Нархни бевосита тартибга солиш усули;
|
НАРХ
|
Нархни билвосита тартибга солиш усули;
|
маъмурий нарх ўрнатиш;
нархларни “музлатиб қўйиш”;
нархнинг юқори чегарасини ўрнатиш;
самарадорлик даражасини белгилаб қўйиш;
нархларни аниқлаш учун меъёрларни белгилаб бериш;
нархларни декларация қилиш ва бошқалар.
|
солиққа тортиш;
пул муаомаласини тартибга солиш;
меҳнат ҳақи;
кредит сиёсати;
давлат харажатларини тартибга солиш;
амортизация меъёрларини ўрнатиш ва бошқалар.
|
2-чизма. Нархларни шакллантириш тартиби.
Ҳозирги шароитда олинган ахборот олий сифатли ва самарадор ахборотдан ҳам ички, ҳам ташқи фойдаланувчилар талабини қондирадиган бўлиши лозим. Бу шуни англатадики, бухгалтерия ахбороти кўрсаткичларнинг энг кам миқдоридан иборат бўлиши, аммо бошқарув иерархиясининг турли даражаларидаги унинг фойдаланувчиларидан энг кўп миқдорини қондириши лозим. Тақдим этиладиган ахборот зарур, муҳим ва мақсадга мувофиқ бўлиши, ортиқча кўрсаткичларни истисно этиши лозим. Бундан ташқари, бухгалтерия ахбороти энг кам миқдорда меҳнат ва вақт сарф қилган ҳолда шакллантирилиши зарур.
Амалиётда ҳар бир корхона ўз маҳсулотини ишлаб чиқара бошлашидан аввал қанча фойда олиши мумкинлигини режалаштиради. Корхона фойдаси маҳсулот баҳоси ва уни ишлаб чиқаришга сарфланадиган ҳақиқий харажатларга бевосита боғлиқ бўлади. Ушбу ҳолатда маҳсулот баҳоси ишлаб чиқарувчи ёки харидор хоҳиши бўйича баланд ёки паст бўлиши мумкин эмас, у талаб ва таклиф асосида тартибга солиб борилиши лозим.
Инфляция жараёнида яъни баҳоларнинг ўсиши содир бўлаётган пайтда пулнинг фойдалилиги пасайиб боради. Шу сабабли, бундай шароитда барча ҳисоб-китоблар қиёсий ёки базис давр баҳоларида амалга оширилиши зарур, акс ҳолда, нотўғри маълумотлар асосида оқилона молиявий бошқарув қарорлари қабул қилиб бўлмайди. Шу нуқтаи-назардан қиёсий баҳолардан фойдаланиш молиявий менежментдаги барча ҳисоб-китобларга тегишли талаб ҳисобланади. Бунда бир ўлчамнинг ўзгариши иккинчи ўлчамнинг ўзгаришига қандай таъсир этиши таҳлил қилинади.
Ишлаб чиқаришнинг ҳажми ва баҳолар даражаси турлича бўлган ҳолатда фойда суммасини солиштиришнинг бир нечта варианти мавжуд. Маҳсулотнинг қўшимча бирлигини ишлаб чиқариш умумий тушумнинг маълум бир бирликда ошишига олиб келади ва у чекланган тушум дейилади. Бунда ўз навбатида харажатлар миқдорининг ҳам бир бирлик миқдорида ошиши кузатилади ва у чекланган харажатлар деб аталади. Максимал фойда чекланган тушум билан чекланган харажатлар бир-бирига тенг бўлган ёки улар бир-бирига максимал даражада яқинлашган ҳолда юзага келади.
Фойдалиликнинг чекланганлиги назариясига мувофиқ, ишлаб чиқаришнинг ўсиши туфайли чекланган тушум чекланган харажатларга нисбатан тезроқ суръатларда ўсиб боргунга қадар фойда ҳажми ўсиб бораверади, бироқ, чекланган харажатлар чекланган тушумдан ошиб кетган пайтда маҳсулот ишлаб чиқаришни қисқартириш зарур. Шундай қилиб, чекланган харажатларнинг чекланган тушумга яқинлиги (максимал) энг юқори даражада таъминланганда ёки унга тенглаштирилганда маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ҳажми ва баҳоси ишлаб чиқарувчини энг юқори (максимал) фойда билан таъминлайди.
Бозор иқтисодиёти шароитида корхонада баҳони шакллантириш ва бошқариш бўйича тезкор қарорлар қабул қилиш зарурияти туғилади. Бунинг учун бошқарув тизимида баҳони шакллантириш бўйича функционал блокларнинг ўзаро алоқасини таҳлил қилиш муҳим аҳамиятга эга (3-чизма.).
Do'stlaringiz bilan baham: |