15.4. Корхона маҳсулоти таркибини чегараловчи омиллар асосида аниқлаш.
Республикамизда бозор муносабатларини ривожлантириш шароитида сотиладиган маҳсулот (иш ва хизматлар)ларга илмий асосланган баҳо сиёсатини ишлаб чиқиш бошқарув ҳисобининг асосий вазифаларидан бири саналади.
Нарх омилларининг ҳаракати бир йўналишда бормай, уларнинг нархга қарама-қарши таъсир этиши ҳам юз беради. Айтилган омиллардан бири нархни кўтарса, бошқаси пасайтиради. Бир омил таъсирини бошқаси нейтраллаштириб туради. Масалан, қийматнинг пасайиши нархни арзонлаштиради, талабнинг ортиши уни қимматлаштиради. Нафлигининг юқори бўлиши баланд нархни тақозо этса, рақобат кураши уни пасайтиради. Хуллас, нарх турли омилларнинг зиддий таъсири остида шаклланади. Нархга таъсир этувчи омиллар бозор характерига караб ҳаракатга келади. Бозорнинг бир-қисми эркин бўлса, бошқаси рақобатсиз, аксинча назоратли бўлади. Бозорда товар талаби танҳо бир фирма ёки озчилик фирмалар қўлида тўпланса ва сотувчилар кўпчилик бўлса - бу монопсонияни келтириб чиқаради. Агар товарларни таклиф этувчилар кўп бўлиб, харидор танҳо ёки озчилик бўлса, бу номонополияни пайдо қилади.
Монополия ва монопсония бозор устидан ҳукмдорлик бўлиб, рақобатни чеклайди. Эркин бозорда сотувчи ва харидор кўпчилик бўлганидан улардан ҳеч бири танҳо нархга таъсир эта олмайди. Аксинча, бозорда зўравонлик бўлса, сотувчи ёки харидор ўз измини ўтказиб нарх шаклланишига таъсир этади. Монополия шароитида ҳам нархни ошириш чегараси мавжуд бўладики, уни бозордаги талаб ўрнатади. Гап шундаки, бозор товарни маълум нархгача кўтаради, нарх ошиб кетса, бозор касод бўлади.
Бозор кўтаришига қараб фойдани максимумлаштириш қоидаси нарх белгилашда кўлланади, лекин бари бир талаб билан ҳисоблашишига тўғри келади. Талаб эластик бўлганидан нарх ошиб кетса, у қисқаради, товар кам сотилади, фойда миқдори қисқаради, бинобарин, фойда максимумлашмай қолиши мумкин.
Нархлар истеъмол ҳажмига қараб ҳам табақалаштирилади. Истеъмол маълум даражагача самарали бўлади, чунки товар нафлигини энг юқори чегараси бор, шунга қадар нарх ошади. Шундай харидорлар борки, улар маълум миқдордаги товарларни маълум вақт мобайнида юқори нархда олишлари мумкин. Нарх товарлар турига қараб ҳам табақалаштирилади. Оммавий товарлар нархи паст бўлгани ҳолда, нуфузли, обрўталаб товарлар нархи юқори бўлади. Нархни товарларга қараб табақалаштириш товарни кўпрок сотиб, харидор пулини чақириб олиш, унинг бир қисмини фойдага айлантириш воситаси ҳисобланади.
Нархни шакллантиришда “катта бармоқ” усули. Нарх ва ишлаб чиқариш ҳажми шундай бўлиши керакки, бу чегарали даромад ва чегарали харажатнинг тенг бўлишини таъминлаши лозим. Кўпчилик раҳбарлар ўзларининг фирмаси дуч келадиган ўртача ва чегарали даромадларнинг эгри чизиқлари хусусида чекланган ахборотга эга бўладилар. Шунингдек, улар фақат маълум доирада ўзгариб турадиган ишлаб чиқариш ҳажмига оид ахборотни биладилар. Биз эса чегарали даромад ва чегарали харажатларга тенг бўлиш шартини амалда фойдаланиш енгил бўлган қоидага айлантирамиз.
Бунинг учун биз чегарали даромад тенгламасини қуйидагича қайта ёзамиз:
Do'stlaringiz bilan baham: |