Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент кимѐ-технология институти



Download 1,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/74
Sana23.02.2022
Hajmi1,13 Mb.
#136481
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   74
Bog'liq
5UX6goUZoMOLiebmx3HzQmLlJjoVxJboXyRyRFHn

Хива хонлиги Муҳаммад Шайбонийхоннинг ХVI аср бошларида Хоразмга 
юришидан сўнг ташкил топган эди. 1511 йилда Шайбонийларга мансуб бўлмаган 
Дашти Қипчоқ кўчманчилари туб аҳолининг ѐрдами билан эронликларга зарба бериб, 
Хоразм мустақиллигини тикладилар. Элбарс Хива хони деб эълон қилинди. 
Элбарсхон ХVI асрнинг 20-30 йилларида Хоразм ерларини Туркманистоннинг 
жануби, Эроннинг шимолий Сарахс тумани, Орол бўйлари ва Манғишлоққача 
кенгайтирди. Бухоро ҳукмдорларидан Хивани бўйсундириш учун 1536 йилда 
Убайдуллахон, 1575 йилда Абдуллахон ҳаракат қилди, лекин бўйсундира олмадилар. 
Абдуллахон вафотидан (1598) сўнг, Хива хонлиги узил-кесил мустақил бўлди. 
ХVII-ХVIII асрларда Хива хонлигида тарқоқлик ҳукм сурди. Ҳар бир шаҳзода ўз 
мулкида мустақил бошқарувга эга эди. Араб Муҳаммад (1602-1623), Асфандиѐр 
(1623-1643) даврида бундай ҳолат янада кучайди. Хонлик ҳудудига қозоқлар, Урал 
казаклари, қалмиқлар ва Бухоро лашкарлари бир неча бор бостириб кирдилар. 
Абулғози Баҳодирхон (1643-1663) ва унинг Ўғли Ануша даврида (1663-1687) 
Шоҳниѐз (1688—1702) ва ундан кейин ҳукмронлик қилган Араб Муҳаммадхон II 
(1702—1714) даврида султонлар ўртасида тахт учун кураш тўхтамади. 1715 йилда 
Хива хонлиги тахтига Шерғози ўтирди. Бу даврда Петр I Хива хонлигини босиб олиш 
мақсадида 1715-1717 йилларда Бекович-Черкасский бошчилигида катта экспедиция 
юборди. Лекин Хива лашкарлари ҳаракат қилиб, рус қўшинларини мағлубиятга 
учратди. Шундан кейин ҳам қўшни давлатларнинг Хива хонлиги ички ишларига 
аралашуви давом этаверди. 1728 йили Шерғозихон ўлдирилади ва Хиванинг нуфузли 
аѐнлари таклифига биноан тахтга қозоқ султонларидан бири Элбарс (1728-1740) 
ўтиради. Элбарсхон даврида Хуросон, Афғониcтон ва Ҳиндистонга ҳарбий юришлар 
қилинди. Шу даврда Эрон ҳукмдори Нодиршоҳ Хивага қарши уруш бошлади. 
Элбарсхон ўлдирилиб, Хива хонлиги Эронга бўйсундирилди. Бир йилдан сўнг, 1741 
йилда Хивада Эронга қарши қўзғолон кўтарилиб, хонликнинг мустақиллиги тикланди. 


65 
1747 йилда қозоқ султонларидан бири Қойим (Каип, 1747-1757) хон деб эълон 
қилинди. 
1763 йилга келиб Хива хонлигида янги сулола - қўнғирот қабиласи 
вакилларининг ҳукмронлиги бошланди. Муҳаммад Амин иноқ (1763-1790) 1770 йилда 
туркманларнинг, 1782 йилда бухороликларнинг ҳужумларини даф этди. 1804 йилда 
Хивада қўнғиротлар сулоласи амалда эмас, расмий равишда ҳукмрон бўлиб олди. 
Элтузархон (1804—1806) ва унинг укаси Муҳаммад Раҳимхон I (1806-1825) 
ҳукмронлиги даврида Хива хонлигининг нуфузи ошди, унинг бирлашиш жараѐни 
тугалланди. 1811 йилда Орол бўйлари, кўп ўтмай қорақалпоқлар, 1822 йилда Марв ва 
унинг атрофидаги туркманлар бўйсундирилди. 
Унинг ўғли Оллоқулихон (1825—1842) даврида хонлик ерлари Сирдарѐнинг 
Оролга қуйилиши жойидан Туркманистоннинг Кушкагача бўлган ҳудудларигача 
кенгайди. Натижада Эрон билан муносабатлар ѐмонлашди. Ундан кейинги хонлар, 
айниқса, Муҳаммад Аминхон (1845-1855) ва Сайид Муҳаммадхон (1855-1864)лар 
туркманларга қарши ва Хуросонни эгаллаш мақсадида бир неча марта юришлар 
қилдилар. Хива тахтида энг кўп ўтирган ҳукмдорлардан бири Муҳаммад Раҳимхон II 
(1864—1910) бўлиб, унинг даврида Хива хонлиги Россия империясига қарам бўлиб 
қолди. 
ХVIII аср бошларида Бухоро хонлигида рўй берган сиѐсий ва иқтисодий 
тушкунлик оқибатида марказий ҳокимият заифлашиб борди. Хонлик тасарруфига 
киритилган ерларда, айниқса, Фарғонада муcтақилликка интилиш кучайиб кетди. 
Натижада Фарғона алоҳида ўлка бўлиб, хонликдан ажралиб чиқди. Хон авлодлари 
ўртасидаги кураш туфайли ҳокимият ўзбекларнинг Минг уруғидан чиққан Эрдонабий 
қўлига ўтади. Кўп ўтмай, Шоҳруҳбий ҳокимиятни қўлга олиб, 1710 йилда Қўқон 

Download 1,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish