҳосига тенг бўлади. Дастлаб «А»шакл, сўнгра «В» шакл кўрсатилади.
Лабиринтлар субтести. Бу йўналишига кўра II субтестга ўхшайди. 9 та лабиринтни ўз ичига олади, «чиқиш» вақти ҳисобга олинади.
WISC методикасида қўшимча субтестлар /«рақамаларни эслаб қолиш» ва «лабиринтлар»/ топшириқнинг асосий гуруҳлари билан бирга ўтказилиши мумкин. Бу ҳолда интеллект коэффиценти /IQ/ни аниқлашда уларнинг кўрсаткичлари ҳисобга олинади.
Тест натижаларини қайта ишлашда вербал ва новербал субтестларнинг ҳар бири бўйича олинган баллар йиғиндиси топилади. «Олинган» бални шкала балларига айлантириш жадвалига мувофиқ ҳар бир алоҳида субтестларни бажариш натижаларининг стандарт баҳоларини олиш мумкин «Олинган» баллар йиғиндиси бўйича /тестнинг алоҳида вербал ва новербал қисмлари бўйича/ ва жадвалдаги натижалар бўйича IQ-вербал шкала баҳолари, IQ-новербал шкала баҳолари ва умумий IQ кўрсаткичлари аниқланади. Векслер тести бўйича IQ кўрсаткичлари талқини ёш меъёрларини ҳисобга олган ҳолда ўтказилади. 1963 йилда 4-6,5 ёшли болаларнинг интеллектини текшириш учун шкала ишлаб чиқилди. /Wechsler Preschool and Primary Scale of intelligence, WPPSI/. Интеллект шкаласининг бу варианти, бизнинг мамлакатимизга мослаштирилмаган.
WPPSI шкаласи субтестларининг таркиби қуйидагича:
Вербал субтестлар:
|
Новербал субтестлар
|
1. Билимдонлик
|
2. Ҳайвон уйи
|
3. Сўз бойлиги
|
4. Расмларни тугатиш
|
5. Арифметика
|
6. Лабиринтлар
|
7. Ўхшашини топиш
|
8. Геометрик схемалар
|
9. Тушуниш
|
10. Косс кубиклари
|
11. Гаплар (ўхшаш)
|
|
«Ҳайвон уйи» субтести рақамларни шифрлаш субтестига ўхшайди. Бу топшириқни бажаришда болага кучук, жўжа, балиқ ва мушук тасвирланган карта кўрсатилади. Картанинг юқори қисмида турли рангдаги цилиндр расмча – калит /ҳайвон уйи/ жойлаштирилади. Бола расмларга мос ҳайвон уйларини қўйиб чиқиши керак. Болага топшириқни тўғри бажарганига ва кетган вақтга боғлиқ равишда баҳо қўйилади.
«Геометрик схемалар» субтестида рангли қаламлар ёрдамида 10 та содда тасвирни чизиш керак.
«Гаплар» субтести сонлар қаторини такрорлаш субтестига ўхшайди. Синалувчи экспериментарторнинг орқасидан айтилган гапларни такрорлаши керак.
WISC, WPPSI шкаласи субтестлари биргаликда интеллект функциялари хусусиятлари ҳақида, турли омиллар таъсирида уларнинг ривожланиш хусусиятлари ҳақида билиб олиш имконини беради (18-жадвал).
18-жадвал
Векслер шкаласи субтестлари ёрдамида аниқланадиган интеллектуал функциялар
Субтест
|
Ўрганилаётган функция
|
Натижага таъсир этадиган омил
|
Билимдонлик
|
Хотирада материални узоқ вақт сақлаш. Тажрибанинг мавжуд лиги ва ассоциациялари
|
Маданий муҳит, қизиқишлар
|
Зийраклик
|
Мавҳум тафаккур. Билимларнинг мав жудлиги, тушунчалар нинг шаклланганлиги
|
Маданиятли мулоқат қилиш қонунияти. Реал вазиятларга муносабат. Диққат ҳажми
|
Арифметика
|
Хотирада арифметик амалларни сақлаш
|
Асосий арифметик амалларни эгаллаш мумкинлиги
|
Ўхшашини топиш
|
Алоқалар, ўзаро боғланишлар таҳлили, вербал тушунчаларнинг шаклланганлиги
|
Маданиятли мулоқат қилиш
|
Сўз бойлиги
|
Нутқнинг ривожлан ганлиги, тушунчалар нинг шаклланганлиги
|
Маданиятга аралашиш имконияти
|
Сонли қаторлар
|
Тез қайта эсга тушириш, эшитиш образлари
|
Диққат ҳажми
|
Расмлар кетма-кетлиги
|
Муносабатларни кўриб идрок этиш
|
Маданиятга аралашиш имконияти
|
Етишмаётган қисмлар
|
Кўриш идроки, анализ. Кўриш образлари
|
Атроф-муҳитни идрок қилиш тажрибаси
|
Фигуралар ясаш
|
Кўриш идроки, синтез. Кўрув ҳаракат таҳлили
|
Ҳаракат фаоллиги ва аниқлиги
|
Косс кублари
|
Шаклни идрок қилиш, кўриш идроки, анализ
|
Ҳаракат фаоллиги даражаси. Рангли кўриш даражаси
|
Шифрлаш
|
Тез идрок қилиш, кўриш образлари
|
Ҳаракат фаоллиги даражаси
|
Синалувчи ақлий тараққиёт даражасини аниқлашда IQнинг охирги натижаси эмас, балки ҳар бир алоҳида олинган субтестлар бўйича олинган натижаларни ҳам таҳлил қилиш катта аҳамиятга эга бўлади. Шу билан бир вақтда умумий хулоса тузишда, алоҳида субтестлар бўйича олинган натижаларнигина эмас, бошқа методикалардан олинган натижаларни ҳам ҳисобга олиш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |