Турбина цехининг жиҳозларини ишлатганда хавфсизлик қоидаларига қатъиян риоя қилиш зарур. Жиҳозларни таъмирлашда топшириқ (наряд) тизимини бажаришни ва риоя қилишни талаб этиш керак.
Агарда баъзи бир сабаблар кўра бахтсиз ҳодиса рўй берса, зудлик билан бахтсиз ходиса оқибатларини камайтириш чораларини кўриш зарур бунда авария ҳолатда жиҳозларни тўхтатишгача кучланишни олиш буғни сувни ва ҳ.к ларни ёпишгача бўлган чоралар кўрилиши мумкин.
Бахтсиз ходисанинг жойи ва ҳолатига боғлиқ ҳолда ёрдам кўрсатаётган киши шикастланган киши ва ўзига нисбатан барча эҳтиёткорлик чораларини кўриши керак.
Шикастланган одамга биринчи ёрдамни кўрсатиб шу билан бир вақтда тиббиёт пунктига ва станция смена бошлиғига хабар бериш керак.
Биринчи ёрдам кўрсатаётганда ишлаётган жиҳозларни устидан ҳам назорат қилиб туриш керак бўлади.
15.5 Ходимларнинг ер қимирлашдаги харакати Ер силкинишининг кучини тавсифлаш учун МҲД давлатларида ва жумладан Ўзбекистонда ўн икки балли тизим (Рихтер шкаласи) қабул қилинган:
- 4 баллда (ўртача ер силкиниши) предметларни тебраниши ва деворларнинг ғичирлаши эшитилади ҳамда кўрилади;
5 баллда (етарли даражада кучли ер силкиниши) предметларни тебраниши ва деворларнинг ғичирлаши эшитилади ҳамда кўрилади;
- 6 баллда (кучли ер силкиниши) биноларнинг кичик шикастланиши рўй беради;
- 7 баллда (жуда кучли ер силкиниши) деворларда катта дарз кетишлар биноларнинг катта шикастланиши;
- 8 баллда (вайрон этувчи ер силкиниши) ва 9 баллда (бўшатувчи ер силкиниши) – биноларнинг вайрон бўлиши;
- 10-12 балларда (яксонловчи ва ҳалокатли ер силкиниши) ҳалокатли (даҳшатли) бузилишлар қулаш кўчки ҳосил бўлиши ландшафтнинг (манзаранинг) ўзгариши.
Электростанция унинг жойлашувида район сейсмиклигини ҳисобга олган ҳолда лойиҳаланади. Сейсмик жиҳатдан актив бўлган зонада жойлашган электр станция ходимлари улар ишлаётган бино ва жиҳозларнинг сейсмиклиги тўғрисида хабардор бўлади.
Кучсиз ва ўртача ер силкинишида ходимлар ўз иш жойларида қолиб асбоблар ва кўз ёрдамида жиҳозларнинг ишлаши назоратини кучайтиришлари керак. Бунда синган ойналардан шикастланишни олдини олиш учун ойнаванд деворлардан нарироққа ўтиб туриш эстакада ва электр узатиш линиялари остидан чиқиб туриш керак. 10 минут давомида қайта силкиниш бўлмаса барча жиҳозларни кўздан кечириб уларнинг ҳолати тўғрисида юқорида турган тезкор ходимга ахборот бериш керак.
Ўртача ер силкинишида роторнинг ўқ бўйича силжишини ҳисобга олиб ҳимоя ёрдамида турбина тўхташи мумкин. Бу ҳолатда сабабларни аниқлагандан сўнг ва турбинани эшитиб кўриб уни қизиган ҳолатдан ишга тушириш амалга оширилади.
Контактлар титраши натижасида ҳимоя ишлаб кетиб ёлғондан жиҳоз-лар тўхтаб қолиши ҳоллари ҳам учрайди. Бундай ҳолларда ходимлар ўчиб қолган жиҳозларнинг соз ҳолда эканлигига ва ҳимоя ёлғондан ишлаб кет-ганига қаноат ҳосил қилиб уни қайтадан ишга тушириб юборишлари керак.
Ернинг кучли силкинишида (5-6 балл) плиталар бино ва иншоот тўсиқлари тушиб кетиши (айниқса томи) эстакадаларда ёриқ (дарз) пайдо бўлиши айланаётган механизмлар титрашининг ортиб кетиши катта бакларнинг пайвандланган чокларининг ёрилиши рўй бериши мумкин.
Тезкор ходимлар бошқариш шчити биносида қолиб жиҳоз ва асбоблар ишини назорат қилиб туриши зарур.
Қолган ходимлар бино ва иншоотни ташлаб очиқ жойга (электр узатиш линиялари ва эстакадалар остидан чиқиб) чиқишлари зарур. Бинодан унинг баландлигини ярмисига бўлган масофага ўтиб туриши керак бўлади.
Шикастланган жиҳозни ер силкиниши тўхтагунга қадар тўхтатиш керак бўлади.
Цехларнинг бошлиқлари (ер силкиниши вақтида улар йўқ бўлган бўлса) электр станцияга чақирилиши (келиши) керак.
Силкинишлар тугагандан сўнг шикастланган жиҳозларни ва биноларни аниқлаш учун кўрикдан ўтказилиши уларни тиклаш ва ишга тушириш чораларини кўрилиши керак.
Жуда кучли ер силкинишида (7-8 балл) тезкор ходим жиҳозларни тўхтатиши бинони ташлаб ташқарига очиқ жойга чиқиши керак.
Силкинишлар тугагандан сўнг бино ва жиҳозларнинг шикастланган лигини аниқлаш учун кўрикдан ўтказиб, уларни тиклаш ва ишга тушириш бўйича чоралар кўрилиши керак.
Кўрик натижалари далолатнома билан расмийлаштирилиши керак.
Агарда электр станция лойиҳаси кучли ер силкинишиларига мўлжалланган бўлса тезкор ходим блокли бошқариш шчити биносида қолиб асбоблар бўйича жиҳозларнинг ишини назорат қилиб туриши ва шикастланган жиҳозларни тўхтатиш бўйича чоралар кўриши зарур.
Вайрон этувчи ер силкинишиларда тезкор ходим зудлик билан барча жиҳозларни ўчириб иш жойини ташлаб очиқ жойга чиқиши керак.
Силкинишлар тугагандан сўнг техкор ходим биринчи навбатда инсонларни қутқариши шундан сўнг эса у фуқаро муҳофазаси штаби ихтиёрига ўтиб қутқарув ва авария-тиклаш ишларини бажаришда иштирок этади.