XV боб иссиқлик энергетика қурилмаларида аварияни олдини олиш ва уларни бартараф этиш
15.1 Жиҳозларда авария ҳолати юз берганда умумий кўрсатмалар
Авария ҳолати деб жиҳозлар ёки айрим бўлакларнинг (узлов) ўз вақтида кўрилмаган чоралар натижасида станциянинг узлуксиз ишлашига ва жиҳозларнинг сақланишига хавф туғдирадиган нормал ишлаш режимининг бузилишига айтилади.
Аварияни бартараф этаётганда тезкор ходимнинг харакати қуйидагиларга йўналган бўлиши керак:
- ходимлар учун хавфни бартараф этишга;
- аварияни ривожланишини олдини олишга;
- авария даҳл қилмаган жиҳозларни иш ҳолатида сақлаб қолишга;
- иссиқлик ва электр схемаларни тиклашга, ҳамда мумкин бўлган максимал юкламани сақлаб қолишга.
Аварияни бартараф этгандан сўнг ходим ўчирилган жиҳозларнинг ҳолатини аниқлаши ва уни ишга киритиш чораларини кўриши керак (ишчи ўринни тайёрлаш ва таъмирлаш ходимларни чақириш).
Шуни эсда тутиш керакки ходим томонидан ўзини бошқаришни йўқотиш ёки ўта шошиш оқибатида йўл қўйилган хатолар авариядан кўра оғирроқ оқибатларга олиб келиши мумкин.
Электр станциянинг ҳар бир ишчиси навбатчилик вақтида унга ажратилган участкадаги барча жиҳозларни авариясиз ишлашига ва уларга тўғри хизмат кўрсатиш учун масъул шахс ҳисобланади.
Авария ҳолати рўй берганда хизмат кўрсатувчи ходим қуйидагиларни бажариши керак: - инсонларни хавфсизлигини таъминлаган ва жиҳозларни бутунлигини сақлаган ҳолда аварияни ривожланишини бартараф этишнинг зарур чораларини зудлик билан кўриши зарур.
- бўлган воқеа (авария) ҳақида бевосита тезкор бошлиққа хабар бериш ҳамда юқори маъмурий-техник ходимни хабардор қилиши керак;
- асбобларнинг кўрсатуви бўйича ва ташқи белгиларга кўра блок ишлаш режимининг бузилганлиги тўғрисида умумий тасаввур ҳосил қилиш керак;
- ишлаш режими бузилишининг характери ва жиҳозларнинг шикастланган жойини аниқлаш керак шикастланган жиҳозни ўчириб заҳирадагисини улаш даркор;
- заҳирадан киритилган жиҳозларни ишончли ишлашига қаноат ҳосил қилинсин ва текширилсин;
- авария ва носозликларни бартараф этиш бўйича масъул шахс бўлиб цехнинг смена бошлиғи (ЦСБ) ҳисобланади. Авария ҳолати вужудга келганлиги тўғрисида ЦСБ станция смена бошлиғи (ССБ) ни ва ҚТЦ бошлиғини хабардор қилиши керак. ЦСБ маъмурий-техник ходимларнинг хозирлигига қарамасдан аварияни бартараф этишга шахсий масъуллик олиб боради у у нормал режимни тиклаш бўйича тадбирларни амалга оширган ҳолда шахсий масъулиятга ҳам эга;
- цех бошлиғи ёки унинг ўринбосари аварияни бартараф этишни уддасидан чиқмаганлиги учун аварияни бартараф этишга раҳбарлигидан цехнинг смена бошлиғини четлатиб сменага раҳбарликни ўз зиммасига олиши ёки бошқа шахсга топшириши мумкин. Алмаштириш тўғрисида ССБ ни ва сменанинг тезкор ходимларини хабардор қилиши керак.
- аварияни бартараф этиш раҳбарлигини ўз зиммасига олган шахс лавозимидан қатъий назар раҳбарликдан четлатилган шахснинг барча вазифасини ўз зиммасига олади ва оператив (тезкорлик) жиҳатдан юқорида турган тезкор раҳбарга бўйсунади.
Аварияни бартараф этиш бўйича раҳбарликни бошқа шахсга бериш тезкор журналда қайд қилинади. Аварияни бартараф этишдан четлатилган ходим иш жойида қолиши керак.
Жиҳозни зудлик билан тўхтатиш зарур бўлган ҳолатда авария тўғрисидаги хабар бартараф этиш бўйича биринчи ўринда турган операциялар бажарилгандан сўнг ва аварияни ривожланишини олгандан сўнг берилиши керак.
Аварияни бартараф этаётган вақтда жиҳозларга бевосита хизмат кўрсатаётган навбатчи ходим иш жойида қолиб жиҳознинг иш ҳолатида сақлаб қолиши учун барча чораларни кўриши керак. Кетатуриб навбатчи ходим ўзининг бўладиган жойи тўғрисида юқоридаги тезкор раҳбарга маълум қилиши керак.