XII боб. ИЭС ларда қиздириш сиртларини тозалаш ва
шлакларни йўқотиш
12.1 қиздириш сиртларини ифлослантиришдан тозалаш.
Газларнинг юқори ҳарорат (700..8000С дан юқори) соҳаларида қиздириш сиртларида ҳам сочилувчан, ҳам зич шлак қолдиқлари пайдо бўлиши мумкин. Газларнинг камроқ ҳарорат (6000С дан паст) соҳаларидаги қолдиқлар, асосан қувурларнинг ғадур – будур сирти ва бир – бирига механик илашиши билан боғлиқ сочилувчан разрядга киради.
ўтҳона қиздириш сиртлари ва конвектив газ йўллари ифлосланиши – юзаларнинг иссиқлик иши самарадорлиги ёмонлашувига, натижада ўтҳонанинг ФИК пасайишига олиб келади. Зич жойлашган конвектив қувурлар ифлосланиши, бундан ташқари, газ тракти гидравлик қаршилигининг ва хусусий эҳтиёжлари учун сарфланишини ошишига олиб келади.
12.1.1. Нурланиш (радиацион) қиздириш сиртларини
тозалаш.
Ўчоқ тик экранларини ўта қиздирилагн буғ оқими билан тозалаш кенг тарқалган (19.1- расм). Аппарат буғни узатиш пуфлаш қувури ва узатма механизмидан иборат. Даставий пуфлаш қувурига илгариланма ҳаракат берилади. Пуфлаш қувурининг найча бошчаси ўчоққа киргач, қувур айланишни бошлайди. Шу вақтда буғ клапани автоматик тарзда очилиб, буғ қарама – қарши жойлашган пуфлаш найчасига олиб бориладит. Тозалашнинг бундай усулида, бошча атрофидаги радиуси 2,5...3 м масофадаги экран сирти тозаланади. Буғ босими 1,5...4,0 МПа ва ҳарорат 350... 4000С бўлиши керак. Бу турдаги аппаратлар “Илмарике” заводида ишлаб чиқарилади. Ишламаётган ҳолида найча бошчаси қувур орқасида туриб, унинг ўта қизиб кетишидан сақлайди. Пуфлаш аппаратлари бутун экран сиртини қамраб оладиган қилиб жойлаштирилади. Натижада ўчоқнинг ҳар бир девори кўрлаб аппаратларга эга бўлиши керак, бу эса ўчоқ ва унинг эксплуатациясини қимматлаштирилади.
19.1-расм. Экран қувурларини пуфлайдиган аппарат: 1-найча каллаги; 2-буғ клапани; 3-¢тҳона экрани.
Кейинги вақтларда, айниқса шлак қолдиқларни тозалашда экран сиртларини сувни импулсьли пуфлаш ўзининг кўпроқ самарадорлигини кўрсатади. Бу аппаратга 0,4 -..0,5 МПа босим остида техник сув берилади. Ингичка, узоқни урувчи (10 м гача) оқим яратилиб, аппарат ўрнатилган девор қаршишини тозалайди (19.2 –расм). махсус ёйиш аппарати билан, найча ва ундан чиқаётган сув оқим тозаланаётган девор бўйлаб ётиқ-қия илгариланма қайтма ҳаракат қилади. Ҳар бир қувур экрани қаршисида сув оқими 0,2 секунддан ортиқ турмайди, бу эса ўта қизиган қолдиқлар учун совуқ зарба ҳосил қилади. Ташқи қаватнинг бир лаҳзалик совуши 4000С атрофида бўлади. Қаватнинг сиқилиши ва ундан кейинги қизиши натижасида парчаланилади ва қувурдан кўчади. Экран қувурининг тоза жойларидагии металлга бунда қисқа вақтдаги сувнинг таъсири ўнинг мустаҳкамлиги хавф туғдирмайди. Битта бундай аппарат экраннинг катта юзасига хизмат кўрсатгани учун буғ аппаратларига нисбатан уларнинг сони кескин камаяди.
Do'stlaringiz bilan baham: |