80
ҚОРИНЧАЛАРАРО ТЎСИҚ НУҚСОНИ
Анатомик моҳияти - касалликда нуқсон қоринча усти қирраси
устида ёки остида, кўпинча қоринча усти қиррасининг пастроғида
ёки қоринчалараро тўсиқ мембранасида, мушак қисмида
жойлашиши мумкин.
Ташҳисот
мезонлари
1. Анамнези
Боталов билан бир хил
2. Клиник
мезонлар
жисмоний зўриқишдан сўнг чарчаш ва ҳансираш;
юрак букриси,
юрак турткиси кучайган, тўш
суяги чап
қирраси бўйлаб 3–5 қовурға оралиғида титровчи систолик шовқин;
I тон юрак чуққисида, систолик шовқин ҳисобига яхши
эшитилмайди, ўпка артериясида II тон акценти, тўш суяги чап
қирраси буйлаб III–IV қовурғалар оралиғида қўпол систолик
шовқин яхши эшитилади, бўйин томирларига узатилмайди.
Гемодинамикаси:
систола пайтида қон чап қоринчадан очиқ бўлмачалар
оралиғидаги тешик орқали ўнг қоринчага ўтади;
чап ва ўнг бўлмачаларда қон миқдорининг кўплиги қоннинг
димланишига олиб келади;
кичик қон айланиш доирасида
димланиш белгилари
кузатилади;
катта қон айланиш доирасида қон миқдорининг камайиши
кузатилади.
Ташҳисот мезонлари
1. Анамнези
2. Клиник мезонлар
жисмоний зўриқишдан сўнг тез чарчаш ва ҳансираш;
тери ва кўзга кўринувчи шиллиқ қаватлар оқиш рангда;
юракнинг нисбий тўмтоқлик чегараси 1–2-қовурғалар
оралиғига силжиган, қон томирлар боғлами кенгайган, ўпка
артерияси шишган, 2-қовурғалар орасигача юракнинг ўнг қоринча
ва бўлмачалар гипертрофияси ва дилатацияси ҳисобига 3–4-
қовурғалар оралиғигача кенгайиш.
81
аускультацияда тўш суяги чап қирраси бўйлаб 2–3 қовурға
оралиғида, кураклар ораси соҳасига таралувчи систолик шовқин,
ўпка артериясида II тон акценти эшитилади.
2. Параклиник мезонлар
Инструментал ва лаборатория текширув натижалари:
Юрак етишмовчилиги нуқсоннинг катта-кичиклигига боғлик,
агар нуқсон катта бўлса, юрак етишмовчилиги
белгилари эрта
пайдо бўлади.
3. Лаборатор ва инструментал текширув натижалари
ФКГда - маркази тўш суягининг чап томонида, III–IV
қовурға оралигида бўлган систолик шовқин, ўпка артериясида
II тон акценти эшитилади.
ЭКГда чап, кейинчалик ўнг қоринча гипертрофияси
юракнинг чап, кейинчалик ўнг бўлимларида димланиш
белгилари кўзга ташланади.
Ўпкада босим ошиб боришига боғлиқ ҳолда ўнг қоринча
гипертрофияси белгилари кузатилади.
ЭХОКГда – чап ва ўнг қоринчалар ҳажмининг
катталашуви; қоринчалараро тўсиқ устида товуш йўқолиши
кузатилади.
Рентгенограммада - ўпка
сурати кучайган, ўнг ва чап
бўлимлар ҳисобига юрак катталашган, ўпка артериясининг
букилиш жойи шишган.
Do'stlaringiz bilan baham: