22-расм. Кашнич (коррандр) 23-расм. Райхон (ошрамхон)
Шовул ва эстрагон совуққа ёки қишга чидамли ўсимликлардир. Икки-йиллик – петрушка ва селдерей ҳамда бир-йиллик кўкатлар ҳам совуққа чидамли ўсимликлар ҳисобланади. Уларнинг уруғи 3-5°С да ўсиб чиқа бошлайди. Бундай ҳароратда секин бўлса,да ёш кўкатлар ҳам ўсади. Уруғнинг униб чиқиши ва ўсимликнинг ривожланиши учун мақбул ҳарорат 15-20°С ҳисобланади. Юқори ҳароратда (25-30°С атрофида) ўсишини тўхтатади, гулпояларининг чиқишини тезлаштиради бунда барглари дағаллашади, озиқлиги, таъми ва товарлик хусусияти пасаяди. Еш ўсимликлар 3-4°С, катталари совуққа чидамли. Шовул, эстрагон, кариандр, петрушка ва селдерей қисқа муддатли – 10°С совуқни кўтара олади.
Барча кўкат экинлар ёруғликка талабчан, бироқ уларнинг талаби мевали сабзавотларга қараганда пастроқдир. Ҳаддан ташқари қалин экилганда ёки соя жойда ўсимлик ингичка, нозиқ бўлиб қолади, маҳсулотдорлик пасаяди ва озиқлик қиммати, айниқса, витаъминларни сақлаши пасаяди. Баргли кўкат ўсимликлар, райҳондан ташқари узункун ва қисқакунли ҳисобланади. 9-10 соатлик кун генератив органларининг шаклланишини орқага суради. Узункунда гуллаш эрта бошланади. Бир-йиллик баргли кўкат ўсимликлар тупроқ юзасида кучсиз ривожланган илдиз тизимига эга бўлади, шу сабабли улар тупроқ ва ҳавонинг намлигига талабчан, айниқса, барглари шаклланаётган пайтда.
Бу ўсимликларни етиштираётганда тупроқ намлигини дала нам сиғимининг 80-85% идан кам бўлмаган миқдорда сақлаш талаб этилади.
Баргли кўкат ўсимликлар тупроқнинг унумдорлигига жуда талабчан. Бу уларнинг илдиз тизими тупроқ юзасида жойлашганлиги ва тупроқдан суткасига ўртача оладиган озиқ моддалари билан белгиланади.
Қисқа ўсув даврида улар тупроқдан катта миқдорда минерал озиқларни оладилар. Улар учун юқори унумдор, бироқ механик таркибига кўра енгил ва ўртача тупроқларни танлаш мақсадга мувофиқдир. Улар органик ва минерал ўғитларга ҳам жуда талабчан.
Ишлов бериш технологияси. Кўпчилик сабзавот экинларига агротехник ишлов бериш усули ўхшаш. Қишда уларни иссиқхона ёки парникда, кўпинча помидор ва бодринг оралиқларини тўлдирувчи экин сифатида, қиш охири ва баҳорда эса парникхона олдидаги очиқ майдонда ёки вақтинчалик плёнка остида етиштирилади. Экишни вақтивақти билан такрорлаб, бутун баҳор, ёз ва куз ойларида маҳсулот олишни таъминлаб туриш мумкин. Бироқ, ёзда барча асосий сабзавот экинлари пишгач, кўкат экинларга талаб камаяди ва шу сабабли уларни экиш ҳам қисқаради.
Кўкат экинлар учун маҳсулотдор, гўнг билан яхши озиқлантирилган янги, ҳаво ва сув ўтказувчи тупроқли участкалар ажратилади. Албатта азот, фосфор ва калий каби кўкат ўсимликларнинг ривожланишига катта ёрдам берувчи минерал ўғитлар солинади.
Вақтинчалик плёнка остига экиш қишнинг илиқ кунларида ўтказилади. Озиқ майдонга барча кўкат экинларни (райҳондан ташқари) февралнинг иккинчи ярмидан, далага чиқиш имконияти бўлиши билан экилади. Райҳонни апрелнинг иккинчи ярмидан ёки жумҳуриятнинг жанубида - март ойининг охиридан экилади. Одатда, кўкат экинлар уруғдан айримлари эса (салат, райҳон, селдерей, эстрагон ва бошқалар) гоҳида кўчат қилиб экилади. Кўкат экинлар уруғини 2 ва 3 қаторлаб, лентасимон усулда сепилади. Лента ораси 45-50 см, қатор ораси эса 10-15 см бўлади. Уруғ сепишнинг миқдори унинг ҳажми ва экиш усулига қараб га/кг: салат – 3, исмалоқ – 40, кресс-салат – 8, шовул – 3, кашнич – 12-16, райҳон – 5, петрушка – 8, шивит – 20-25, селдерей (кўчат) – 0,8 ни ташкил қилади.
Кўпгина кўкат сабзавотлар уруғи секин униб чиқади. Шу сабабли экиш олдидан уларни ҳўллаш ёки ундирмоқ лозим.
Кўчат экин зараркунандалари ва касалликларининг олдини олит мақсадида уруғлар дориланади. Бу уруғларни сепишда ва экишда заҳарли химикатлардан фойдаланишни қатъиян таъқиқлайди. Кўкат экинларни ўз вақтида йиғиштириб олиш катта аҳамиятга эга. Кўкат экинларнинг маҳсулотдорлиги турлича – кресс-салат – 50-70 тс/га; салат маҳсулотдорлиги – 100-120 дан 250 тс/га гача; шивит – 80-100 дан 200 тс/га гача; шовул ва исмалоқ – 100-130 тс/га; петрушка – 150-200 тс/га; райҳон – 100-200 тс/га.
Do'stlaringiz bilan baham: |