Ўқитишнинг индуктив ва дедуктив методи
Ўқитишнинг мантиқий методлари икки турда: Индуктив ва дедуктив
методлар билан олиб борилиши мумкин.
Дарсларга тайѐрланиш жараѐнида ўқитишнинг индуктив, дедуктив каби
методларини танлаш зарурати ҳам туғилади. Кейинги даврларда дедуктив
ўқитишга талаб ва эътибор кучайди. Аммо тафаккурнинг индуктив усулларини
шакллантирмай туриб фақат табиий-илмий эмас, балки умум меҳнат
характеридаги тажрибалар амалий фаолиятида ҳам муваффақиятга эришишга
умид қилиб бўлмайди. Индуктив ѐки дедуктив методларни қўллаш
ўрганилаѐтган мавзу мазмунини очишнинг маълум мантиқий-хусусийдан
умумийга ѐки умумийдан хусусийга ўтишни танлашни англатади.
Индуктив методлар техник қурилмаларни ўрганишда ва амалий
топшириқларни бажаришда кенг қўлланилади. Математика ва физикага доир
кўпгина масалалар, айниқса педагог талабаларни айрим умумийроқ
41
формулаларни мустақил эгаллашларига олиб келиши зарур деб ҳисобланган
ҳолларда, индуктив метод воситасида ечилади.
Дедуктив методдан фойдаланганда педагог ва талабанинг фаолиятида
аввал умумий ҳолат, формула ва қонунини берилади, сўнгра аста-секин айрим
ҳолатларни чиқариб аниқроқ вазифаларни ҳал этиш назарда тутилади.
Дедуктив метод ўқув материалини тезроқ ўтишга ѐрдам беради, абстракт
тафаккурни активроқ ривожлантиради. Назарий материални ўрганишда,
анчагина умумийроқ ҳолатлардан айрим оқибатларини аниқлашни талаб
қилувчи масалаларни ечишда дедуктив методни қўллаш айниқса фойдалидир.
Дастурлаштирилган таълим
Дастурлаштириш деганда ўқув материалини ўрганишнинг ҳар қандай
дастур эмас, балки дастурлаштиришнинг кибернетик ва математик қоидалари
ѐки шартларига мувофиқ дастургина тушунилади.
Маълумки, кибернетика мураккаб тизим ѐки жараѐнларни энг қўлай йўл
билан маълум мақсадга мувофиқ ҳолда идора қилиш ҳақида бахс юритади.
Талабаларга тегишли илмий маълумотларни қайта ҳисобга олишини
таъминлаш, текшириб кўриш, ўз-ўзини текшириш каби вазифаларни
кибернетика бошқаради.
Дастурлаштирилган таълим эса, юқоридаги каби кибернетика илми ва
методларига боғлиқ ҳолда иш куради. Дастурлаштирилган таълимнинг бош
вазифаси, талабалар мустақил ишининг унумдорлигини оширишга ѐрдам
беришдан иборатдир.
Дастурлаштирилган таълим икки йўналишда: машина воситасида ҳамда
машина воситасисиз олиб борилади.
Дастурлаштирилган таълимнинг мазмуни давлат дастури асосида
белгиланади. У маълум фан юзасидан дастур ҳажмида илмий билим бериш ва
шу билимларга боғлиқ ҳолда тегишли кўникма ҳосил қилишга қаратилган
машқлар, мисоллар ва масалалар ишлатиш, ишланган масала ѐки саволларнинг
жавобларини тўғри ѐки нотўғрилигини талабалар томонидан текшириб кўра
42
олиш имкониятларини яратади. Ўзлаштирилган билим ва малакаларни бир
тартибга тушуришга ѐрдам беради.
Дастурлаштирилган ўқитиш методлари ўқув материалини элемент бўйича
назорат қилишни, ўқитишни имконияти борича индивидуаллаштиришни,
билимларни эгаллашнинг индивидуал суръатини ҳисобга олишини таъминлаш
мақсадида қўлланилади. Машинасиз дастурлаштирилган таълим махсус
ишланган дарслик ва методик қўлланмалар воситасида олиб борилади. Бунда
дарсликларда айрим ўқув фанининг алоҳида қисмларидаги мавзу юзасидан
маълумотлар берилган бўлади. Бунда ҳам машқ учун топшириқлар,
ўзлаштирилган билимларни амалда масала ва мисоллар ечишда меҳнат
жараѐнида қўллана олишлари, ўзи бажарган вазифаларнинг тўғри ѐки
нотўғрилигини текшириб кўра олишлари учун йўлланмалар берилган бўлади.
Гарчи талаба топшириқни бажара олмаса ѐки хато қилса, ўша жойдан, яъни
ўрганилиши лозим бўлган материалнинг ўзлаштирилиши қийин бўлган
ўрнидан бошлаб қай даражада иш кўриш лозимлиги кўрсатилган бўлади.
Бундай дарсликлар хусусан талабаларнинг мустақил ишлари учун жуда
муҳимдир. Дарсликда материаллар шундай тақсимланадики, унда берилган
материаллар қисмларга бўлиб кўрсатилади ва ҳар қайси талаба томонидан
бажарилиши биланоқ ўзини-ўзи текшириб кўриш имконияти берилади. Шу
йўсинда топшириқлар борган сари мураккаблашиб боради. Дастурлаштирилган
матнлар билимларни ўзлаштиришни муайян мантиқий йўлини вужудга
келтиради. Аммо бу йўл фақат маълум материал учун характерлидир, яъни
таълим услуби материални мазмунига боғлиқдир. Мазмун ўзгарса, ахборот
бериш ва ўз-ўзини назорат қилиш усуллари ҳам ўзгаради. Уни билимларнинг
айрим таркибий қисмлари бўлиш мумкин бўлган мавзуларни ўрганишда,
чунончи, грамматикага доир айрим масалаларни, математика теоремаларини,
баъзи бир химиявий ва физикавий формулаларни фанда қарор топган тизимлар
ҳақида маълумот берувчи тарихий, биологик ва географик материални ўрганиш
вақтида қўллаш мумкин.
43
Педагог шуни назарда тутиш керакки, дастурлаштирилган матнларда
ақлни ўстириш дастури эмас, балки ўқув материални ўрганиш дастури
берилган. Шунинг учун бу методдан фойдаланишда ҳам унинг камчиликларини
ҳисобга олиш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |