Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент Давлат техника университети Р. Ф. Мингазов, Х. C исахўжаев, Р. К. Чембаев



Download 7,55 Mb.
bet41/67
Sana28.03.2022
Hajmi7,55 Mb.
#514074
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   67
Bog'liq
qozon

12.1.2. пардаларни ва конвектив илонсимонларни
тозалаш.

пардаларни ва конвектив пакетли қиздиргичларни тозалашда вибрацияли (титрашли) тозалаш кенг қўлланилади. Вибрацияли тозалагичлар ҳозирги кунда 200 дан ортиқ ўрта ва катта қуввватли буғ қозонларида ўрнатилган. Тозалаш усули шундан иборатки, металл сиртидан қолдиқларни (ҳам сочилувчан, ҳам шлак боғланишли) ажратадиган инерция кучларини яратувчи юқори частотали тебранишлар айланма қувурларга берилади.


Сочилувчан қодиқларни йўқотиш учун 5...6 g тезланишни яратиш кифоя, бу ерда g – эркин тушиш тезланиши, м/с2, 50 Гц ли тебранишларни инерциялаш билан эришилади. Шлак боғланишли қолдиғини 8…10g тезланишларда йўқотилади, бу эса 190 Гц юқори частотали тебранишларга тўғри келади.
Эркин осилган вертикал (тик) сиртларним (парда, конвектив қиздиргичларни) титратиб тозалаш юқори самара беради. 19.3-расмда парда (А-А-қирқим) ва конвектив қиздиргичларни (Б-Б қирқим) ётиқ газ йўлида титратиб тозалайдиган аппарат батафсил мисол қилиб кўрсатилган. Совитиладиган штанга орқали парда ва айланма қувур қуйи учларига тебратгич тебранишларни узатади. Тебранишларни барча айланма қувурларга 1 та вибрациондаги узатиш учун пайвандланган қавариқли қувур бўлинмаси кўринишдаги маҳкамлик белбоғи ишлатилади.

19.3 – расм Пардали ва конвектив ¢тақиздиргичларни титратиб тозалаш тизими: а-аппаратларни ¢рнатиш; б-бикрлик тасмаси; А-А-горизонтал газ й¢ли б¢йича пардали ¢тақиздиргичнинг кесими; Б-Б шунинг ¢зи конвектив ¢тақиздиргич б¢йича; 1-пардалар; 2-конвектив пакет; 3-титратиш штангаси; 4-электр титратгич; 5,6-совутувчи муҳитни бериш ва чиқариш; 7- сузгичсимон пластина.

Қиздиргич пакетларидаги сочилувчан қолдиқлардан тозалаш учун ОГ сериядаги чуқур сурилувчан буғ аппаратларда ишлатилади. У 19.1 – расмда кўрсатилган аппаратга ўхшаш бўлиб, айланадиган найча бошчасининг газ йўлига чуқур сурилиши билан фарқ қилади (8...10 м гача). Ён томон девори дарчасидан аппаратни киргизилганда икки қиздиргич пакети орасида оралиқда ҳар иккила пракет 1...1,5 м чуқурликка тозалаш амалга оширилади.


Бундай тозалаш усулининг камчилиги шундаки, пакет ичида (айниқса, шахматсимон қувурлар жойлашганда) буғ оқими энергиясининг тез йўқотилиши ва яқин жойлашган қувурларнинг буғнинг кучли оқими натижасида кучли эрозияли емирилишдир.
Горизонтал (ётиқ) бурилгич (айланма) конвектив шахта сиртларини тозалаш учун кўпроқ дроб оқми билан тозалашда ишлатилади.(19.4-расм)



19.4-расм Вакуум остида ишлайдиган дроб билан майдалаб тозалаш тизими: 1-дроб бункери; 2-дробни юқорига узатиш қувури; 3-дроб тутгич (циклон); 4-буғ эжектори; 5-автомат клапани; 6-тарелкали таъминоти; 7-дроб тарқатгич; 8-газларни қонзондан чиқиши.

Диаметри 3-6 мм бўлган пўлат золдирлар тозаланаётган тик жойлашган газ йўли юқори қисмига бир текис таъминланиб (ёйилиб) сиртга ўрналаётган кинетик энергиясининг ишлатилиши ҳисобига тозалаш юз


беради. Бундай тозалашда 20-30 минут давом этиб, 1м2 шахта кесимидан ўрта ҳисобда 250-400 кг питра ўқига мўлжалланади. Пастда питралар бункерга йиғилади, кучли ҳаво оқими билан ижекторда ушлаб олиниб, яна юқорига кўтарилади, ҳаводан ажратилиб, буғли сочгичда яна юқорига кўтарилади, ҳаводан ажратилиб, буғли сочгичда яна шахтага туширилади. Кўчирган кул ва шлак бўлаклари майдаланиб, электрофильтрларида тозаланади.


Сўнгги йилларда конвектив шахталарда илонсимон пакетларини тозалашда янги – импульс-иссиқ тўлқинли тозалагич қўлланилмоқда. Бу усул суюқ ёқилғи ишлатилганда қувурларда ёпишқоқ моддалар пайдо бўлганда золдирлар билан тозалаш усули ёрдам бермаганда юқори самара беради. Усулнинг маъноси шундан иборатки, қувурлар сиртига юқори ҳароратли зарбий газ тўлқинлидаврий таъсир кўрсатиб, ёпишқоқ моддаларни қупритади, сўнг кўчириб, қувур сирти тозаланади. Зарб тўлқини импульс камерасида яратилади, у ерга табиий газ билан ҳаво аралашмаси кириб, уч кундан кейин алангаланади. Қайноқ газлар бир зумда махсус шаклга эга найчадан ўчоқ газ йўлига киритилиб, 0,2…0,4 МПа босимли зарб тўлқини яратилади. Конвектив пакетда зарб босими тез сусаяди. Шунинг учун ҳар бир пакет олдида 2...4 импульс камераси ўрнатилади. Улар жуфт-жуфт, юқоридан паст томон, навбатма-навбат ишга туширилади. Импульс даври 2-8 с., 1 сменада 1...3 марта ишлатилади. Шахта сиртини тозалаш вақти 0,5-1 соат.
Ката қувватли қозонларда ҳозирги вақтда регенератив ҳаво истгичлар (РХИ) кенг қўлланилмоқда. Уларни ишлатиш тажрибаси шуни кўрсатадики, ҳар қандай ёқилғи тури ишлатилганда ҳам газ ва ҳаво ҳарорати паст ва тўлдириш варақлари орасидаги масофа (7-10 мм) кичик бўлгани учун доимо ифлосланади.
РХИ (РВП) ларни тозалаш учун сиртларни ўта қизиган буғ билан (р=2,2 МПа, t=3000С) пуфлаб тозаланади. 1 найчали тебранма штангали ёки кўп найчали қўзғалмас ОП туридаги кўп найчали аппаратлар ишлатилади, улардан буғ – 800..700 м/с тезликда чиқиб, сиртни 15 метр узоқликкача кинетик энергия ҳисобига тозалайди. Пуфлаш ишлаб турган РХИда 1 сменада 1..3 марта, 156..20 минутдан амалга оширилади.
Зич, олтингугуртли қолдиқлар пайдо бўлганда (РХИ нинг совуқ қисмида) сувли ювишни қўллашга тўғри келади. Бунинг учун қайноқ (80..900С), ишқорли сув (pH=10..12) ишлатилади. Ювишдан сўнг сиртлар тўлдириш варақлари ва конструкцион материаллар коррозияга учрамаслиги учун яхшилаб қуритилади. Сувли ювишни фақат бошқа усулларни қўллаш тавсия қилинади.
Вақт ўтиши билан зичлашиб борадиган ёпишқоқ қолдиқлардан РХИ ларни термик тозалаш яхши натижалар беради. (19.5-расм)



19.5 расм. Иситиш ситрларини импульсли тозалаш аппарати:


1-аралаштириш камераси; 2-найча; 3-ҳаво ва газни бериш; 4-электр ёндиргич; 5-конвектив пакет; 6-импульс камераси.

Бунинг учун ишлаётган РХИ га келаётган ҳаво 20..30 минутга узиб қўйилади. Тўлдиргич келаётган ҳаво 20..30минутга узиб қўйилади. Тўлдиргич келаётган ҳароратига (280-3000C) қизиб, ундаги қолдиқлар қурийди ва тўкилиб тушади. Лекин бу усул РХИ раторининг иссиқлик деформациясига сабаб бўлади, шунинг учун бу усул қўллаш чегараланган.


РХИ совуқ қисмини иссиқлик тўлқини билан тозалаш тизимини қўллаш ҳам ишлатилади. Бу ҳолда аралаштиргич камераси РХИ радиуси бўйича жойлашган узун қувури чиқиш эса қувур бўйича ясси найча кўринишида тайёрланади. Эксплуатация маълумотларига кўра тўлқинли тозалаш самарадорлиги бўйича ўта қизиган буғ билан пуфлаш усулидан қолишмайди. Унинг устунлиги –тутун мўригача бўлган йўлда буғнинг конденсацияланиши йўқлигидадир.



Download 7,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish