102
Аллергия аломатларини даволаш: тавегил (таб. 0,001 г) ½ -1
таблеткадан кунига 2 марта, супрастин (таб. 0,025 г) ½ -1
таблеткадан кунига 2 марта; кларитин (таб. 0,005 г) ½ -1
таблеткадан кунига 2 марта берилади.
Нафас қийинлашиш ҳуружи бартараф қилинганидан сўнг
бронхоспазмолитиклар билан даволаш (симпатомиметиклар,
эуфиллин ва улар комбинацияси) 7–10 кун давом этади.
Глюкокортикостероидлар парентерал (мушак орасига ёки венага
ичига) қўлланганда улар инъекцияси ҳуруж
бартараф этилганидан
сўнг бекор қилинади.
Преднизолон билан даволаш ичилади астматик ҳолатнинг
ифодаланиш даражасига қараб 10 кундан 14 кунгача давом этади.
Бронхиал
астманинг
оғир
бўлмаган
ҳуружлари
игнарефлексотерапия, электроакупунктура, лазеротерапия усуллари
билан бартараф қилиниши мумкин.
Бронхиал астманинг зўрайиши тез-тез такрорланиб турадиган
болаларни ҳуруждан чиқаришда рецидивга қарши даволаш
ўтказилади. Бронхиал астма ҳуружининг камдан-кам учраши, унинг
енгилроқ кечиши ва касалликнинг ремиссиясига қуйидагилар
ёрдамида эришиш мумкин:
Кромолин - натрий (интал) -0,02 г кунига 3–4 марта ингаляция
шаклида, 6–9 ой давомида;
- кетотифен (задитен) 0,025 мг/кг кунига 2 марта 6–9 ой давомида
ичилади;
- аллергоглобулин 5 мл мушак орасига – 5 инъекция ва улар
оралиғи 3 кун.
- аллергияга қарши иммуноглобулин 1–2 мл дан мушак орасига 5–
инъекция ва улар оралиғи 4 кун.
- организмдан секин ажраладиган
теофиллин дори шакллари
(теопек, дурофиллин, теостат, теодур). Теопекнинг кунлик дозаси
15–19 мг/кг дан 2 марта қабул қилинади, 3–4 ҳафта давом этади,
зарурат туғилса, даволаш узоқроқ давом эттирилади.
Ажралиш механизми назорат қилинадиган сальбутамол
сақловчи волмакс препарати рецидивга қарши таъсир кўрсатади.
Дорининг кунлик дозаси 6–8 мг, 2 бўлиб қабул қилинади, даволаш
муддати 2–4 ҳафта. У бронхлар ўтказувчанлигининг
тикланишига
ёрдам беради.
103
Дитек (беротек ва интал сақловчи комбинацияли препарат)
буюрилганида ҳам ремиссияга эришиш мумкин, уни кунига 3–4
марта 1–2 ингаляция қилинади, даволаш 1–2 ой давом эттирилади.
Болаларда
бронхиал
астма
ҳуружларининг
сонини
камайтириш, уларнинг кечишини енгиллаштириш ва касаллик
ремиссиясига
эришишга
игнарефлексотерапия,
электроакупунктура, лазеротерапия, гистамин- электрофорези
ёрдам беради. Бронхиал астма ҳуружлари тез-тез такрорланганида,
юқорида кўрсатилган
даволаш самара бермайди, бу вақтда
касаллик
ремиссиясига
эришиш
мақсадида
глюкокортикостероидлар (бекотид, бекломет, бекодиск) аэрозолини
1–4 ингаляциясини кунига 2–4 марта буюрилади, 3–6 ой давомида
даволанади.
Бронхиал астма оғир кечадиган ва ҳусусан гормонга боғланиб
қолган болаларда бронхоспазмолитиклар, глюкокортикостероидлар
аэрозоллари
билан
даволаш
самара
бермаганида
глюкокортикостероидларни ичиш тавсия этилади.
Касалликнинг ремиссия босқичида сабаб-аҳамиятга эга бўлган
аллергенлар аниқланганида 3 йил давомида специфик иммунотера-
пия ўтказилади.
Маиший сенсибилизация билан боғлиқ атопик бронхиал
астмада специфик иммунотерапия
йил давомида амалга
оширилади. Гуллар чанглари билан боғлиқ астмада специфик
иммунотерапия мавсумдан олдин ўтказилади.
Инфекцион
аллергик
бронхиал
астмада
специфик
иммунотерапия ўтказиш учун стандарт бактериал аллергенлар ёки
аутовакциналардан фойдаланилади.
Олдини олувчи даволаш ва специфик иммунотерапия
бронхиал астма билан касалланган болалар учун индивидуал тУЗИ
лган реабилитацион дастурларнинг амалга оширилиши, нафас
машқлари, динамик ва статистик жисмоний машқлар, массаж,
чиниқтириш,
санаторияда
даволаш,
сурункали
инфекция
ўчоқларини санация қилишга йўналтирилган усуллар қўлланиши ва
атроф муҳит соғломлаштирилиши касалликнинг узоқ
муддатли
барқарор ремиссиясига эришишга ёрдам беради.
Do'stlaringiz bilan baham: