Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент Давлат техника университети Р. Ф. Мингазов, Х. C исахўжаев, Р. К. Чембаев



Download 7,55 Mb.
bet48/67
Sana28.03.2022
Hajmi7,55 Mb.
#514074
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   67
Bog'liq
qozon

14.1-жадвал



Номи


Ёқилғи ёнишидан ҳосил бўлган маҳсулот

чала

тўлиқ

Ёқилғи углероди С
Ёқилғи азоти N
Ёқилғи олтингугурти S
Ёқилғи водороди Н
Метан СН4

СО
NO

H2S


OH
CO, C20H12

СО2
NO2

SO2, SO3


H2O
CO2, H2O

Электр станцияларнинг оқава сувларида эриган анорганик заҳарли моддалар (кислота, ишқорлар), молекулали – эриган органик моддалар (мой қолдиқлари, сув билан мазутнинг аралашишидан қолган полимер- углеводород бирикмалари), коллоид тизимлари, эриган газлар, эримаган қаттиқ қўшимчалар ва бошқалар бўлиши мумкин. Оқава сувларнинг кўп ифлослари сув ҳавзаларидаги ўсимлик ва ҳайвонот дунёси учун заҳарлидир, бошқалари эса парчаланишдан кейин сувдаги кислородни фаол ютиб юборади, оқибатда биосферани нобуд бўлишига аста-секин олиб келиши мумкин. Шунинг учун ИЭСларнинг ҳамма оқава сувлари тозаланади, табиий сув ҳавзаларига ташланишдан аввал уларнинг ифлосланиш даражаси назорат қилиб турилади.


ИЭС ташламалари, ифлослантирувчи моддаларнинг ташламаларига кўра атрофдаги аҳоли кўзига унча ташланмайди, аммо зарарли таъсири катта.
Электр станция ва бошқа корхоналарни қуришда иссиқлик ташламаларининг қабул қилинган меъёри чегараланмаган, фақат ёз мавсумида сув ҳавзасидаги табиий ҳароратга нисбатан 30С дан, қишда 50С дан ошмаслик талаб қилинади. Шундай қилиб, ИЭСнинг иссиқлик ташламаларининг зиён келтиришини олдини олиш масаласи ташламаларни узлуксиз кўпайиб боришини камайтириш, бир тарафдан ЭСнинг тежамлилигини ошириш йўли билан бажарилса, иккинчи тарафдан кўзга ташланмайдиган иссиқ сувни бир қисмини буғланишга, сарфланган иссиқлик тарқалишини оқилона ташкил қилиш билан ҳал қилинади. Бу усул баланд мўрилардан ташланаётган газлар билан бирга атмосферага кўп миқдорда ифлослантирувчи зарарли моддаларни ва уларни ер юзасига тушишдан аввал ҳаво билан аралашиш йўли билан олдини олишга ўхшаб кетади. Бунда янги қурилган корхонанинг ифлослантирувчи моддалари миқдори маълум чегараланган қийматдан ошмаслиги лозим.
Аммо атроф–муҳитга ташланаётган ифлослантирувчи зарарли моддаларни мутлоқ миқдори ортиши муносабати билан ўз-ўзидан тозаланиши, шу жумладан тарқатиш усулларининг самарадорлиги паст.
Ҳозирги вақтда ЭСлар ва саноат корхоналарини лойиҳалаштиришда ҳаво атмосферасини энг юқори даражасида ифлослантиришга асосланган. Бу албатта нотўғри, чунки ушбу ҳудудда кейинчалик, худди шундай ифлослантирувчи зарарли моддаларни ташлайдиган, янги қурилаётган ва ишлаб турган корхоналарни кенгайтириш ва транспортни ривожлантиришга йўл бермайди.
Ундан ташқари лойиҳалаштирилаётган объектларда, баъзи бир ҳолларда, келажакда тозалаш иншоотларини қуриш режалаштирилмаган, бу эса корхонани кейинчалик ривожланишида, ҳавони ҳаддан ташқари ифлосланиб кетишидан сақлашга шароит қолдирмайди.
ИЭСларни ва саноат корхоналарини лойиҳалаштиришда, албатта, ташланаётган ифлослантирувчи зарарли моддаларни тозалаш учун ҳар-хил қурилма воситалари кўзда тутилиши лозим. Атмосфера ва сув ҳавзаларини мутлоқ ташламаларини камайтириш мақсадида турли усул ва қурилмалардан фойдаланиш аввалдан белгилаб қўйилиши лозим, чунки энергетика (шу жумладан ИЭС) ва саноатнинг бошқа соҳаларини ривожланиши атроф–муҳитни ифлосланиши туфайли турли тўсиқларга учраши мумкин.



Download 7,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish