¤збекистон республикаси олий ва ¤рта махсус таълим вазирлиги


Симптоматик диагнозда мавжуд ҳар қандай ЭҲМ бажариши мумкин бўлган тадқиқотда олинган натижалар қайта ишланади



Download 17,31 Mb.
bet3/98
Sana25.02.2022
Hajmi17,31 Mb.
#301004
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   98
Bog'liq
psixodiagnostika va eksperimental psixologiya

Симптоматик диагнозда мавжуд ҳар қандай ЭҲМ бажариши мумкин бўлган тадқиқотда олинган натижалар қайта ишланади.

  • Этиологик диагнозда (келиб чиқиш сабаблари) бирор хусусиятнинг мавжудлигигина эмас, балки унинг вужудга келиш сабаблари ҳам ҳисобга олинади.

  • Типологик диагнозда синалувчи шахс тузилишида олинган натижаларнинг аҳамияти ва ўрни аниқланади.

    1.1 ПСИХОДИАГНОСТИК ТАДҚИҚОТЛАРНИНГ


    ВАЗИФАЛАРИ ВА ХУСУСИЯТЛАРИ

    Болаларни психодиагностик тадқиқ қилиш ёш хусусиятларига, у ёки бу ёш даври учун етакчи фаолият турининг таъсирига, индивидуал типологик тавсифномаларнинг тараққиёт даражасига боғлиқ равишда баъзи хусусиятларга эга. Бола тараққиётининг ҳар бир ёш даври болалар билан ишлашнинг усуллари ва методларини, экспериментал тадқиқотнинг ўз мақсадлари ва вазифаларини талаб қилади.


    Кичик ёшдаги болаларни психодиагностик текширув ёш ва педагогик психологиянинг соҳаси ҳисобланади. Олинган натижалар ёрдамчи характерга эга бўлиб, педагог томонидан бола психик тараққиёти хусусиятларини аниқлашда қўлланилади. Бунда таълим ва тарбия дастури, турли ҳаётий шароитларда (фаолиятда, мулоқотда ва бошқаларда) шахс хулқ-атвори характеристикаларини тузишда ҳисобга олинади. Экспериментал тадқиқотдан олинган натижалар оилада, боғчада, мактаб ва бошқа жамоат жойларида индивидуал ва гуруҳий тарбиявий-педагогик тадбирлар схемаси тузишда қўлланилиши мумкин. Ўқитувчи ўз ишида доимо болалар психофизиологик масалалари билан тўқнашади. Уни вақтинчалик натижаларгина эмас (масалан, чоракнинг охирига келиб ўқувчиларнинг ўзлаштириши каби), балки у ёки бу жисмоний ва руҳий сифатларнинг ривожланиш истиқболларини айтиб берадиган натижалар қизиқтиради.
    Болалар боғчаларида ёки бошланғич мактабларда психодиагностик тадқиқотлар қуйидаги вазифаларни ҳал қилади:

    1. Диагностика учун зарур маълумотларни олиш. Бунда бола психик ҳолати ва шахси хусусиятларининг баъзи белгилари кўринишини ўрганиш мақсадида тадқиқот олиб борилади. Тадқиқотда олинган маълумотлар ёрдамчи характерга эга бўлиб, бола хулқ-атворининг ҳақиқий хусусиятлари, унинг психик функциялари тараққиёт даражаси билан таққослашда фойдаланилади. Масалан: дарсда бола диққатининг барқарор эмаслиги, диққатини бир жойга тўплашга қийналиши, ақлий иш қобилиятининг пастлиги, тез чалғиши ва бошқалар билан ажралиб туради. Лекин хулқ-атворнинг кўрсатилган белгилари бола хулқ-атвори эҳтиёжлари ва мотивлари иерархиясининг (босқичма-босқич) ўзгариши натижаси бўлиши мумкин. Бунда ўқитувчи шахс нонормал ҳолати кўринишларидан бирига, ёки мия етишмовчилигининг функционал белгиларига дуч келади. Иккала ҳолатда ҳам у ёки бу ўқувчи ўзлаштириши ва интизомини пасайиши ташқаридан сезилса-да, психодиагностик тадқиқотларда ўрганилаётган ўзгаришлар манбалари, ривожланиши ва келгусида қандай бўлиши психологик ҳолат белгилари ҳам ўрганилади. Психодиагностик тадқиқотлар бола психик функциялари ривожланиш даражасининг, ақлий тараққиёт даражаси, ёш ва маълумот билан ўзаро боғлиқлигини ўрганиш учун ҳам ўтказилади. Бу тадқиқотлар болада маълум қизиқишлар, амалий малакалар ва касб танлаш пайти келганда жуда муҳимдир.

    2. Психик тараққиёт ўзгаришини ўрганиш учун зарур маълумотларни тўплаш. Агар «кўндаланг кесим» методлари орқали психодиагностик тадқиқот маълум босқичда бола психик тараққиёти даражасини, яъни психик функциялар ривожланиши долзарб зонаси аниқланадиган бўлса, «узунасига кесим» (лонгитюд) психодиагностик тадқиқотларида бола психик тараққиёти хусусиятлари ривожланишда, яъни таълим ва тарбия жараёнида ўрганилади.

    Ўйин ва ўқиш фаолиятида жуда кўп марталаб ўтказилган экспериментал-психологик тадқиқотлар бола шахсининг шаклланиши ва ривожланишига маълум фаолиятнинг таъсир кўрсаткичи бўлиши мумкин. Болада ўтказилган психодиагностик тадқиқотлар муҳим прогностик аҳамиятга эгадир, чунки қўлланилган методларнинг ўқув-тарбиявий таъсирини ҳисобга олган ҳолда шахс ривожланиши истиқболларини аниқлаш имкони яратилади.

    1. Ақлий заифлик даражасини ёки бошдан кечирган касаллик туфайли психик камчиликларни аниқлашга қаратилган психодиагностик тадқиқотлар махсус ёки ёрдамчи мактабда ўқиши ҳақида масала ҳал бўлаётганида тиббий педагогик ҳайъат (комиссия) ёрдамидан фойдаланиш мумкин.

    2. Болаларда пайдо бўлган етарлича ўрганилмаган янги психик ҳолатларни таҳлил қилиш учун илмий мақсадда психологик тадқиқот ўтказиш. Вазифа бундай кўйилганда тадқиқотчини қизиқтирган масала бўйича катта гуруҳларда тадқиқотлар ўтказилади. Бу ерда олинган натижаларнинг статистик ишончлилиги муҳим аҳамият касб этади.





      1. Download 17,31 Mb.

        Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   98




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish