Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент Давлат техника университети Р. Ф. Мингазов, Х. C исахўжаев, Р. К. Чембаев



Download 7,55 Mb.
bet53/67
Sana28.03.2022
Hajmi7,55 Mb.
#514074
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   67
Bog'liq
qozon

Биринчи гуруҳ. Ёқилғи таркиби асосида етарлича аниқлик билан аниқланадиган ва унинг ёқиш технологиясига кам боғланган, ёқилғиларнинг ёниш маҳсулотлари зарарли қўшимчалардан иборат. Бу гуруҳга олтингугурт (IV) оксиди, учувчан кул, ваннадий бирикмалари ҳамда ёқилғи ёнишида кул таркибига ўтиб кетган бошқа қўшимчаларни киритиш мумкин.
Иккинчи гуруҳ. Фақат ёқилғи таркиби асосида эмас, балки кўпинча кенг миқёсда технологияга ва ёқилғини ёқиш таркибига кўра, яъни қуйидаги омилларга: буғ генераторининг қувватига, ёқилғини ёқишга тайёрлаш усулига, ўтхона қурилмасининг конструкциясига, ортиқча ҳаво ва бошқалар билан ёниш маҳсулотларида ҳосил бўлган зарарли қушимчаларга боғлиқ бўлади. Бу гуруҳга азот оксидлари, углерод (II) оксиди СО ва ёқилғиларнинг чала ёнишидан ҳосил бўлган бошқа маҳсулотлари: водород сульфид Н2S ва концероген моддаларни киритиш мумкин. Бу моддаларни атмосферага ташланиши юқорида келтирилган омилларга қараб кенг оралиқда ўзгариши мумкин ва шунинг учун тажриба маълумотларини жалб қилмасдан туриб ҳисоблаш йўли билан аниқлаш мумкин эмас.
Учинчи гуруҳ. Ёқилғи ёнишидан эмас, балки бошқа сабабларга кўра, масалан: кўмир омборхоналарининг ва кул ташлаш жойлари тўзғишидан; темир йўл цистерналаридан мазутни оқизиш тизимларидан углеводород буғларини ажралиб чиқишидан; чанг тайёрлаш тизимларида кўмир кукунининг майин фракцияларидан кўмир чангларининг ажралиб чиқишидан ва бошқалардан зарарли моддаларни миқдоридан анча кам, уларни ҳисоблаш қийин ва шунинг учун кейинчалик буларни инобатга ҳам олмаса бўлади.
Тутун газларида учрайдиган турли хил қўшимчаларни зиёнлилик таъсирини йиғиш ва солиштиришга имкон берадиган алоҳида кўрсаткичларни аниқлашда қуйидаги фикрлардан фойдаланиш мумкин: зиёнлилик йиғиндисини тавсифлайдиган кўрсаткични ҳисоблашда миқдорий нисбатда шартли ёқилғиларга келтириш лозим, уларни заҳарлилигини эса ушбу қўшимчани энг юқори рухсат этилган концентрациясини РЭМни кулнинг энг юқори рухсат этилган концентрациясига РЭМга нисбатан ифодаланади.
Шундай қилиб, зиёнлилик йиғиндисини тавсифлайдиган кўрсаткич қанча юқори бўлса, атроф–муҳитни ҳимоялашга солиштирма сарфлар шунча юқори бўлади. Буларнинг ҳаммасини иссиқлик электр станцияларини лойиҳалашда, ишга туширишда, унинг қувватини оширишда ҳамда кенгайтиришда инобатга олиш зарур бўлади.

НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ





  1. ИЭС ташламалари таркибини сўзлаб беринг.

  2. ИЭС ташламалари атроф-муҳитга қандай таъсир этади?

  3. Олтингугурт оксидини камайтириш усуллари қандай?

  4. Азот оксидларини ҳосил қилинишини камайтириш усуллари нималардан иборат?

  5. ИЭСларда оқава сувларнинг қандай турлари мавжуд?

  6. Сув ҳавзаларига ИЭСларнинг зарарли ташламаларини камайтиришнинг қандай усуллари мавжуд?

  7. Органик ёқилғиларни ёқишда уларнинг атроф-муҳитга зарарли таъсири қандай баҳоланади?


Download 7,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish