15.3. Хавфсизлик техникаси ва ёнғинга қарши хавфсизлик Хавфсизлик автоматини текшириш ростлаш тизимини йиғиб ташлангандан сўнг амалга оширилиши керак.
Хавфсизлик автомати тепкисини созлаш номинал айланиш сонидан 110-112% га амалга оширилади. Марказдан қочирма ўчиргичларни синаётганда айланиш сонини ўлчаш учун босим шкаласи 20 об/мин дан кўп бўлмаган тахометр қўллаш зарур ёки ўлчашни лаборатория частота ўлчагичи ёрдамида амалга ошириш керак.
Хавфсизлик автоматини ишлатиб кўришдан олдин ЮБЦ ва ЎБЦ ҲА зичлагичини текшириш керак бунинг учун қўлда у ёқ бу ёққа юргизиш маховигига таъсир этиб ҳамма 4 автоматик ёпқич (затвор) ни ёпиб ростлаш клапанини очиқ қолдириш керак.
Агарда 10 минутда турбинанинг айланиш сони 1500 айл/мин гача пасаймаса автоматик ёпқичлар зичлагичини қониқарли деб ҳисоблаш мумкин.
Турбина салт юришида турбинани ўчириш кнопкасига таъсир этиб ЮБЦ ва ЎБЦ тўхтатиш ростлаш клапанларнинг ўрнашгани текширилади ростлаш клапанлари ёпилганда турбина ротори тўхташи керак.
Тепкини (боек) синаш жараёнида айланиш сонини шундай жадалликда равон кўтариш керакки клапанлар тезлик ростлагичи таъсирида айланиш сони ортиши билан ўзининг салт юриш ҳолатидаги ўрналган қийматигача қайтсин яъни БМЗ га тез таъсир этишни олди олинсин чунки бу ҳолда турбинанинг ростлаш клапанлари марказдан қочирма ўчиргичлари ишлаш вақти арафасида бу клапанлар шу айланишни ушлаб туришга нисбатан кўпроқ очилсин.
Шуни эсда тутиш керакки қўл билан бошқариш золотнигига тез суръат билан таъсир этиш тезлик ростлагичини қисқа вақтга ишдан чиқариши мумкин бу эса ўз навбатида тўла очиқ клапанлари билан айланишни тез олишига олиб келади ва айланиш сонини тепкилар ишлаш ўрнатмасидан ортиб кетишга олиб келади бундан ташқари айланиш сони тез ортиб борганда тепкилар ишлаши ўлчовининг аниқлиги пасаяди.
Турбина тезлигини орттира бориб хавфсизлик автоматини ишлатиб кўриш цех бошлиғи ёки унинг муовини хозирлигида амалга оширилади бунда барча бегона кишилар бўлмаслиги керак (улар чиқариб юборилади).
Хавфсизлик автоматини ишлатиб кўришдан олдин айланиш тезлигини ошириб албатта нормал айланиш тезлигида кўлда ўчириш амалга оширилиши керак бунда қўлда ўчириш таъсирида тўхтатиш клапанини ўтириши текширилади ва тезликни ортиши билан хавфсизлик автоматининг ишлаши текширилади. Турбинани ишга тушириш тўхтатиш пресслашда (обпрессовка) қувур ўтказгич ва босим остидаги бошқа жиҳозларни ишлатиб кўрганда майдонда ва уларнинг яқинида фақат шу ишни бажараётган ходимлар ҳамда цех бошлиғи рухсатномаси бўлган шахслар туришига рухсат берилади.
Мой тизимида олов билан бошлиқ ишларни амалга оширилаётганда тизим майдон бўшатилиши тозаланиши ва буғланиши керак. Мой бакига кўмир кислотаси бериш линияси мойни авария ҳолатда тўкиш ёпилган бўлиб водород йўқлигини билишга анализ олинган бўлиши керак.
Генератордан мой баки ва мой ўтказгичдан 10 м радиус атрофида олов билан боғлиқ ишларни бажариш операция кетма-кетлигини ва иш ҳажмини кўрсатилган бланк бўйича амалга оширилади.
Турбо қурилмани ишга тушириш тўхтатиш ва ишлаётган вақтида бегона кишиларни майдонда люклар чиқиш жойлари ҳамда фланцали уланиш ва арматура яқинида туриши маън этилади агрегатни ишга тушираётган тўхтатаётган ишлатаётган ходимлар бундан мустасно.
Мой ўтказгич яқинида ва фланцали уланиш қаршисида жойлашган қувур ўтказгич ва турбо қурилманинг барча қизиган юзалари пўлат пластина ёки алюминий билан ўралган ва изоляция қилинган бўлиши керак. Бу изоляцияни мой сингдирилишидан сақлайди.
Кучли иссиқлик жиҳозларининг буғ ўтказувчи транктларида шиш аниқланса смена раҳбари зудлик билан хавфли зонани аниқлаб бу зонага одамлар кириши олдини олиш мақсадида «Хавфли зона» («Опасная зона») плакатларини осиб қўйиши керак. Хавфли зонада барча ишлар тўхтатилиши зарур у ердан ходимларни узоқлаштириш чоралари кўрилиши керак ва бу тўғрисида юқорида турган ходимларга хабар берилиши зарур.
Арматуралар ва насосларнинг сальникларини кийгизаётганда бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш учун қувур ўтказгичнинг яқин участкаларини синчиклаб дренажлаш керак бунинг учун эса дренаж ва ҳаво чиқариб юборишлар очилади.
Мойланган кийим-кечакли шахсларни таъмирлашга рухсат бериш маън этилади. Махсус кийим (ишчи) ёнганда зудликда уни сув билан ўчириб зич кийим билан ёпиб ерга ағдариш керак ёнган кийимни тепадан ечмасдан врачга хабар бериш керак. ТГ ТЭН ТТН ларни таъмирга чиқарганда албатта таъмирлаш зонасидаги барча енгил ёнувчи материалларни олиш ташлаш ва барча термометрларни олиб қўйиш керак.
Электр юритмали жиҳозларни электр схемасини сочиб ташлаб таъмирга чиқарганда юритма электр схемасини тўлиқ сочиб ташланганлигини текшириш учун двигателни ёқиб кўриш керак.
Бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш учун полларни мой ва солярка билан тозалаш маън этилади.
Электр двигателлар насослар сурма қопқоқлар ростлагичлар вентимоторларни ишдан чиқишини назорат этиш ва ҳақиқий айбдорларни аниқлаш учун ҚТЦ смена бошлиғи электр цехи ва ИАЎЦ смена бошлиқлари билан биргаликда далолатнома тузиб цех раҳбариятига берилиши керак.
ҚТЦ нинг хавфсизлик техникаси ва ёнғинга қарши техника қоидаларини қатъий бажариш керак.
Кишиларни қудуқларга камера ва бошқа ер ости иншоотларига киришига бу жойларни олдиндан шамоллатиб кейин ифлосланиш даражасини текшириб кўргандан кейингина рухсат берилади ер ости иншоотлари ва коммуникацияларида топшириқсиз (нарядсиз) ишлаш таъқиқланади
Ростлаш тизимига хизмат кўрсатиш билан банд бўлган ходим қуйидаги ҳолларда қўлини иссиқ сув билан совунлаб ювиши шарт:
- ОМТИ билан бевосита контактда бўлганда;
- смена давомида дамба-дам;
- овқат ейишдан олдин чекканда ва смена охирида.