6-чизма. Саноат корхоналари бош бюджетинингпоғонавий тузилмаси Бош бюджетни тузишнинг якуний босқичи кутилаётган фойда ёки зарар тўғрисидаги умумлаштирилган сметани тузиб чиқиш ҳисобланади. Мазкур смета қуйидаги кўрсаткичларни ўзида акс эттиради:
а) маҳсулотлар сотиш, ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар;
б) ишлаб чиқаришга сарфланадиган хомашё ва материаллар харажатлари;
в) асосий ишлаб чиқаришда банд бўлган ходимларнинг меҳнат ҳақи харажатлари;
г) ишлаб чиқариш хусусиятидаги устама харажатлар;
д) сотилган маҳсулотлар таннархи;
е) сотиш ва маъмурий-бошқарув харажатлари;
з) ишлаб чиқаришдан кутилаётган фойда ёки зарар.
Корхонанинг бош бюджети операцион, инвестиция ва молиявий бюджетлардан ташкил топади (6-чизма).
Операцион бюджетнинг асосий мақсади молиявий маблаЁларнинг тахминий манбалари ва улардан фойдаланиш йўналишларини белгилаб беришдир. Уни ишлаб чиқиш сотишлар режасини тузишдан бошланади.
Шунингдек, корхона молиявий-хўжалик фаолиятининг алоҳида тамойиллари ва босўичларини тавсифловчи махсус техник-иқтисодий кўрсаткичлар (ТИК) ҳам операцион бюджет орқали акс эттирилади. Бунда маркетинг бўлимининг маълумотлари асосий ахборот манбаи ҳисобланади.
Корхонанинг операцион бюджетида даромадлар ва харажатлар миқдор ҳамда қиймат кўринишида ифодаланади.
Операцион бюджетни тузишда ўуйидаги бюджетлардан фойдаланилади:
Сотиш харажатлари бюджети стратегик режалаштириш асосида харидорлар имконияти ва маҳсулотлар ҳажмини эътиборга олиб вертикал ҳамда горизонтал тартибда тузилади. Кўпгина ҳолларда сотишлар ҳажми мавжуд ишлаб чиқариш ўуввати билан белгиланади.
Инвестиция бюджети корхонанинг бюджет давридаги капитал харажатлари ва узоқ муддатли молиявий қўйилмалари режаси ҳисобланади. Ушбу бюджет тури жорий даврдаги ишлаб чиқариш эҳтиёжлари (асбоб-ускуналар сотиб олиш ва ҳ.к.) ҳамда бюджет давридан четга чиқувчи узоқ муддатли харажатлар (капитал қурилиш, корхонани модернизация қилиш ва шу каби)ни ўз ичига олади. Инвестиция бюджетида корхонанинг бюджетлаштириш давридаги капитал қўйилмалари ва узоқ муддатли молиявий қўйилмалари режалаштирилади.
Шунингдек, бюджетларни тузиш уларни тайёрлашда қатнашувчи барча бўлинмалар келишуви асосида амалга оширилиши, кейин эса тасдиқлаш учун корхона раҳбариятига тақдим этилиши лозим. Корхона раҳбарияти маъўуллагач бюджет ҳақиқий ҳисобланади. Тасдиқлаган бюджетга асосланиб харажат ва даромадларнинг ойлик режалари тузилади.
Бюджетлар олдига қўйилган вазифаларга мувофиқ, мослашувчан ва статик турларга ажратилади.
Статик бюджет корхонанинг ишчан фаоллигини муайян даражасида ҳисоб-китоб қилинади. Унда даромадлар ва харажатлар сотишлар даражасидан келиб чиққан ҳолда режалаштирилади.
Статик бюджет корхона молиявий натижаларининг ҳақиқийлигини ифодалайди ҳамда пул ва фоиз нисбатларидаги кўрсаткичларнинг мутлақ рақамларини таққослашга имкон беради.
Статик бюджетда кўрсаткичларни режалаштириш амалга оширилса, мослашувчан бюджетни тузишда натижаларнинг омилли таҳлил усулидан фойдаланилади.