3-чизма. Бошқарув тизимида баҳони шакллантириш бўйича функционал блокларнинг ўзаро алоқаси
Келтирилган чизмадан кўриниб турибдики, баҳонинг шаклланиши нафақат ташқи муҳит таъсирига ҳам кўп жиҳатдан боғлиқдир.
Ташқи муҳитда қуйидаги макродаражадаги ўзгаришлар корхона фаолиятида баҳони шакллантиришга бевосита таъсир кўрсатади:
Иқтисодиётдаги ўсиш ва пасайиш (ҳар қандай маҳсулотга бўлган эҳтиёж аҳолининг реал даромадлари, инвестиция фаоллиги, давлат харажатлари, кредит олиш ва уни қайтариш имкониятлари, баҳоларнинг ўзгаришига боғлиқ). Шу сабабли ташқи муҳитни таҳлил қилиш корхонани баҳолаш учун бошланғич нуқта ва қадам бўлиб ҳисобланади;
Табиий ресурсларга яқинлик ва уларнинг заҳирасига эга бўлиш нафақат маҳсулот ишлаб чиқарувчи, балки қайта ишловчи корхоналарни ҳам стратегик ривожлантириш учун муҳим аҳамиятга эга;
Сиёсат ва ҳуқуқ. Корхонанинг фаолият юритишида давлатнинг иқтисодий барқарорлиги, турли хил мулк эгаларининг ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилинганлиги, солиқ қонунчилигининг ўзгариб туриши, божхона ҳуқуқи каби омиллар ҳам ҳал қилувчи аҳамиятга эга;
Демография. Корхона жойлашган ҳудуддаги аҳолининг сони ва таркиби унинг фаолиятига катта таъсир кўрсатади. Агар ҳудудда туғилиш даражаси юқори бўлса, болаларбоп маҳсулотлар ассортиментига талаб катта бўлади ёки катта ёшдаги аҳолининг ҳиссасига қараб уларнинг талабидаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш зарур бўлса, корхона шунга қараб мўлжал олиши зарур;
Ижтимоий-маданий муҳит. Жамиятнинг иқтисодий фаровонлиги ошиб бориши билан унда иқтисодий хавфсизликни таъминлашга, аҳолининг кам таъминланган ва ишсиз қатламларини ҳимоя қилишга имконият ошиб боради.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда корхоналарда баҳоларни шакллантириш бўйича қарорлар қабул қилишга таъсир этувчи омиллар ташқи ва ичкига бўлинади.
Ташқи омиллар қуйидагилар билан ифодаланади:
корхона ишлаб чиқараётган товарга бозордаги умумий талаб;
бозорга шу хилда бошқа фирмалар томонидан чиқарилган товарлар ҳажми;
ушбу товарларнинг сифати ва баҳоси;
харидорларни маҳсулот баҳоси паст бўлишига ёки товар сифати юқори бўлишига қизиқиши.
Баҳонинг шаклланишига таъсир этувчи ички омилларга қуйидагилар киритилади:
маҳсулотни ишлаб чиқариш таннархи;
узоқ муддатли капитал қўйилмаларни қоплаш имконияти;
меҳнат ва материаллар сифати;
ишлаб чиқариш харажатлари даражаси;
чекланган ресурслардан фойдаланиш даражаси.
Трансферт баҳолар механизмини ишлаб чиқиш корхона баҳо сиёсатининг таркибий қисми ҳисобланади.
Трансферт баҳо корхона ичида бир жавобгарлик марказидан бошқа жавобгарлик марказига ўтказиладиган маҳсулот (материаллар, ярим тайёр маҳсулотлар, тайёр маҳсулотлар) ёки хизматлар баҳосини аниқлаш учун фойдаланиладиган баҳодир.
Do'stlaringiz bilan baham: |