¤збекистон республикаси олий ва ¤рта махсус таълим вазирлиги



Download 17,31 Mb.
bet69/98
Sana25.02.2022
Hajmi17,31 Mb.
#301004
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   98
Bog'liq
psixodiagnostika va eksperimental psixologiya

Натижаларни баҳолаш

10 балл агар бола 40-50 тагача сўзнинг маъносини тўғри топса


8-9 балл бола 30-40 тагача сўзларнинг маъносини тушунтира олса
6-7 балл агар бола 20-30 тагача бир гуруҳга кирувчи сўзларни тўғри топса
4-5 балл агар бола 10-20 тагача сўзларнинг маъносини тўғри топса
-3 балл агар бола томонидан 10 тадан оз сўз маъно жиҳатидан бирлаштиришга эришилса


Ривожланиш даражаси ҳақида хулоса

10 балл- жуда юқори


8-9 балл- юқори
4-7 балл-ўртача
0-3 –паст


10.3. «ФАОЛ СЎЗ БОЙЛИГИНИ АНИҚЛАШ» МЕТОДИКАСИ

Болага инсонлар ва ҳар хил предметлар тасвирланган расм кўрсатилади. 5 минут давомида бола ана шу расмда нима тасвирланганини иложи борича батафсил сўзлаб бериши керак.


Боланинг нутқи алоҳида баённомада қайд этилади ва таҳлил қилинади.
Кичик мактаб ёшидаги боланинг фаол сўз бойлиги кўрсаткичларини аниқлаш методикаси баённомаси





Қайд этилаётган нутқ белгилари

Сўзлардан фойдаланиш тезлиги


От





Феъл





Сифат





Сифатдош





Сифатларнинг бошланғич шакли





Сифатларнинг нисбий даражаси





Сифатларнинг орттирма даражаси





Боғловчи гап





Олд қўшимча





Юкламалар





Гапнинг бош бўлаклари





Чунки, лекин, яъни ва бошқа кўринишдаги боғловчили қўшимчалар





Чунки, шунинг учун кўринишидаги қўшма гаплар





«Биринчидан», «менимча», «менга шундай туюлади» каби турли сўзлар




Бу баённомада болада сўзлардан фойдаланишнинг тезлиги белгиланади. Нутқининг ривожланиши даражаси аниқланади.


Психодиагностик синовдаги мана шу барча белгилар баённоманинг ўнг томонида акс этади.


Натижани баҳолаш
10-балл боланинг нутқида юқоридаги белгилардан камида 10 таси учраши лозим
8-9 балл камида 8-9 таси учраши лозим
6-7 балл камида 6-7 таси учраши лозим
4-5 балл камида 4-5 таси учраши лозим
2-3 балл камида 2-3 таси учраши лозим
0 балл бола сўзлаб бера олмади, ёки 2 та белгилар мавжуд.


Ривожланиш даражаси ҳақида хулосалар:
10 балл- жуда юқори
8-9 балл- юқори
4-7 балл-ўртача
2-3 балл – қуйи
0-1 балл – жуда паст

10.4. АССОЦИАТИВ ЖАРАЁНЛАР КЕЧИШИНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ ВА ТЕЗЛИГИНИ ЎРГАНИШ

Инсон ақлий фаолияти характери кўп омилларга билим ва кўникмалар даражасига, ассоциатив алоқалар ҳосил бўлиш тезлигига, тафаккур тезлигига, умумлаштириш ва мавҳумлаштириш жараёнларининг ривожланганлигига боғлиқ. Бу хусусиятларни ўрганиш учун ассоциацияни тадқиқ қилишга мўлжалланган методика маҳсулдор ҳисобланади. Бу методика ёрдамида олинган маълумотлардан синалувчида нутқнинг ривожланиш хусусиятлари ҳақида ҳам билиб олиш имконини беради. Ассоциацияларни содда усул билан ўрганиш мумкин. Синалувчига «сўз ўйини» ўйнаш таклиф этилади, бунда масалан иложи борича тезроқ 60 та ихтиёрий сўзни айтиш мумкин. Тадқиқотчи бунда барча сўзларни ва танаффусларни қарорда қайд этиб боради. /Тўхтаб қолишлар, нуқталар сифатида қайд этилади/, 1 нуқта шартли равишда 1 сонияга тўғри келади/. Агар синалувчи атрофдаги предметларни айта бошласа, кўрсатма яна бир марта тушунтирилади: «Кўз олдингизда турган нарсаларни айтмасликка ҳаракат қилинг. Давом этинг». Агар синалувчи бир бутун гапни алоҳида сўзлардан иборат қилиб, айта бошласа ҳам уни тўхтатиб, кўрсатмани такроран тушунтирилади.


Одатда мактаб ёшидаги болаларда бу топшириқ қийинчилик туғдирмайди. Қоидага кўра, улар 4-7 сўзни қандайдир соҳадан айтадилар. Масалан, ...ручка, қалам, дафтар, ...телевизор, радио, ...қўл, оёқ, қулоқ бурун, кўз, бош, ...сигир, мушук, кучук, хўроз, от, ...арава, трактор, машина, поезд, самолёт, ракета ва бошқалар.
Бу тадқиқот болада атроф-муҳитни идрок қилиш, сўз бойлиги ҳақида тасаввур пайдо қилади. Ассоциацияларнинг ҳосил бўлиш хусусиятлари ва тезлигини ўрганишда ассоциатив эксперимент ёки сўзга жавоб реакциялари методи ҳам қўлланилади. (А.Г.Иванов-Смолинский, 1928).
Тажриба ўтказиш учун олдиндан ўзаро боғлик бўлмаган сўзлар қўзғатувчилар тўплами тайёрлаб олинади.
Сўзли ассоциатив эксперимент учун қўзғатувчи материал



Сўз

Сония

Жавоб

Сўз

Сония

Жавоб

Олма







мушук







Соат







тарвуз







Ака







арава







Китоб







чўнтак







Олов







Қиш







Қўғирчоқ







вилка







Иш







қулоқ







Лампочка







кундуз







Диван







байрам







Гул







мактаб







Синалувчига қуйидаги қўлланма берилади: «Мен сизга сўзларни айтаман, сиз бўлсангиз менинг ҳар бир сўзимга миянгизга келган биринчи сўз билан жавоб беринг». Тадқиқотчи тажриба вақтида боланинг жавоб реакцияларини ёзиб олади. Жавоб реакциялари учун вақт нормаси 1-1,5 сония. Лекин жавоб реакцияларининг яширин вақти турлича бўлиши мумкин, бу кўпроқ сўз қўзғатувчи характерига, унинг бола учун қандай аҳамият касб этишига боғлиқ бўлади. Сўз қузғатувчилар ўзига хос шартли сигнал ҳисобланади, жавоблар бўлса бу сигналлар билан боғлиқ нутқ реакцияларидир, қоидага кўра улар шаклланган шартли рефлекслар мажмуини ўзида акс эттиради. Шунинг учун ҳам баъзи сўз қўзғатувчилар бола учун муҳим аҳамиятга эга бўлади, уларга бола тезда жавоб топади. Боланинг тажрибаси билан боғлиқ бўлмаган бошқа сўзларга жавоб топишда кўпроқ вақт талаб қилинади. Баъзи ҳолларда бола у ёки бу сўзга алоҳида иборалар билан ёки хонада жойлашган предметларнинг номини айтиш билан жавоб қайтаради. Бундай ҳолларда болага қўлланмани яна бир марта эслатиб, тушунтириш керак, сўз ўйинини мустақил давом эттириш зарурлигини уқтириш керак.


Олинган натижаларни қайта ишлашда жавоб реакцияларнинг ҳосил бўлиш тезлигига, аниқлигига, сўз-қўзғатувчига мослигига эътибор берилади. Синалувчи жавобларининг сифатий таҳлили унинг жавобларни синалаётган тенгдошлар гуруҳининг жавоблари билан солиштириш орқали амалга оширилади.
Ассоциатив эксперимент ёрдамида олинган натижалар фақатгина болаларда нутқнинг ривожланиши, тафаккур фаолияти хусусиятлари ҳақида тасаввур ҳосил қилиб қолмай, балки уларнинг тажрибаси сўз бойлиги, улар бошидан кечираётган аффектив ҳиссиётлар ҳақида ҳам билиб олиш имконини беради. Булар билан боғлиқ равишда ушбу методика шахсни ўрганишнинг проектив методикаси сифатида фойдаланилиши мумкин.



Download 17,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish