131
таркибида оқсил, ёғ, углеводлар сақловчи озик-овқатлар ёшига мос
ҳолда берилади. Парҳез камида 1йил сақланади. Касалликнинг
биринчи кунлари кўнгил айниши, қусиш кучли бўлса, кисел,
бўтқалар, минерал сувлар тавсия этилади.
4. Кучли оғриқ ҳуружларида спазмолитик терапия: 2%ли но-шпа 5–
12 кун давомида суткада 1–2 маҳал 0,5 – 1мл ёки но-шпа
таблеткаси ½–1 таб. 3 маҳал берилади. Кучли оғриқ ҳуружларида
нош-па +0,2%ли платифилин эритмаси (0,5–1мл)+50% Анальгин
эритмаси (0,5–1мл 12 ёшли бола учун) қилинади. Максиган,
спазмолгон, спазмолин хам оғриқсизлантирувчи таъсирга эга. Агар
оғриқ қолмаса, 0,1%ли атропин эритмаси 12 ёшга 0,5 мл қилинади.
Умумий ҳолатини
яхшилаш учун но-шпа, никошпан, белладонна
препаратлари, папаверин ичирилади. Спазмолитик препаратлар
беморнинг умумий аҳволи ва АБ назоратида буюрилади.
5. Кучли қўзғалиш даврида антибактериал терапия 7–10 кун
давомида микрофлора сезувчанлини аниқлаган ҳолда.
Сурункали
холецистит (холецистохолангит) энг маъқул келадиган антибиотик
– бу цефалоспоринларни III авлодига мансуб – Цефограм
(цефтриаксон) ва Цебанекс (цефоперазон+сульбактам), чунки бу
антибиотиклар кенг таъсир спектрига эга бўлиб, 40% цефограм ва
75% цефоперазон ўт орқали ажралиб, бу патологик яллиғланишни
даволайди. Цебанексни қўллаганда
даволашни самарадорлиги
ошади, бемор тез кунда тузалиб, касалликни сурункали кечуви
кузатилмайди. Шундай экан, касалликларни тез ва осон енгиш учун
замонавий
дори
воситаларидан
кенг
фойдаланиб
антибиотикотерапияни рационал қўллашга интилайлик.
6. Ўт хайдовчи препаратлар 1 ой давомида:
Гипотонияда – магний сульфат 25%ли эритмаси иссиқ ҳолда 1
чой қошиқ – 1 дес. ўртача қошиқдан кунига 3 маҳал;
Ксилит, сорбит 10–20% эритмаси кунига 20–30 мл 2–3 маҳал
овқатдан 30 минут олдин ичилади;
Юқоридагилар билан тюбаж қилинади;
Чин холеретиклар – аллохол 1 таб.дан кунига 3 маҳал,
холензим 1 таб.дан кунига 3 маҳал, никодин (0,5г)1 таб. Дан
кунига 3 маҳал, оксифенамид (0,25) 1 таб.дан кунига 3 маҳал,
ҳолагол 5 томчини қандга томизиб кунига 3 маҳал ҳамишабаҳор
ўти (10 г 200,0 сувга) 50 мл дан кунига 3 маҳал овқатдан олдин.
132
7. Ўт суюқлиги қуюқлашганда, холестазда: маккажўхори попуги
қайнатмаси 1–1,5 ой давомида 5 томчидан кунига 3 маҳал, ўт
ҳайдовчи чой (1 ош қошиқ йиғмани 200.0 қайнаган сувда 30 мин.
давомида дамлаб) – 1–1,5 ой давомида 1/2 стакандан кунига 3
маҳал.
Антибактериал даво билан биргаликда жигар соҳасига
индукто- терапия, диатермия, УВЧ,
парафин аппликацияси,
озокерит, уй шароитида – дамланган сулидан апликация қилиш,
қумдан илиқ апликация қилиш. Йил давомида 2–3 марта физиодаво
ўтказиб турилади. Узоқ муддат давомида ўт ҳайдовчи терапияга,
минерал сувлар, витаминлар, гигиеник гимнастика, ДЖТ,
кейинчалик-ҳаракатли ўйинлар, спорт билан шуғулланишга
аҳамият бериш керак. Агар бемор
ахлатида лямблия топилса
фуразолидон, трихопол ёки тинидазол препаратларини 3 кунлик, 3
курс 5–7 кун интервал билан даволанади.
Do'stlaringiz bilan baham: