12.2. кулдан тозалаш (кулни ушлаб қолиш)
Барча қаттиқ ёнилғида ишлайдиган қозон қурилмалари тутун газларидаги қаттиқ зарралардан (чиқинди кулдан) тозалаш учун кулни тутиб қолувчилар билан жиҳозланади. Кулни тутиб қолиш самарадорлиги кулнинг ва тутун газларининг физик-химик хусусиятларига юқори даражада боғлиқ кулнинг асосий тавсифларига зичлиги, майдалик таркиби, (турли катталикдаги заррачаларнинг массавий миқдори) электр қаршилиги (электр фильтрлари учун), ёпишқоқлиги киради. Тутун газлари оқимидан заррачаларни ажратиш усулига кўра кул тутгичлар асосан инерцион (механик), қўлланишли ва электр фильтирлиларга бўлинади.
Кул тутгич ишининг асосий кўрсатикичи кул тутгич ишининг асосий кўрсаткичи кул тутилиш коэффициентидир:
к.m=(Ckuр- Счик))/ Скир (19.1)
бу ерда Ckuр ва Счик – култутгичга келаётган ва чиқаётган кул миқдори.
Ҳисоб ишлари тескари катталик – ўтиб кетиш даражаси ишлатиш қулай:
Р=1- к.m= Счик/ Скир (19.2)
Кул тутгич коэффициенти “электр иссиқлик станцияларни лойиҳалаш нормалари” газификацияга кўра қуйидаги чегараларга бўлиши керак;
Қуввати 2400 МВт ва ундан юқори бўлган конденсацион электростанция (КЭС) лар ва қуввати 500 МВт ва ундан юқори бўлган иссиқлик электр марказлар (ИЭМ) тозаланиш даражаси келтирилган куллилиги А=1 кг/Мдж бўлганда ва ундан кўп бўлганда 99,5% дан кам бўлмаслиги;
қуввати 500...1000 МВт бўлган КЭС ва 150…300 МВт бўлган ИЭМлар учун 96 ва 98% дан кам бўлмаслиги;
кичик қувватли КЭС ва ИЭМлар учун тозаланиш даражаси 93 ва 96% деб олинади.
Механик кул тутгичлар. Механик (инерцион) кул тутгичлар сифатида оқимнинг айларма ҳаракати туфайли марказдан қочма кучлар ҳисобига кулни ўтказадиган циклонлар кенг тарқалган. Газ циклона уринма бўйлаб кириб ички ва ташқи цилиндр сиртлар орасида ҳаракат қилганда марказдан қочма кучлар ҳисобига чанг ажралиши рўй беради. Сўнг тозаланган газ ички цилиндр орқали юқорига кўтарилади, чанглар эса оғирлик кучи таъсирида конуссимон воронкага йиғилиб, умумий бункерга тушади. Кулдан тозалаш самарадорлиги газларнинг тезлиги ошиши, зарраларнинг катталашиши ва циклон диаметри кичиклашиши билан амалга ошади.
Ҳўллашдан кул тутгичларнинг (ҳКТ). Энг оддий тури – марказдан қочма скуббердир. Унинг қуруқ кул тутгичли фарқи – деворларидан оқиб тушадиган сув пардаси мавжудлигидир. Бунда сепарацияланган кул зарраларининг иккиламчи марта газ оқимига қайтиши камайиб, бункерга тушиши яхшиланади. Тутиб қолиш даражаси ҳКТ ларда =0,85...0,93.
Электр фильтрлар. Йирик ИЭСлар учун ЭФ энг келажакли кул тутгичлардир. Улар тутун газлари ҳарорати ва намлигшини камайтирмасдан, гидравлик қаршилиги 150 Па дан ошмаган ҳолда юқори тозалаш кўрсаткичига (=0,99..0,995) эришиш мумкин.
Замонавий электр фильтр 19.9- расмда кўрсатилган. Чангли газлар газ тақсимловчи панжарадан сўнг тик осилиб турувчи юқори кучланишли ўзгармас ток берилагн кенг энли, “С”-симон тутиб қолувчи электродлар билан ҳосил қилинган йўлакка киради (мусбат – тутиб қолувчи электродларга, манфий – токи электродига).
Электростатик майдонда тутун газларининг ионлашиши юз беради ва кул зарралари манфий заряд олади. электростатик кучлар таъсирида зарралар тутиб қолувчи электродга ўтиради. Сўнгра зарб механизми ёрдами билан электродларни силкитиш юз беради ва зарралар оғирлик кучи таъсирида бункерга тушади.
Эф2 турда ишлаб чиқилади: УГ2 – электроди баландлиги 7,5 м ва ҳар бир фаол майдони узунлиги 2,5 м дан ва УГЗ – электроди баландлиги 12,2 м ва майцдон узунлиги 4 м. ҳар бир ЭФ да майдонлар сони 3,4 та бўлиши мумкин.
ЭФ да кул тутгич даражаси чанг-газ оқими тезлигига боғлиқ. У 1,3...1,8 м/с дан ошмаслиги керак (кичик қийматлар маъқул бўлмаган электр тавсифли кўмир кули учун). Кулни тутиб қолиш даражасига тутун тутиб қолиш даражасига тутун газларининг электрофильтр кесими бўйлаб бир текис тақсимланиши катта таъсир қилади. У ЭФ газификация кириш қисмидаги қабул қилинган газ тақсимлаш қурилмаларига боғлиқ (29.10 - расм). Кўпинча кўндаланг кесими тешик юзасининг панжара умумий юзасига нисбатан 0,5 атрофида бўлган 2-3 та текис панжара ўрнатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |