Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент Давлат техника университети Р. Ф. Мингазов, Х. C исахўжаев, Р. К. Чембаев


Мазутни берилиши қуйидаги ҳолларда тўхталиши ёки чегараланиши мумкин



Download 7,55 Mb.
bet56/67
Sana28.03.2022
Hajmi7,55 Mb.
#514074
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   67
Bog'liq
qozon

Мазутни берилиши қуйидаги ҳолларда тўхталиши ёки чегараланиши мумкин:
- мазут тортувчи насоснинг тўхтаб қолганда;
- қозонхонага кучли намланган мазут берилганда;
- магистрал мазут ўтказгич ёки қозон атрофидаги мазут-ўтказгич узилганда;
- мазут ўтказгич схемасида хато қайта уланишлар бўлганда.
Қозонга мазут берилиши тизимида қуйидаги энг характерли бузилиш аломатлари қуйидагилардир:
- магистралда ва ростлаш клапанларидан кейин мазут босимининг кескин пасайиши;
- мазут сарфининг пасайиши ёки тебраниши;
- тўғри оқимли қозоннинг тракти бўйича сув ва буғ ҳароратининг пасайиши;
- мазут оқиб қолиши қозон бўлимида мазут ўтказгич узилганда эса мазут босимнинг тушиб кетиши ва сарфнинг кўпайиши.
Магистрал мазут ўтказгич узилганда мазутнинг кўп чиқиши ва унинг ёниб кетиш хавфи туғилиши ҳамда мазут босими кескин пасайиб кетганда тезкор ходим шикастланган мазут ўтказгични қозон ва мазут насоси томондан сурма қопқоқ билан ишончли ўчириш чораларини кўриши агарда керак бўлса мазут насосларини тўхтатишгача бориб етиши мумкин. Имкониятга қараб зудлик билан тўкилган мазутни йиғиштириб мазут тўкилган зонада барча турдаги олов билан боғлиқ ишларни тўхтатиш керак. Кечиктирилмайдиган ишларни бажариш билан бирга ўт ўчириш командасини чақириш зарур (мазут ёниб кетишини кутиб ўтирмасдан) тўкилган мазутни тўла йиғиштириб олгунча ёниб кетишни бартараф этиш учун ўт ўчириш воситалари тайёр ҳолда туриши керак.
Қозон атрофида мазут ўтказгич узилганда тезкор ходим қуйидагиларни бажариши керак:
- қозонни газ ёқишга ўтказиш холатни баҳолаб агарда ёнғин чиқиш хавфи бўлмаса қозонни ўчирмаслик;
-мазутни дренаж коллекторига ташлаш схемасини йиғиб коллекторлардаги дренажларни очиш мазутни ишлаётган корпусда утилизациялаш;
-зудлик билан сурма қопқоқлар ёрдамида мазут ўтказгичнинг шикастланган қисмини ўчириш қозон корпусини (энергоблокни) авария холатда тўхтатиш;
-тўкилган мазутни тарқалиб (ёйилиб) кетишига йўл қўймасдан йиғиштириб олишга киришиш;
- мазут ёниб кетишини кутмасдан туриб ўт ўчириш командасини чақириш агарда ёнғин чиқса ўт ўчириш командаси келишини кутмасдан ўт ўчиришни ташкил этиш;
- хавфли жойни ўраб қўйиш шикастланган жойга бегона кишиларни киритмаслик авария холатдаги қозонда газ тарқатишни ва сиқилган ҳавони ўчириш ёнғин зонасида қолган электр двигателларни ва кабелларни ўчириб қўйиш.

Download 7,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish