Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент кимѐ-технология институти



Download 1,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/74
Sana23.02.2022
Hajmi1,13 Mb.
#136481
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   74
Bog'liq
5UX6goUZoMOLiebmx3HzQmLlJjoVxJboXyRyRFHn

ҳазора – минглик қўшин 
ҳўшун – юзлик қўшин 
9-мавзу: Туркистоннинг хонликларга бўлиниб кетиши, унинг сабаблари ва 
оқибатлари 
Режа: 
1. Шайбонийлар ва Аштархонийлар даврида Ўрта Осиѐдаги сиѐсий ва иқтисодий 
муносабатлар. 
2. Ўзбек давлатчилиги бирлашмасининг шаклланиши. 
3. Хонликларнинг XVI-XIX асрнинг биринчи ярмидаги ижтимоий-иқтисодий ҳаѐти. 
1. 1495 йилда Умаршайх (Фарғона) ва Султон Аҳмад (Самарқанд) деярли бир 
вақтда вафот этдилар. Бу мамлакатда бошбошдоқлик, кўп ҳокимиятчиликни вужудга 
келтирди. Бу вазиятдан темурийларнинг шимолдаги қўшниси, Дашти Қипчоқда ўз 
ҳокимиятини мустаҳкамлаб олган Муҳаммад Шайбонийхон (1451-1510) фойдаланиб 
қолиш учун 1497 йилда Мовароуннаҳрни эгаллаш учун биринчи марта қурол билан 
бостириб кирди.
XV асрнинг 90-йилларининг ўрталарида Мовароуннаҳрнинг сиѐсий ҳаѐтида Амир 
Темурнинг эвараси Заҳириддин Муҳаммад Бобур (1483-1530) ҳам сезиларли роль 
ўйнай бошлайди. 1494 йил 10 июнда 12 ѐшида Фарғонада ҳокимият тахтига ўтирган 
Заҳириддин Муҳаммад Бобур Мовароуннаҳрни бирлаштириш учун сўнгги курашни 
бошлади. 1501 йилнинг баҳорида Бобур Муҳаммад Шайбоний қўшинлари билан жанг 
қилиш учун Самарқанддан чиқди. Кўҳак дарѐси соҳилида бўлган қаттиқ жанг Бобур 
лашкарларининг мағлубияти билан тугади. Шайбонийхон Самарқандни олиши билан 
амалда Темурийлар ҳокимияти инқирозга учради. Каспийдан Хитойгача, Сирдарѐ 
этагидан Марказий Афғонистонгача бўлган улкан мамлакат Шайбонийлар мулкига 
айланиб қолди. 
1510 йилда Марв яқинида Эрон шоҳи Исмоил билан тўқнашувда Шайбонийхон 
енгилади ва ҳалок бўлади. Шоҳ Исмоил Хуросонни эгаллаб, Бобурни шимолга — 
Мовароуннаҳрга юришга ундайди, унга қўшин ва ѐрдам ваъда қилади. Бобур 1512 
йилда Самарқандга юриб, уни эгаллайди. Бироқ халқ уни шоҳ Исмоилнинг гумаштаси 
деб, қўллаб-қувватламади. Бобур гарчи Мовароуннаҳрни қайтариб олиш ниятидан воз 
кечмаган бўлса-да, лекин бундан кейин Шайбонийлар билан кураш олиб бориш 
мақсадидан қайтиб Қобулга келади. Бобур 1525 йилда Ҳиндистонга бостириб киради 
ва Деҳли султонини, сўнгра ражпутлар ҳокими Ранг Синг қўшинини тор-мор қилади. 
Бобур бу ўлкада тарихда Буюк мўғуллар номи билан шуҳрат топган Бобурийлар 
салтанатига асос солади. Бобурийлар сулоласи Ҳиндистонда 332 йил (1526-1858 й.) 
ҳукмронлик қилди. Шундай қилиб, Амир Темур ва унинг авлодлари 144 йил 
Мовароуннаҳрда, 37 йил Хуросонда, 332 йил Ҳиндистонда, жами бўлиб тарих 
саҳифасида 513 йил ўз мавқеларини сақлаб турдилар. 
Шайбонийларнинг Мовароуннаҳрдаги юз йиллик ҳукмронлиги даврида ўтган 8 та 
хондан учтаси - Муҳаммад Шайбоний, Убайдуллахон ва Абдуллахон (1557-
1598)ларгина шижоатли ҳарбий ҳукмдорлар эдилар. Айнан шу ҳукмдорлар даврида 


63 
давлатнинг яхлитлиги сақланди. Мамлакатнинг иқтисодий аҳволи бир оз бўлса-да, 
мустаҳкамланди, сиѐсий барқарорлик таъминланди, ислоҳотлар, қурилишлар олиб 
борилди. 
ХVI аср охири ХVII асрнинг бошларида Мовароуннаҳр ҳудудида Шайбонийлар 
ўрнига янги ўзбек сулоласи - Аштархонийларнинг бир ярим асрлик фаолияти 
бошланади. Аштархонийлар ҳам мамлакатда давом этган ўзаро урушларга ва 
бошланган инқирозга чек қўя олмадилар. 1599 йилда аштархоний Боқимуҳаммад 
тахтга ўтирди. У ўз ҳукмронлик йиллари Хоразм, Балх, Шибирғон, Маймана, Бағлон, 
Бадахшон, Ҳисор ерларига юришлар уюштиради. 1605-1611 йилларда Валимуҳаммад 
ҳукмронлик қилди. Валимуҳаммаднинг нўноқ сиѐсати туфайли, Хуросонда Эрон 
сафавийларининг мавқеи ошиб боради. Бу эса йирик ўзбек амирларининг норозлигига 
сабаб бўлади. Ўзаро ички кураш, тарафкашлик Валимуҳаммадга қарши фитна 
уютиришга олиб келган ва бунинг натижасида Самарқанд ҳокими Имомқулихон 
(1611-1642) тахтни эгаллаган эди.
Имомқулихон Аштархонийлар орасида энг нуфузли ҳукмдорлардан бири бўлган; 
Имомқулихон Мовароуннаҳр чегараларига хавф солиб турган кўчманчи қалмиқ ва 
қозоқ хонларига қарши тинимсиз кураш олиб борди. Унинг укаси Нодир 
Муҳаммадхон (1642-1645) даврида мамлакатда ички низолар ва ўзаро кураш янада 
авжига чиққан. Чекка вилоятлар Тошкент, Хўжанд, Туркистон марказий ҳокимиятга 
бўйсунмай қўйган. 1645 йилда Нодир Муҳаммадхоннинг ўғли Абдулазиз султон янги 
хон деб эълон қилинган. Ваҳоланки, бу вақтда Бухорода ҳали Нодир 
Муҳаммадхоннинг ўзи ҳукмронлик қиларди. Абдулазизхон ўз ҳукмронлиги 
йилларида (1645-1680 йй.) Балхни Бухорога бўйсундиришга бир неча бор уриниб 
кўрган. 1651 йилда Балх тахтига Абдулазизхоннинг укаси Субҳонқулихон султон 
ўтиради. Кучли олий ҳокимиятнинг йўқлиги ва давлатдаги парокандаликдан 
фойдаланган Хива хонлари мамлакат ичкарисига тез-тез бостириб кира бошлайдилар. 
Хива хони Абдулғозихон (1645-1663 йй.) 1655 йилда Мовароуннаҳрга икки марта 
бостириб киради. Хива лашкарларининг мамлакат ичкарисига ҳужумлари кейинги 
йилларда ҳам давом этиб турди. Хива билан узоқ давом этган урушлар мамлакатдаги 
аҳволни оғирлаштиради ва ички зиддиятларнинг кучайишига сабаб бўлади. 1680 
йилда Абдулазизхон тахтни укаси ва валиаҳд Субҳонқули султонга топширади. 
Субҳонқулихон (1680—1702 йй.) Бухоро хонлигини узоқ йиллар бошқарган.  
2. Бу даврда Балх, Бадахшон ҳам Бухоро давлатидан мустақил мулкларга 
айланди. Бухоро хонлигидаги оғир сиѐсий ва иқтисодий вазиятдан Эрон шоҳи 
Нодиршоҳ (1736-1747 йй.) усталик билан фойдаланди. 1740 йилда Нодиршоҳ Бухоро 
хонлигига қарши юриш бошлаб, Аштархонийлар қудратига зарба беради. Мамлакатда 
Абулфайзхон номигагина хон бўлиб, амалда эса бутун ҳокимият оталиқ Муҳаммад 
Ҳакимбий, 1743 йилда унинг вафотидан кейин Муҳаммад Раҳим қўлига ўтган. Энг 
яхши лавозимларга оталиқнинг қариндошлари тайинланади. Амалда Бухоро хонлиги 
Эронга қарам давлатга айланиб қолди. Натижада 1747 йилда Нодиршоҳ фитна 
туфайли ўлдирилди. Бухоро хонлигида бутун ҳокимият Муҳаммад Раҳим қўлида 
мужассамлашди. Муҳаммад Раҳим ҳокимият тепасига келгач, 1753 йилда Бухорода 
манғитлар сулоласига асос солди. Муҳаммад Раҳим (Чингизхон авлодига мансуб эмас 
эди, шунинг учун у амир унвонини олди, бу даврдаги давлат Бухоро амирлиги деб 
атала бошланди. Шу тариқа, 1599 йилдан то 1753 йилгача давом этган 
Аштархонийлар ҳукмронлиги барҳам топди. 


64 
Муҳаммад Раҳим ҳукмронлиги даврида (1753-1758) Бухоро амирлигига қарашли 
ерлар анча қисқарган эди. Унинг таркибига Бухоро, Самарқанд, Миѐнқол, Кармана, 
Қарши, Ғузор, Карки, Чоржўй, Шаҳрисабз вилоятлари кириб, Тошкент ва Фарғона 
вилоятлари хонлик тасарруфидан чиқиб кетган эди. Дониѐлбий оталиқ ҳукмронлиги 
даврида (1758-1785) ҳам ўзаро урушлар давом этди. Кармана, Ўратепа, Нурота, 
Шеробод, Бойсун ва бошқа жойларда маҳаллий кучлар бош кўтариб, марказга 
бўйсунмай қўйдилар. Амир Шоҳмурод ҳукмронлиги даврида (1785—1800) Дониѐлбий 
жорий этган солиқлардан бир қанчаси бекор қилинди, иқтисодий ҳаѐт бирмунча 
яхшиланди. Амир Ҳайдар даврида (1800-1826) ҳам ички ва ташқи урушлар давом этиб 
турди. ХIХ асрнинг биринчи чорагида Бухоро, Хива ва Қўқон хонликлари ўртасида 
Ўрта Осиѐда устунликка эришиш учун ўзаро урушлар бўлди. Тошкент, Туркистон, 
Чимкент ва уларнинг атрофи Қўқон хонлиги таркибига қўшилди. 1825 йилда Хива 
хони Оллоқулихон (1825-1864) Бухорога қарашли Марвни эгаллади. Тинимсиз 
урушлар, солиқлар миқдорининг ортиб бориши 1821-1825 йилларда Бухоро ва 
Самарқанд оралиғида яшовчи хитой-қипчоқ қабилаларининг қўзғолонига сабаб бўлди. 
1826 йилда Амир Ҳайдар вафот этгач, бирин-кетин унинг икки ўғли Ҳусайн ва 
Умар ўлдирилди. Тахтга унинг учинчи ўғли, шафқатсизлиги туфайли "қассоб амир" 
лақабини олган Насруллахон ўтирди. У ҳокимиятни мустаҳкамлаш учун ўта 
шафқатсизлик билан кураш олиб борди.

Download 1,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish