¤збекистон республикаси олий ва ¤рта махсус таълим вазирлиги


ЭКСПЕРИМЕНТАЛ ПСИХОЛОГИК ТАДҚИҚОТЛАРНИ ЎТКАЗИШ, ОЛИНГАН НАТИЖАЛАРНИ ТАЛҚИН ҚИЛИШ ВА ХУЛОСА ЧИҚАРИШ



Download 17,31 Mb.
bet7/98
Sana25.02.2022
Hajmi17,31 Mb.
#301004
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   98
Bog'liq
psixodiagnostika va eksperimental psixologiya

ЭКСПЕРИМЕНТАЛ ПСИХОЛОГИК ТАДҚИҚОТЛАРНИ ЎТКАЗИШ, ОЛИНГАН НАТИЖАЛАРНИ ТАЛҚИН ҚИЛИШ ВА ХУЛОСА ЧИҚАРИШ

Тарбиячи қанчалик кўп экспериментал психологик тадқиқотларни ўтказса, унинг тажрибаси шунчалик ортиб борди. У қуйидагиларни ўз ичига олади: бола фаолиятининг хусусиятларини ўйин ва ўқув вазиятларида таҳлил қилиш; мактаб, болалар боғчаси, оила шароитига мослашиш, мослаша олмаслик даражасини аниқлаш; боланинг ички ҳаётини тушуниб олиш истаги; шахси хусусиятларини ҳар томонлама ривожлантиришда унга ҳар қандай ёрдам кўрсатиш.


Психолог – экспериментатор фаолияти тадқиқотда таъсир қиладиган махсус хусусиятларга эга. Шунинг учун бўлажак тадқиқотчи М.П.Кононова (1963) таъкидлаганидек, ўзида қуйидаги сифатларни шакллантирмоғи лозим.
а) тадқиқот қарорларини тез ва аниқ тузиш;
б) ўз диққатини бола топшириқни қандай бажараётганлигига ва унинг хулқ-атворини кузатишга қаратиш;
в) бола билан яхши алоқага киришиш, унинг ҳамма айтганини ёзиб, унинг хулқидаги баъзи реакцияларни тўғри баҳолаш қобилиятини йўқотмаслик ва бошқалар;
Бундан ташқари тадқиқотчи экспериментал текширувга турлича муносабатда бўлиши керак. Масалан, боғча ёшидаги болаларни қизиқтириш керакки, болалар экспериментатор хонасида кўпроқ бўлиб, унинг ҳамма талабларини бажаришга интилиши керак. Бунга болаларга қизиқарли расмларни кўрсатиб, уларни ҳикоя қилиб бериш ёки кубиклардан ҳар хил нарсалар ясаш орқали эришиш мумкин. Болада қизиқиш пайдо бўлиши билан бирга унинг хотираси, диққати, мантиқий жараёнлари ўрганилади. Бошланғич синф ўқувчилари ва ўсмирлар билан тадқиқот ўтказган пайтда улар билан шундай киришиб кетиш керак-ки, болаларда тажрибага қизиқиш, тадқиқотчига ишонч ва ўз ички дунёсини очиш истаги пайдо бўлсин. Шуни таъкидлаш керакки, ҳамма болалар ҳам текширувга қизиқадилар. Лекин баъзи ҳолларда, улар такроран тадқиқотда иштирок этишдан бош тортадилар. Кўпинча бу тенгдошларига нисбатан ёмон натижалар олганда, ёки экспериментатор томонидан ортиқча сўз эшитганда пайдо бўлиши мумкин. Бундай болаларга ўзгача муносабатда бўлиш даркор. Улар арзимас сабаб учун ҳам мақтовга муҳтожлар.
Экспериментал-психологик тадқиқот натижалари ишончли бўлиши учун, тадқиқотчи уни ўтказишда маълум схема (умумий режа)га амал қилиши керак. Дастлаб тадқиқотчи боланинг ҳаёти унинг жисмоний ва психик тараққиётининг хусусиятларини, оилада, мактабда, боғчада таълим ва тарбиянинг ижтимоий маданий шароитларини акс эттирадиган материаллар билан танишишдан бошлаш керак. Тадқиқотчи бола туғилишининг (онасида ҳомиладорлик токсикозлари бўлганлиги, чала туғилганлиги ва ҳ.к.), 3 ёшгача бўлган даврдаги тараққиётнинг хусусиятлари ҳақида ҳам маълумот муҳимдир (неврология ва танасида касаллик мавжудлиги – титраб-қалтирайдиган ҳуруж, кундузги ва тунги энурез (сийиб қўйиш), дудуқланиш, бош мия ва марказий нерв системаси касалликлари, бола қачондан бошлаб юра бошлаган, гапира бошлаган, боғчага ва мактабга келишдан олдин қандай ривожланган). Бу маълумотларни ота-оналар билан танишганда, бола шахсий дафтари билан танишганда, у билан бевосита суҳбатлашганда олиш мумкин.
Бола ривожланиши ҳақида маълумотларни хронологик кетма-кетликда баён этиш мақсадга мувофиқдир (1-жадвал).
1-жадвал
Бола жисмоний ва психик ривожланиш хусусиятлари.



Боланинг Ф.И.О

Бола ҳақида ижтимоий ва психологик маълумотлар




Туғилган йили

Ота-онаси ҳақидаги маълумот

Туғилишининг баъзи хусусиятлари

Соғлиғи

Жисмоний ва психик ривожланиш хусусиятлари

Боғчага, мактабга келиши билан тарбиячи янги маълумотларни қўшиб боради. Бу унга боланинг жисмоний ва психик тараққиётини ривожланишда кузатиш имконини беради.


Боланинг индивидуал-психологик хусусиятларини ўйин фаолиятида, топшириқларни бажариш жараёнида, ўқув фаолиятида, психологик- педагогик эксперимент шароитларида бола хулқ-атворини кузатиб ҳам ўрганиш мумкин. Кузатишда олинган маълумотлар олдиндан тайёрланган тадқиқот қарорига ёзилади.
Экспериментал-психологик тадқиқот шароитида кузатиш жараёни ихтиёрий бўлиб, одатда ҳаётий шароитларда эса педагог ихтиёрий равишда кузатади. Боғчада, бошланғич мактабда бўлажак тарбиячининг иши ихтиёрий ва ихтиёрсиз кузатиш малакаларини бир хилда ривожлантиришни талаб қилади.
Экспериментал-психологик тадқиқот ўтказишдан олдин педагог – тадқиқотчи бола билан суҳбатлашади. Бунда у бола билан ижобий - ҳиссий алоқа ўрнатиб, бажариладиган топшириқнинг мақсад ва вазифаларини тушунтириб беради. Суҳбат психологик тадқиқот методи сифатида бола ҳақида маълумот олишга имкон беради. Суҳбат олдиндан тайёрланган саволлар асосида ўтказилиши ёки ихтиёрсиз характер касб этиши мумкин. Бунда тадқиқотчи суҳбат жараёнида болага унинг оиласига ёки тенгқурларига тегишли бўлган, болага ёқмайдиган саволларни бермаслиги керак. Суҳбатда бола шахсининг хусусиятлари, ўзининг жисмоний ва психик ҳолатига, ишчанлигига баҳо бериши аниқланади.
Текширувчининг ижтимоий-маданий даражаси, маълумоти, қизиқишлари, эҳтиёжлари, ўзаро фикрлашув қобилиятлари аниқланади. Баъзи ҳолларда суҳбат психопрофилактик ва психотерапевтик мақсадларда ўтказилади, бунда бола бошидан кечираётган қўрқинч, хавотирланиш, ўзига ишонмаслик каби ҳолатлар йўқотилади. Шундай қилиб, тарбиячи суҳбат жараёнида тадқиқот олдига қуйган вазифага боғлиқ равишда бола ҳаёти ҳақида муҳим маълумот олиши керак. Экспериментал психологик тадқиқот ўзининг қуйидаги шартли схемасига эга. (1-схемага қаранг).
Экспериментал вазиятда бола бериладиган йўл-йўриқ, кўрсатмани тушуниши муҳим рол ўйнайди. Кўрсатма тушунарли, боланинг ёши ва ақлий ривожланиш даражасига мос бўлиши керак. Бола топшириқни бажаришни бошлаганидан сўнг кўрсатмани мисоллар билан ёки, қўллаб-қувватлаш билан мустаҳкамлаш зарур, бу эса синалувчида фаолиятга ижобий муносабатни шакллантиради.
Тажриба жараёнида тадқиқотчи бола нимада қийналаётганини аниқлайди ва унга ёрдамлашади. Кўрсатмага киритилган барча қўшимча ва ўзгартиришлар ҳақидаги барча маълумотлар олдиндан тайёрланган тадқиқот қарорига ёзиб қўйилади.
Эксперимент жараёнида олинган натижаларни пухта ёзиб бориш, кейинги сифатий таҳлил ёритиб беради А.Биненинг (1910) таъкидлашича, экспериментал-психологик тадқиқотни ўтказиш учун ручка, озгина қоғоз ва кўп чидам зарур, деган эди. Тадқиқотчи у ёки бу олинган маълумотни иложи борича тезроқ қарорга ёзиб олиши керак. Ҳар бир тажриба қарори алоҳида қоғозда бўлиши керак (2-жадвал) .
1-схема
Болани экспериментал- психологик ўрганиш схемаси

2- жадвал.



Download 17,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish