78
Кичик
қон
айланиш
доирасининг
камбағаллашув
и билан
Ўпка
артериясининг
алоҳида
стенози
Фалло касаллиги,
уч тавақали қопқоқ
атрезияси,
ўпка
артерияси стенози
билан
томирлар
тўлиқ
транспозицияси,
умумий артериал
устун,
Эбштейн
касаллиги
Катта
қон
айланиши
доирасининг
камбағаллашув
и билан
Артерияларнинг
алоҳида
стенози,
Аорта
коарктацияси
Гемодинамикас
и бузилишсиз
Декстракар-
дия, Толочинов-
Роже
кассаллиги
Гемодинамикаси:
кислородга тўйинган қоннинг бир қисми битмаган артериал
найча орқали аортадан ўпка артериясига, кейин ўпкага ўтади;
қўшимча қоннинг келиб қуйилиши ўпка қон томирларида
босимнинг
ошишига олиб келади;
ўпкадан чап қоринчага ва чап бўлмачага қуйиладиган ортиқча
қон туфайли чап қоринча ва бўлмача гипертрофияси вужудга
келади;
катта қон айланиш доирасида қон миқдори камаяди.
Ташҳисот мезонлари
1. Анамнези
Яқин қариндош-уруғларида орттирилган ва туғма юрак-қон
томир касалликлари бўлмаганлиги, онанинг ҳомилалик
давридаги касалликлари (қизилча, қизамиқ, токсоплазмоз),
асосан, биринчи 3 ойлигида; ҳомиладор аёлга
радиоактив
нурлар, заҳарли кимёвий омиллар таъсири, онанинг токсикозлик
даврида парҳезга риоя қилмаслиги натижасида гиповитаминоз
79
ҳолатлари юзага келиши; яхши кечмаган акушерлик анамнези
(болани олдириб ташлаш, бола ташлаш), туғилишнинг асоратли
кечиши, ота-оналар ўртасидаги ёшда катта фарқ бўлиши, яқин
қариндошлик ва бошқалар.
2. Клиник
мезонлар
тез чарчаш, ҳаракат қилганда ҳансираш;
терининг оқариши, бола йиғлаганда, ёзилишга тўсилганда
танасининг пастги қисми кўкариши;
бўйин томирларининг тез уриши, баландга сакровчи, тез
томир уриши, юрак букриси,
юрак турткисининг кучайганлиги,
юрак асосида систолодиастолик силкиниш (титраш);
юрак чегарасининг чап томонга силжиши;
ўпка артериясида II тон акценти ва қўшилиб кетиши;
дағал машина шовқинига ўхшаш, тўш суягидан чапда, 2-
қовурғалар орасидан яхши эшитилувчи, курак суяклари орасига ва
бўйин томирлари атрофига узатилувчи узлуксиз систолодиастолик
шовқин;
чап қоринча етишмовчилиги бўйича қон айналишининг
бузилиши билан боғлиқ
клиник белгилар;
артериал босим – систолик артериал босим ошиши, диастолик
артериал қон босими пасайиши, ҳатто нолга тушиши мумкин.
3. Лаборатор ва инструментал текширув натижалари
Инструментал натижалар
ФКГда – юқори амплитудали, ромбсимон тўш суягидан
чапда 2-қовурғалар орасида жойлашган систолодиастолик
шовқин кузатилади.
ЭКГда – дастлаб чап қоринча гипертрофияси белгилари,
кейинчалик иккала қоринча гипертрофияси белгилари.
ЭХОКГда – чап бўлмача ва чап қоринча ўлчамининг
катталашуви, митрал қопқоқ
тебраниши, амплитудасининг
ошиши.
Рентгенограммада - ўпка томир сурати кучайган, юрак
ҳажми чап қоринча гипертрофияси ва чап бўлмача
гипертрофияси ҳисобига катталашган, ўпкада
босим ошиши
натижасида ўнг қоринча гипертрофияси кузатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: