9.10. МУҲИМ БЕЛГИНИ АЖРАТИШ
Бу методика тафаккур хусусиятларини, предметларнинг муҳим белгиларини ажратиш қобилиятини текширишда фойдаланилади. Ажратиладиган белгиларни характерига кўра, тафаккур услуби, яъни аниқ ва мавҳум тафаккурнинг устунлиги ҳақида билиш мумкин. Бу методикани 3-4 синф ўқувчиларини текширишда қўллаш мумкин.
Тажриба ўтказиш учун махсус қоғоз вароғига ёзилган сўзлар керак бўлади. Кўрсатма: «Ҳар бир қаторда бир асосий сўз ва 5 та унга тегишли сўз қавс ичида берилади. Бу сўзлардан қавс олдида турган сўзга кўпроқ алоқадор бўлган икки сўзни тагига чизиш керак».
Боғ /дарахт, боғбон, қўрғон, ер/
Дарё /соҳил, балиқ, балиқчи, сув, сув ўтлари/
Шаҳар /автомобиль, бино, велосипед, кўча, оломон/
Омборхона /пичанхона, от, том, мол, деворлар/
Китоб /расмлар, уруш, қоғоз, севги, матн/
Ўйин /карта, ўйинчилар, жарималар, жазо, қоида/
Мусиқа /овоз, санъат, жаранг, олқишлар, куй/
Ўқиш /кўз, асар, китоб, расм, сўз/
Кубик /бурчаклар, чизма, томонлар, тош, дарахт/
Касалхона /хона, боғ, врач, радио, беморлар/
Бўлиш /синф, бўлинувчи, қалам, бўлувчи, қоғоз/
Спорт /медаль, оркестр, мусобақа, ғалаба, стадион/
Топшириқни бажаришда синалувчининг кўрсатмани тушунганлиги, йўл қўйган хатоларига эътибор қилинади. Агар синалувчи топшириқни бажариш шартларини тушунмаган бўлса, тадқиқотчи дастлабки икки мисолда топшириқни қандай бажариш зарурлигини кўрсатиб беради. Барча ҳолларда синалувчининг топшириқни қандай бажарганлигини муҳокама қилиш зарур. Баъзи муҳокама жараёнида синалувчи қўшимча фикрлар билдиради, хатоларни тўлдиради. Синалувчининг хатолари аниқ-вазиятли тафаккур хусусиятларини акс эттириши билан, шошмашошарлик натижаси бўлиши мумкин.
9.11. СУНЪИЙ ТУШУНЧАЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ
Болаларда тушунчали тафаккур хусусиятларини ўрганиш учун Л.С.Выготский ва Л.С.Сахаров (1930) методикасининг ўзгартирилган усулини (Л.В.Говоркова) қўллаш мумкин. Бу методика ёрдамида боланинг мақсадга йўналтирилган ва кетма-кет ҳаракатларини бажара олиш қобилияти, бир неча йуналишида таҳлил қила олиш қобилияти аниқланади.
Методика учун қўзғатувчи материални тайёрлаш унчалик қийин эмас (11-илова). Картон қоғоздан шакли (2 хил), рангли (қизил ва яшил) ва катталиги (4 вариант) бўйича фарқланувчи 16 та фигура қирқиб олинади. Фигураларнинг орқасига шартли белгилар, масалан «окс», «тик» ва бошқалар ёзилади.
Тажриба қуйидагича ўтказилади: Синалувчига бир фигурани бериб, шундай фигураларни йиғиш кераклиги айтилади. Синалувчи ҳар бир олган фигуранинг орқасини ўгириб, тўғри ёки нотўғри танланганлигига ишонч ҳосил қилади. Тадқиқот натижалари ҳақида сунъий тушунчани шакллантириш учун зарур танлаш сони бўйича ҳамда «ўргатиш характери, уларни синалувчининг идрок қилиш, топшириқни тўғри ва нотўғри бажариш реакцияси бўйича фикр юритиш мумкин. Синалувчига қуйидаги кўрсатма берилади: “Ҳар бир фигура ўз белгисига эга. Масалан, биринчи фигура “окс” деб аталади. Сиз барча фигураларни навбат билан қараб чиқиб, улар “окс” гуруҳига кириш ёки кирмаслигини аниқлашингиз зарур. Шундан сўнг тадқиқотчи синалувчи билан бирга бир неча танлов синовларини бажаради. Синалувчида сунъий тушунча шаклланиши учун, шундай синовлардан нечтаси керак бўлганлигига, тажриба жараёнида қандай хатоларга йўл қўйганига эътибор бериш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |