Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти



Download 1,46 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/88
Sana22.02.2022
Hajmi1,46 Mb.
#112141
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   88
Bog'liq
китоб(кирилча)

БЎЛМАЧАЛАРАРО ТЎСИҚ НУҚСОНИ 
Анатомик тузилиши - ўнг ва чап бўлмачалар ўртасидаги тўсиқда 
бир ёки бир нечта бекилмаган тешиклар борлиги билан 
характерланади. 
ФКГда 2–3-қовурғалар оралиғида ромбсимон систолик 
шовқин, ўпка артериясида II тоннинг кучайиши ва иккига 
бўлинганлиги. 
ЭКГда - юрак электр ўқининг силжигани, ўнг қоринча 
гипертрофияси, Гисс тутами ўнг оёқчасининг нотўлиқ 
блокадаси кузатилади. 
ЭХОКГда – ўнг қоринча ҳажмининг катталашуви. 


82 
Рентгенограммада – артерияларда қон кўпайиши 
ҳисобига ўпка расми кучайган, ўпка илдизининг пульсацияси, 
юрак соясининг чегараси юракнинг ўнг қоринча ва ўнг 
бўлмача ҳисобига кенгайган, кардиовазал бурчак юқорига 
қараб силжиган, аорта ёйи кичиклашган бўлади. 
ЎПКА АРТЕРИЯСИНИНГ АЛОҲИДА СТЕНОЗИ 
Анатомик тузилиши - ўпка артериясининг алоҳида стенози, асосан, 
ўпка артерияси қопқоқлари соҳасида бўлади. 
Гемодинамикаси: 
 
ўпка артериясига ўнг қоринчадан қон ўтиши қийинлашади; 
 
ўнг қоринчада босим ошиб кетади; 
 
ўнг қоринча билан ўпка артерияси ўртасида систолик 
босимнинг фарқ қилиши; 
 
ўнг қоринча мушакларининг гипертрофияси ва диастолик 
босимнинг ошиши; 
 
ўнг қоринча диастолик босимининг ўнг қоринчада ошиши; 
 
ўнг қоринча гипертрофияси ва дилатацияси; 
 
кам ҳолларда овал тешикнинг кенгайиши ва ўнг қоринчадан 
чап қоринчага қон ўтиши, кўкаришнинг кучайиши кузатилади. 
Ташҳисот мезонлари 
1. Клиник мезонлар
 жисмоний зурикишдан сўнг ҳансираш ва оғир ҳолатларда бемор 
тинч ётганда ҳам ҳансираш, юрак коронар томирлари қон 
айланишининг етишмаслиги натижасида юрак атрофида оғриқ; 
 овал тешикнинг очиқлиги – лаб кўкариши, юрак устида юрак 
букри пайдо бўлиши; 
 бўйин вена томирларининг буртиши пульсацияси, юрак турткиси 
кучайган, юрак устида ўпка артерияси жойлашган жойда систолик 
титраш; 
 юрак ҳажми ўнг томонга катталашган; 
 Аускультацияда I тон ўпка артерияси устида кучайган, II тон 
ўпка артериясида сустлашган ёки умуман эшитилмайди, ўпка 
артерияси устида ўмров суяги (ключица) томон таралувчи, курак 
суяклари ўртасида систолик шовқин яхши эшитилади; 
 қон босими ўзгармайди. 
3. Лаборатор ва инструментал текширув натижалари 


83 
Тўш суягининг чап чегараси иккинчи ковурғалар оралиғида. 
ФКГда систолада ромб шаклидаги тебранишлари катта 
бўлган систолик шовқин ва тебранишлари паст II тон 
аниқланади. 
ЭКГда юракнинг электр ўқи ўнга силжиган, ўнг қоринча 
гипертрофияси, ўнг бўлмача гипертрофияси белгилари (II-
III ва ўнг кўкрак йўналишларида R тишча юқори бўлиши) 
кўринади. 
ЭХОКГда – юрак копқоғининг стенози ва унинг 
анатомик тузилиши аниқланади. 
Рентгенда - ўнг қоринча ва ўнг бўлмача гипертрофияси 
ва дилатацияси ҳисобига юрак соясининг чегараси 
катталашган, юрак чап чегараси ташқарига силжиган, юрак 
«голланд шиппаги” (башмак) шаклига ўхшаб кўринади. 

Download 1,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish