Физикавий хоссалари. Аминокислоталар юқори ҳароратда суюқланадиган, сувда яхши эрийдиган рангсиз кристалл моддалардир. Уларнинг суюқланиш ҳароратлари бир-биридан кам фарқ қилади.
Бир асосли аминокислоталарнинг сувдаги эритмалари нейтрал характерга эга. Аминокислоталар ички туз (биполяр ион) N+H3–CH2COO– кўринишида мавжуд бўладилар. Уларнинг бундай тузилишга эга бўлишлиги физикавий текшириш усуллари ёрдамида аниқланилган.
Биполяр ион кислотали муҳитда катион, ишқорий муҳитда эса анион сифатида мавжуд бўлади. Аминокислота эритмалари изоэлектрик нуқтада электр токини ўтазмайди.
Табиий аминокислоталар иккига: алмаштириб бўлмайдиган (лизин, метионин, изолейцин, трионин, типтофан, валин ва бошқалар) ва алмаштирса бўладиган аминокислоталарга бўлинадилар. Кўпчилик табиий аминокислоталар оптик фаолликка эга бўлиб, улардан L-қаторга мансублари аччиқ, ёки мазасиз, D-қаторга мансублари эса ширин мазага эгадирлар.
Кимёвий хоссалари. Аминокислоталар кислоталар ва аминлар учун хос бўлган реакцияларга кириша оладилар. Бундан ташқари, аминокислоталарнинг ўзларига хос реакциялари ҳам бор.
1. Аминокислоталар асослар билан туз ҳосил қиладилар: аминокислоталарнинг оғир металлар билан ҳосил қилган тузлари комплекс ҳусусиятга эга бўлиб, рангли бўлади. Масалан, аминосирка кислотанинг мис билан ҳосил қилган тузи кўк ранга эга.
2. Кислоталар каби аминокислоталар ҳам мураккаб эфирлар, галоген ангидридлар, амидлар ва бошқаларни ҳосил қиладилар.
3. Аминокислоталар аминогуруҳ ҳисобига анорганик кислоталар, кислота ҳусусиятига эга бўлган бирикмалар билан туз ҳосил қиладилар:
4. Аминокислоталарга нитрит кислота билан таъсир этилганда оксикислоталарни ҳосил қиладилар:
Аминокислоталарнинг эфирларига нитрит кислота билан таъсир этилганда барқарор диазбирикмалар ҳосил бўлади:
5. Аминокислоталарга кислота ангидридлари ва галоид ангидридлар билан таъсир этилганда аминогуруҳ ацилланади:
6. Аминокислоталардаги аминогуруҳи алкиллаш реакцияларига кириша олади. Бунда иккиламчи, учламчи аминокислоталар ва тўртламчи аммоний асослари ҳосил бўлади. Тўртламчи аммоний аосларининг ички тузи бетаминлар деб аталади:
7
. -, -, - Аминокислоталар қиздирилаганда турлича ўзгаришга учрайдилар. - Аминокислоталар қиздирилганда дикетопиперазинларни, - аминокислоталар тўйинмаган кислоталарни, - ва юқори аминокислоталар эса лактонларни ҳосил қиладилар:
Юқоридаги реакциялар ёрдамида -, - ва -аминокислоталарни бир бирларидан фарқлаш мумкин.
А
минокислоталар пептид, дипептид ва полипептидларни ҳосил қилиб полимерланадилар:
Бу реакция оқсилни синтез қилишда ишлатилганлиги туфайли катта аҳамиятга эга. Аминокислоталарни маълум тартибда бириктириб, полипептидлар ҳосил қилиш учун, улардаги амино- ёки карбоксил гуруҳи ҳимоя қиланида.
Do'stlaringiz bilan baham: |