11.4.2 Юзанинг қайровли емирилиши ва
ифлосланиш.
Газ оқимнинг нисбатан паст ҳроратли зонаси (6000+7000С кичик), конвектив шахта юзасида характерланади, кўпинча бу сочилувчан бўлиб тарқалган. Турбанинг юзасида қалин қатлам содир бўлмайди, чунки ишқори металдаги буғ конденсацияланган бўлади. Газ оқимининг йўналишига нисбатан, сочилувчан модда трубанинг орқа томонга йиғилади.
Кичик оқим тезлигида (5-6 м/с) ёки оқимда жуда майда учувчан куллар бўлганида трубанинг хохлаган томонида учувчан моддалар йиғилиши мумкин. Трубанинг юзасида ҳосил бўлган бундай ҳолат иссиқлик алмашинуви секинлаштитради, бу ифлосланиш коэффициенти билан боҳоланади. – Е,м2 к/Вт ва труба юзасидан қатламнинг термик қаршилиги билан ҳарактерланади. Актрацит ёқилганда қиздириш юзасидаги бу қатламни учувчан куллар тез олиб келади, бунинг сабаби шуки актрацит жуда майда бўлакларга бўлинган бўлади, бошқа ёқилғиларга нисбатан юзанинг ифлосланиш даражаси асосан қувурлар боғламининг типига боғлиқ. (шахматли ёки коридорли). Ҳар хил шароитда коридорли боғлам шахматлига нисбатан 1,7-3,5 маротаба кўп ифлосланади.
Газнинг паст тезлигида ифлосланиш жуда катта бўлади. (3-4 м/с). Бу тезликда қозоннинг ишлашига тавсия этилмайди. Агарда турбаларнинг жойлашиши ва ўтиш юзаси ўзгартирилса, қувурлар боғламда ифлосланиш тез ошиб кетади. Бу вақтда юзани тўлиқ чиқиндилар қоплаб олади ва юкламанинг пасайишига олиб келади. Газ ҳарорати 6000С дан паст ҳолатда кўп миқдорли олтингугуртли мазут ёқилганда қиздириш юзасида ёпишқоқ ёғли қатлам ҳосил бўлади. Конвектив қиздиргичнинг, эконамайзер қизиш юзасидаги ёпишқоқ қатламда ванади (V2O5) ва сульфат бирикмаси бўлади. Зич жойлашган қатламда асосан темир сульфати, кальций ҳосил бўлади. Мазут ёнганда юзадаги қатлам иссиқлик алмашинувини секинлаштиради, газ трактининг қаршилигини оширади ва охирида қозоннинг ишлаш вақтини чегаралайди. Буғ қозонларини лойиҳалашда асосан кул ва ёқилғининг ёнмаган бўлаклари қиздириш юзасини қайровли емиришдан сақлаш жараёнига кўпроқ эътибор бериш керак. Конвектив шахта газоходидаги газ тезлгини нотўғри танлаш металл, қувурларнинг тез емирилишига, деворлврнинг емирилишига ва бу аврия ҳолатига олиб келади. Қайроқли емирилиш деганимиз, кулнинг катта қаттиқ бўлакларининг қувурга урилиш натижасида қувурнинг аста-секин емирилишига айтилади. Ёқилғининг механик ёнмаслигидан ҳосил бўлган бўлаклари ҳам қувур юзасининг емирилишига олиб келади. Шундай қилиб кулли емирилиш кулнинг қайроқли бўлаклари билан аниқланади. Бу кулдаги SiO2 миқдорига ва SiO2>60% бу кўрсаткич ошиб боради. Интевсив емирилиш ёқилғидаги кул миқдорига боғлиқ (Аи).
Do'stlaringiz bilan baham: |