Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти



Download 1,46 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/88
Sana22.02.2022
Hajmi1,46 Mb.
#112141
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   88
Bog'liq
китоб(кирилча)

 
2.11. ОБСТРУКТИВ БРОНХИТ 
Ўткир обструктив бронхит – бронхларнинг обструкцияси Билан 
кечадиган ўткир инфекцион яллиғланишидир.
Ташҳисот мезонлари 
1. Анамнези 
Обструктив бронхит кўпчилик ҳолларда ўткир респиратор вирусли 
инфекциянинг 2–3 кунидан сўнг ривожланади. 
2. Клиник мезонлар 
 Респиратор синдром – оғиз тилчаси ва бурун-томоқ шиллиқ 
қаватининг қизариши, касалликнинг бошланғич даврида қуруқ, 
кейинчалик нам йўтал, балғам қийин ажралади. 
 Нафас етишмовчилиги синдроми – 1 дақиқада 50 марта, кам 
ҳолларда 60–70 тагача, ёрдамчи мушаклар иштирокида қайд 
этилувчи экспиратор хансираш, масофадан эшитилувчи хириллаш, 
оғиз-лаб учбурчагининг кўкариши, ортиқча ҳаракатдан сўнг 
кучаювчи хансираш. 
 Бронх-ўпка ва бронхобструктив синдромлар – қутичасимон 
перкутор товуш, нафас чиқаришнинг узайиши ва қийинлашуви, 
дағал нафас, қуруқ хуштаксимон, катта ва ўрта катталикдаги, 


71 
йўталганда жойлашишини ва товушини ўзгартирувчи нам 
хириллашлар. Тахипноэ ҳолатда нафас чиқаришнинг узайиши 
кузатилмайди. 
 Интоксикация симптоми – бола безовта, қулай ҳолатни 
эгаллашни хоҳлайди, гавда ҳарорати бир оз кўтарилиши ёки 
микоплазмали ва аденовирусли инфекция қўзғатганда юқори 
бўлиши мумкин. 
3. Лаборатор ва инструментал текширув натижалари 
1. 
Ўпка рентгенограммаси – ўпка шишган, бронх-томир 
суратининг кучайиши, ўпка илдизида суюқлик (инфильтрация 
легочных корней) 
2. 
Умумий қон таҳлили – лейкоцитлар сони меъёрда ёки 
камайган, кам ҳолларда эозинофиллар сони ошган, ЭЧТ бир оз 
тезлашган ёки меъёрда.
Даволаш 
1. 
Ўткир оғир кечиш даврида нафас олишни яхшилаш керак, 
оғир кечганда – О
2
билан даволаш; 
2. 
Касалликнинг бошланғич даврида интерферон тавсия этилади. 
Бактерияга қарши дори воситалари даволашда ишлатилмайди. 
Обструктив синдромни бартараф қилиш мақсадида бронхларни 
кенгайтирувчи дори воситалари қўлланади. 
Симпатомиметик дори воситалари даволаш мақсадида тавсия 
этилса, яхши натижа беради. Сальбутамол ёки вентолин 0,1 
дан\гавда вазнига х 3маҳал. 
Алупент 0,1 – 0,3мл м/о га 1 маҳал. Аэрозол кўринишида 
беротек, сальбутамол, астмопент ва ҳ.к. Юқоридаги дори 
воситаларининг таъсири 20% болаларда дастлабки қабулдан сўнг 
юзага чиқади. 80% болаларда эса кейинги инъекциялардан сўнг 
натижа беради. 
Эуфиллин – парентерал, энтерал. Бир марталик дозаси 4-
7мг/кг. Симпатомиметик дори воситалари таъсир қилмаганда, 
эуфиллин венага юборилса, яхши натижа беради. Юқорида 
кўрсатилган дорилар таъсир қилмаганда кортикостероид дориларни 
қўллаш яхши натижа беради. Уларнинг 1 марталик преднизолонга 
нисбатан ҳисобланган дозаси энтерал йўл билан берилганда 2мг\кг, 
парентералда 5мг/кг. 
Оғир обструкция ёки обструкция кучайиб борса (фторотан, 
масалан, дексаметазон) қисқа муддатли курс билан 1–3 кун 


72 
давомида тавсия этиш ва тўхтатиш яхши натижа бериши 
тасдиқланган. 
3. 
Гистаминга қарши препаратлар – аллергиянинг тери 
кўриниши бўлган болаларга тавсия этилади. 
Профилактикаси 
Обструкция қайталанишининг олдини олиш учун: 
бола яшаётган хонада чекмаслик; 
облигат аллергенлар бўлмаслиги; 
яшаш жойда шароитни яхшилаш; 
аллергик касалликлари бор болаларни 3–6 ой давомида 
кетотифен ёки задитен билан даволаш. 

Download 1,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish