Қуйидаги ҳолларда газ беришни тўхтатиш ёки чегаралаш керак: - газ ўтказгич шикастланган ёки узилган;
- газ ростлаш пунктидаги (ГРП) босим ростлагич носоз бўлганда ва газ босимини кўтариш имконияти бўлмаганда газ босимини авария қийматигача тушириш;
- тез ишлайдиган газ клапани (ГОК) ёки газ ўтказгич сурма қопқоғининг ўз- ўзидан ёпилиши;
- газ билан бирга газ конденсатининг (газоликнинг) тушиши агарда уни дренажлаш натижа бермаса;
- тезкор ходимларнинг ишида юқорида кўрсатилган бузилишларга ёки қозонларни шикастланишига хавф туғдирадиган хато хатти-харакатлар бўлиши.
Газ ўтказгич узилишининг характерли белгилари қуйидагилардир: - сизиб чиқаётган газда тўсатдан кучли шовқин пайдо бўлиши газ ўтказгичда газнинг босимини тушиб кетиши.
Қозонхона ичида газ ўтказгич узилганда газ ўтказгичнинг шикастланган қисмини икки томондан яқиндаги сурма қопқоқлар билан зудликда ўчириш зарур газ ўтказгичнинг шикастланган қисмида мавжуд бўлган пуфлаш шамларини очиш участкани (қисмини) газ коллекторидан ўчириш ишончлигини текшириш.
Газ ўтказгич арматурасининг зич бўлмаган жойидан газ сизиб чиққанда (пайванд чокида дарз кетиш фланецларнинг қўйиб юбориши сальникларнинг нозичлиги) портлаш ва газ ёниб кетишини олдини олиш чораларини кўриш зарур бунинг учун газ ўтказгичнинг шикастланган участкасини ўчириб газ сизиб чиқиш худудида кучли вентиляция ҳосил қилиш учун дераза ва эшикларни очиб ташлаш газ тарқалаётган зонага кишилар киришига йўл қўймаслик газланган районда аланга (машъал) ёқиш электр асбобларини ёқиш чекиш олов билан боғлиқ ишларни газни тўла чиқариб ташламасдан бажаришга йўл қўймаслик зарур.
Таъминот суви қувур ўтказгичи узилганда қуйидагилар зарур: - қозон тўхтатилсин;
- турбина ва генератор ўчирилсин;
- бустер ва таъминот насослари тўхтатилсин;
- ходимлар хавфсизлигини ва жиҳозларни уларга сув тушишдан сақлаш чоралари кўрилсин;
- босимни нолгача туширилсин.
Бош буғ ўтказгичларининг узилиш сабаблари қуйидагилар бўлиши мумкин:
- буғ ўтказгичи қисилиб (сиқилиб) қолганда иссиқдан кенгайишни етарли қопламаслик;
- металл сифатининг қониқарсизлиги;
- сифатсиз пайвандлаш;
- тортилишнинг ортиши (сиқувчанлиги) натижасида металл мустаҳкамлигининг пасайиши;
- буғ ўтказгичларда гидравлик зарб.
Дренаж қувурлар ҳаво чиқариб юборгичлар узилганда сальникли зичлагичларда айиргичлар бош буғ ўтказгич арматураси штокида шишлар ҳосил бўлганда қуйидагилар зарур: - шикастланган участкани ўраб олиш чораларини кўриш «Хавфли зона» («Опасная зона») плакатини осиб қўйиш;
- ишлаётган жиҳозни буғ ва сув тушишидан ҳимоя қилиш чораларини кўриш;
- пайдо бўлган шикастланишнинг хавфини ва характерини аниқлаш шикастланган участкани ўчириш чораларини кўриш;
- шикастланиш ривожланган ҳолда ва шикастланган участкани ўчириш имконияти бўлмаганда бош муҳандис фармойиши бўйича энерго блокни тўхтатиш.
-узилишлар бўлганда ёки фланецли уланишлар орқали тез ўсиб борувчи ўтказиб юборишлар бўлганда қуйидагиларни бажариш зарур:
- энергоблокни зудлик билан тўхтатилсин (қозон турбина);
- шикастланган участкани зудлик билан ўчириш ва ўраб олиш чораларини кўрилсин;
- буғ билан тўлган бинони шамоллатиш бўйича чоралар кўрилсин ва электр жиҳозларига нам тушишининг олдини олинсин.
-роторнинг тезланишида турбинанинг шикастланиши.
Турбина роторининг хавфсизлик автомати ва қўшимча ҳимоялар ишламаганда 3300 айл/мин дан ортиб кетган тезликкача тезланиши кўприксимон (лоточный) аппаратининг бузилишига ва ўқ ўтказгичининг синишига олиб келади. Ўқ ўтказгичнинг бузилиши турбогенератор подшипникларининг шикастланишига мойнинг ва водороднинг ёниб кетишига турбогенераторнинг узоқ муддатга ишдан чиқишига олиб келади.
Ротор тезланиши нуқтаи назаридан энг хавфли режимлар қуйидагилардир:
- хавфсизлик автоматини ходимларнинг нотўғри харакати натижасида юқори айланиш частотаси билан синаш;
- буғ тақсимлагич ростлаш тизимларининг носозлиги ва ходимлар хатоси туфайли турбинанинг назоратсиз ўз-ўзидан ишга тушиши ва айланиш частотасининг ортиб бориши;
- генераторни ўчириб ва ротор айланиш частотасини динамик ўз холига ташлаб тўсатдан юкламани олиб ташлаш ҳамда бу ҳолда салт юришни ушлаб турмаслик ва хавфсизлик автоматини ишламаслиги.
Ростлаш тизимининг ва хавфсизлик автоматининг носозлигини олдини олиш учун қуйидаги зарур: - турбогенераторни ҳар гал ишга туширишда ва тўхтатганда айланиш частотасини оширмасдан туриб хавфсизлик автоматини синашни ўтказиш.
- турбина хавфсизлиги ва ростлаш тизимини айрим элементларининг носозлиги пайдо бўлганда уларни зудлик билан бартараф этиш чорасини кўриш керак бўлади агарда бартараф этиш амалга ошмаса у ҳолда энергоблокни станция бош муҳандиси билан келишилган муддатга тўхтатиш керак.
Турбинани тўхтатишдан олдин бирламчи буғ буғ ўтказгичидаги буғ босимини иложи борича пасайтириш зарур турбинани носоз клапан рухсат этган қийматгача ростлаш тизими бош сервомоторини тўла ёниб юксизлантириш керак ББСҚ (ГПЗ) ни тўла ёниб генератор юкламаси ноль (генератор актив юкламаси ҳисоблагичи тескари томонга айланади) бўлганига қаноат ҳосил қилиш керак хавфсизлик автоматини ўчириш ва генераторни тармоқдан ўчириш керак.
Генератор тўсатдан ўчганда ва ротор тезланганда қуйидагиларни амалга ошириш зарур: - зудлик билан ББСҚ ни ёпиш ва буғ ўтказгичларда барча сақлаш клапанларини очиш буғ ўтказгичлар ва авария ҳолатида буғ ташлаш йўлларини пуфлашни таъминлаш оралиқ қизитгич линиясини буғсизлантириш зарур;
- вакуумни узиш сурма қопқоғини очиб вакуумни узиш ва эжекторларга сув беришни турбина зичлагичларига буғ беришни тўхтатиш;
- масофадан туриб олишнинг тескари клапанларини ёпиш;
- турбина ростлагичининг маховигини айлантириб уни лимба бўйича ноль ҳолатига чиқариш керак.
Агарда ротор тезланиши тўхтамаса ва паррак (лопата) аппаратининг ҳамда ўқ ўтказгичининг бузилишига реал хавф туғдирса (титраш кўпайиб) ходимлар хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўриш зарур.
- конденсатор олдидаги циркуляция сув босимининг пасайиши;
- вакуумни пасайиши;
- циркуляция сув ўтказгичларидан циркуляция сувининг сифонларини узилиши турбинанинг чиқариб юбориш патрубкалари ҳароратининг ортиши;
- мой совутгичдан кейинги мойнинг ва генератордаги газ ҳароратининг ортиши.
-қиш вақтида айланувчи элакларни (сеток) вақти-вақти билан айланишини таъминлаб уларнинг музлаб қолишини олдини олиш зарур.
ҚНС (БНС) нинг айланувчи элакларининг тешиклари тиқилиб қолишнинг биринчи аломатлари пайдо бўлиши билан катта (қўпол) панжаларини механик равишда тозалаш учун таъмирлаш ходимларини жалб қилиш керак. Айланувчи элакларни узлуксиз ишлашга ёқиш зарур.
- конденсаторнинг қувур тахталари ифлосланганда уларнинг навбатма-навбат механик тозалашини бажариш зарур.
- циркуляция сув ўтказгичлари шикастланганда (узилганда) зудлик билан шикастланган циркуляция сув ўтказгичи ишлаётган циркуляция насосини ўчириш зарур.
Техник сув таъминотининг ҳар қандай бузилишида зудлик билан циркуляция тизими ишининг мўътадиллаштириш бўйича чоралар кўриш керак керак бўлганда энергоблокни пасайиб кетаётган вакуумга боғлиқ ҳолда юксизлантириш лозим техник сувни қўшни блокдан турбинанинг мой совутгичларига бериш керак.
Босимли циркуляция сув ўтказгичларига узилишини ва ҚНС га катта миқдорда сув келиб тушишини олдини олиш учун олдиндан конденсаторнинг циркуляция сув ўтказгичларининг монтаж люклари ва пайвандланган жойларнинг бирлашган жойини текшириш керак.
Агарда ҳимоя ва блокировкалар уланмаганда зудлик билан тўхтатиш зарурати туғилса, қурилма тўхтатиш калити ёрдамида ўчирилиши керак.
Ёруғлик сигналлари бўйича блокни ўчирган ҳимояни аниқлаш қайси ўчиргичлар автоматик тарзда ўчганлиги қайси сурма қопқоқлар ва клапанлар ёпилганлигини қайсилари очилганлигини аниқлаш барча тушиб кетган блинкерларни текшириб ёзиб олиш керак.
Ҳимоялар ишлаганда, ҳимоя ишлаши сабабини аниқлаш тўхтатиш ва ростлаш клапанлари олишнинг тескари клапанларининг оқава қисмида босим йўқлигига қаноат ҳосил қилиш керак.