Иссиқлик изоляцияда ва қопламаларда қуйидаги ишлар олиб борилади:
- умумий ҳажмдан 15% гача ишлатиладиган қопламалар ечилади ва янада ўрнатилади;
- қоплама ва иситиш юзаларининг элементлари орасида ҳосил бўлган оралиқларини йўқ қилиш;
- ҳарорат чокларини текшириш.
Регенратив ҳавоқиздиргичларда қуйидаги ишлар амалга оширилади:
- зичлагич элнмнтларини (50% гача) таъмирлаш ва алмаштириш;
- ҳавоқиздиргичларнинг газҳаво қутиларини ва компенсаторларининг зичлигини текшириш ва тиклаш;
- айлантириш қисмининг юритмасини текшириш ва таъмирлаш;
- ротор зичлама тиқинини алмаштириш (30% гача)
- ротор зичлама тиқинини тозалаш мосламаларини текшириши ва таъмирлаш;
- иссиқлик изолчциясини таъмирлаш;
Якунловчи ишлар ўзига қуйидагиларни олади:
- кислота билан ювиш (давомилиги 2 суткадан ошмаслик керак);
- қозонни гидровлик текшириш;
- ўтҳонани ва кул тутгичларни зичлигини текшириш;
- сақлагич клапанларини тўғрилаш;
- иш ўринларини ва таъмирлаш жойларини ифлослик ва чиқиндилардан тозалаш.
16.3 Иссиқлик электр станцияларда қ¢шимча мосламалар таъмирлаш
Конденсат ва циркуляция насосларини таъмирлаш асосан ишчи ғилдиракларни, йўналтирувчи аппаратларни, зичловчи ҳалқаларни, ўқнинг сальникли зичламаларини, подшипникларни кўрикдан ўтказиш ва таъмирлашдан иборат.
Насоснинг ишчи ғилдираги эррозия натижасида емирилиши мумкин. Бу эса насоснинг иш унумдорлигини пасайишига олиб келади. Бази ҳолларда эса ғилдиракни ёрилишига олиб келиши мумкин, шунинг учун уларни алмаштириш керак.
Зичловчи ҳалқалар одатда ротор титрагани учун ишқаланиш натижасида емирилади.
Бронза ҳалқаларининг унча катта бўлмаган шикастланишларини пайванлаш ёрдамида бартараф қилиш мумкин. Бунда латун симдан ёки бронзадан пайвандлаган жойини тозалаб ғадир – будурлари кетказилади.
Насос ўқи ифлослик ва занглардан тозаланиб, синчковлик билан текширилади.
Агарда насос ишлаётганда подшипникларнинг титраши аниқланган ўқнинг эгилишини текшириш керак ва у эгилган бўлса тўғрилаш керак бўлади. Агарда ўқ емирилган бўлса уни янгиси билан алмаштирилади.
Насос сочиб ташлангандан сўнг, унинг деталлари, айниқса ишчи дисклар, йўналтирувчи аппаратлар, ўқ, зичловчи қурилмалар ва подшипниклар кўздан кечирилади. Ротор деталлари ва насос корпус орасидаги радиал оралиқни ўлчаш зарур.
Ўқни подшипникларга жойлаштирилгандан сўнг, ишчи ғилдираклар ва йўналтирувчи аппаратлар орасидаги радиал оралиқ текширилади. Бу оралиқлар завод маълумотларига тўғри келиши конденсаторларни нормал ишлашининг бузилиши, асосан, қувурларнинг ифлосланиши, ҳамда сув ва ҳавозичлигини бузилиши натижасида рўй беради. Шунинг учун конденсаторларни таъмирлашда қувурчаларни тозалаш, унинг буғ фазасига ҳаво ва сувнинг сўрилиши бартараф этиш амалга оширилади.
Конденсаторларни тозалаш икки турга механик ва химик тозалаш усулларига бўлинади:
Механик тозалаш сочли кирки шомполлар ёрдамида амалга оширилади. қувурчаларни бундай усулда тозалаш жуда кўп вақтни ва кучни олади, айниқса тузларнинг қаттиқ қолдиқлари мавжуд бўлганда қувурчаларни механик тозалашда резина шарикларини ишлатиш мумкин. Шарикларни катта ҳаво ёки сув босими ёрдамида қувурлар ичидан ўтказилади. Конденсаторларининг қувурларини тозалашнинг самаралиусули бу кимёвий тозалашдир. Кимёвий тозалашдақувурчалар каустик сода аралашмаси, ёки туз кислатаси аралашмаси ёрдамида ювилади. Ювишнинг у ёки бу усули қувурлардаги ифлосланиш характерига боғлиқ бўлиб кимё лабораторияси томонидан аниқлаб берилади.
Сода аралашмаси ёки кислота аралашмаси махсус идишларда тайёрланиб конденсаторга қуйилгандан сўнг 60 – 650С гача қиздирилади. Аралашма яхши айланиши учун махсус насос ўрнатилади. Конденсаторни ювиш 4 – 5 соат давомида аралашма концентрацияси пасайгунга қадар давом этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |