ФАЛЛО ТЕТРАДАСИ
Анатомик тузилиши - ўпка артерияси стенози, қоринчалараро тўсиқ
нуқсони, аорта декстрапозицияси, ўнг қоринча миокарди
гипертрофияси.
Гемодинамикаси:
ўнг қоринчадан ўпкага веноз қон чиқиш жойи торайганлиги
сабабли қоннинг бир қисми ўнг қоричадан аортага қоринчалараро
тўсиқ нуқсони орқали ўтади.
Аорта қон томирига юракнинг чап қоринчасидан артериал қон,
ўнг қоринчасидан веноз қон ўтади. Кичик қон айланиш доирасига
кам қон келиши натижасида ўнг қоринчадаги қоннинг бир қисми
аортага ўтади ва натижада кўкариш рўй беради.
Аста-секин компенсатор коллатерал қон айланиш системаси
вужудга келади. Катта қон айланиш доираси билан бронх-ўпка қон
томирлариаро анастомоз пайдо бўлади.
Вақт ўтиши билан полицитемия (эритроцитлар 8·10
12
,
гемоглобин 250г/л ошади) ривожланади.
Ташҳисот мезонлари
1. Клиник мезонлар
Цианоз бола ҳаётининг биринчи ойларида кузатилиб, кўп
ҳолларда бола бир ёшга тўлганда ва ундан кейин жисмоний
84
зўриқишдан сўнг юзага келади. Беморда жисмоний фаоллик
пасайиши, асаб бузилишлари, диспепсия, қичқириб йиғлаш
ҳолатлари кузатилади.
Гипоксемик ҳуруж; бемор тўсатдан кўкаради, кучли ҳансираш,
юракнинг тез уриши: безовталик, мушаклар гипотонияси пайдо
бўлади, бемор ҳушдан кетади. Ҳуружнинг давомийлиги бир неча
сониядан 10–12 соатгача давом этади. Мияда қон айланишининг
бузилиши ҳам бўлиши мумкин.
Жисмоний ривожлашдан орқада қолади, тирноқлар қалинлашади
ва шакли ( соат шишасига ўхшаш) ўзгаради, бармоқлар ноғора чўпи
шаклини олади, баъзан гавданинг ҳамма майда вена томирлари
кенгаяди.
Юрак ҳажми катталашади.
Аускультацияда тўш суяги чап қиррасида 2–3- қовурғалар
оралиғида дағал систолик шовқин бўлади, шовқиннинг баландлиги
ўпка артериясининг қанчалик торайганлигига ва ўнг қоринчадан
ўпка артериясининг чиқиш жойи торайишига боғлиқ.
Қон айланишининг бузилиш белгилари кам ҳолларда
кузатилади.
Артериал қон босими меъёрда ёки бир оз пасайган бўлади.
3. Лаборатор ва инструментал текширув натижалари:
1. Умумий қон таҳлили – компенсатор полицитемия.
2. Инструментал текширувлар:
ФКГда – II тон иккига бўлинган тўш суягининг чап
чегарасида юракнинг систолик қисқариш даврини эгалловчи
ромбсимон ўпка артериялари қопқоқларининг қаттиқ ёпилишидан
ҳосил бўлган шовқин кузатилади.
ЭКГда – юракнинг электр ўқи ўнгга силжиган, R
тишлари баланд ва учли, ўнг қоринча гипертрофияси белгилари
аниқланади. Ўнг қоринчанинг кучли кенгайиши ва зўриқиши билан
боғлик клиник белгилар кузатилмайди.
ЭХОКГда
– аорта декстрапозицияси, ўзагининг
кенгайганлиги, қоринчалараро тўсиқнинг аорта олди деворига ўтиш
жойининг узуқлиги, ўнг қоринча чиқиш қисмининг торайганлиги,
деворларининг гипертрофияланганлигини кўриш мумкин.
Рентген текширувида – юрак ҳажми бир оз катталашган,
ўнг қоринча деворларининг гипертрофияси ва юрак узунлиги
катталашган, ўпка артерияси жойлашган жой қон чўкиши,
85
юракнинг чегараси чап томонга силжиган, юрак „голланд
шиппаги“ни эслатади.
Ўпка сурати кўп ҳолларда аниқ кўринмайди, аксарият
беморларда кучайган бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |