Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент кимѐ-технология институти



Download 1,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/74
Sana23.02.2022
Hajmi1,13 Mb.
#136481
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   74
Bog'liq
5UX6goUZoMOLiebmx3HzQmLlJjoVxJboXyRyRFHn

бўлиниб кетди. Бу даврда, яъни ХVI—ХVIII асрларда жамият ҳаѐтининг барча 
соҳалари - иқтисодий, ижтимоий, сиѐсий ва қолаверса, маданий ҳаѐтда ҳам умумий 
танглик юз берди. Мовароуннаҳрда ягона марказлашган давлат ўрнида учта ўзбек 
хонликлари ташкил топди. Темур ва Темурийлар даврида яратилган моддий ва 
маданий ҳаѐтнинг орқага кетиши, ўзаро тахт талашишлар, босқинчилик урушлари бу 
даврнинг ўзига хос хусусиятлари бўлиб қолди. Ташкил топган учта ўзбек хонлиги 
ўзаро урушларга барҳам бера олмади. Ҳануз кўплаб майда ўлкалар мавжуд бўлиб, 
Хива хонлигининг шимолий қисми, Орол бўйи, Шаҳрисабз, Жиззах, Ўратепа оралиғи 
ва бошқа ҳудудларда мустақил ўзбек, қозоқ, қорақалпоқ қабилалари кўчиб юрарди. 
Уларда яшовчи 92 та ўзбек қабилаларининг ҳар бири ўз яйлов ва далалари, қабила 
бошлиғи қароргоҳи жойлашган манзилгоҳлари бўлган муайян ҳудудларга эга эди. 
Қабилаларнинг ишлаб чиқариш усули кўчманчи ва ярим кўчманчиликка асосланган 
бўлиб, уруғ-қабила тузумига хос хусусиятлар сақланиб қолган эди. Бу хусусиятлар 
анъанавий маданий, маиший турмуш тарзи, ўзини этник англаш, урф-одатлар ва 
анъаналар, 
халқларнинг 
тили, 
дини, 
ахлоқ-одоби, 
миллий 
қадриятлари 
муштараклигига қарамай, йирик этник бирликлар ташкил топишига, уларнинг ягона 
битта халқ бўлиб бирлашишига халақит берар эди. Ҳар бир ҳукмдор, хон ѐки амир 
фақат ўзини ўйлаб, халқ, давлат, миллат, ватан тақдирига қайғурмади. Ўзаро урушлар, 
талон-тарожлар, ижтимоий-иқтисодий инқироз, бунинг натижасида халқнинг қашшоқ, 
ночор ҳолга келиб қолиши ҳурфикрлиликка путур етказиб, хурофот ва диний 
мутаасиблик учун қулай шароит яратди. Бу даврда илм-фан, адабиѐт ва санъатга 
рағбат сусайди. Бу эса ХVI асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб, айниқса, Туркиcтон уч 
давлатга бўлиниб кетганидан кейин илм-фан, адабиѐт, санъат, хусусан, табиий фанлар 
чуқур таназзулга юз тутди. 


67 
Ўзбек хонликларида ХVII-XVIII асрларда муттасил давом этиб келган ўзаро 
урушлар, Бухоро - Хива, Бухоро - Қўқон можаролари, муcтақилликка интилган вилоят 
ҳокимлари ва қабила зодагонларига қарши олиб борилган ҳарбий ҳаракатлар, чет эл 
босқинчиларининг ўзбек хонликлари ҳудудларига тажовузлари ижтимоий-иқтисодий 
ва сиѐсий ҳаѐтни бутунлай издан чиқарди. Бу даврга келиб, ўзбек қабилалари ва 
уруғлари сонининг кўпайиши, қабила бошлиқларининг йирик заминдорларга 
айланиши, уларнинг марказий ҳокимиятни инкор этиб, мустақилликка интилиши, 
хонликлардаги қабилавий ва этник низолар мамлакатдаги таназзулни янада 
чуқурлаштирди. Ягона марказлашган давлат, кучли ҳокимият, сиѐсий барқарориик, 
миллий бирлик ва аҳилликнинг йўқлиги ташқи душманларга ҳам қўл келди. Россия 
империяси Туркистон ерларига бостириб киришга тайѐрлана бошлади Шуни 
таъкидлаш лозимки, мамлакат катта иқтисодий, маданий, маънавий имкониятларга 
қанчалик эга бўлмасин, сиѐсий тарқоқлик, маҳаллийчилик, бошбошдоқлик, диний 
мутаассиблик, этник гуруҳбозлик, ўзаро урушлар мамлакат ва давлатнинг куч-
қудратини парчалаб, заифлаштириб юборди. Оқибатда Туркистон тараққиѐтнинг янги 
босқичига ўтиш учун мустамлакачилик азоби ва хўрлигини бошдан кечиришга 
мажбур бўлди. 

Download 1,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish