Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат шарқшунослик институти


Хитопадеша». (“Ибратли хикоятлар”)



Download 0,53 Mb.
bet61/69
Sana24.02.2022
Hajmi0,53 Mb.
#241401
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   69
Bog'liq
2 5229012504083958577

«Хитопадеша». (“Ибратли хикоятлар”). Бу асар «Панчатантра»дан ёшроқ. У 10-14 асрлар мобайнида Бенгал вилоятида яратилган. Ҳинд адабий анъанасига кўра, Нараян Пандит мазкур асарнинг муаллифи ҳисобланади. Асар санскрит тилида ёзилган.
«Хитопадеша» тузилиши жиҳатидан «Панчатантра»га ўхшайди. Бир қатор мавзулар «Панчатантра» ва бошқа манбаълардан олинган. «Панчатантра»дан олинган сюжетлар қайта ишланган. «Хитопадеша»нинг тили «Панчатантра»га қараганда содда ва равон, мақол, матал ва ҳикматли сўзларга жуда бойлиги билан ажралиб туради. Шу сабабларга кўра асар нихоятда мароқ билан ўқилади. Лекин унинг таркибида «Панчатантра»га кирмайдиган буткул мустақил ҳикоялар ҳам жуда кўп.
«Хитопадеша» тўрт қисмга бўлинган. Биринчи икки қисм «Панчатантра» нинг биринчи ва иккинчи китобларига мос келади, яъни унда аввал дўстлар орттириш ҳақида сўнгра эса дўстларнинг жудо бўлиши ҳақидаги ҳикоялар киритилган. Учинчи ва тўртинчи қисмларига эса «Панчатантра» нинг учинчи китобидаги ҳикоялардан олиб киритилган. Бу қисмларда урушни олиб бориш ҳақидаги ҳикоя «Панчатантра» дек қарға ва бойқушлар ўртасидаги кураш тарзида эмас балки ўрдак ва товуслар ўртасидаги келишмовчилик тарзида ҳикоя қилинади.
«Хитопадеша»да «Панчатантра»га нисбатан панд-насиҳатга эътибор кўпроқ қаратилган. «Хитопадеша»ни дунёга машхур қилган нарса сюжетининг ҳикоя ичида ҳикоя шаклида тузилгани, воқеаларнинг деярли ҳаммаси парранда ва ҳайвонлар тилидан сўзланиши ва ҳикматларнинг кўплигидир.
Ушбу асар ўз табиатига кўра дидактик асарлар жумласига киради. Ҳар бир ҳикоя эзгулик, яхшиликка ундайди, тўғри йўлга бошлайди. Зўр тарбиявий аҳамиятга эга бўлган мазкур асарни ҳиндлар «илм-ҳикмат хазинаси» деб бежиз айтмайди. «Хитопадеша» кўплаб ғарб ва шарқ тилларига, жумладан, рус тилига ҳам таржима қилинган. ХХ асрнинг ўзида рус тилида уч марта уч хил таржимада нашр этилгани бу асарга бўлган қизиқишнинг нақадар зўрлигини кўрсатади. «Хитопадеша» ўзбек тилига ҳам ҳинди тилидан Ансориддин Иброхимов томонидан таржима қилиниб 1997 йили нашрдан чиқарилган.
«Хитопадеша» қарийб минг йил илгари яратилган. Табиийки, асарда ўша давр, ўша маконнинг акси бор. Лекин барибир умуминсоний фазилатлар ҳар ерда, ҳар даврда деярли ўзгармайди. Китобда ота-онага ҳурмат, ахлоқ-одоб, ҳурмат-садоқат, илм-маърифат, ростгўйлик, жасурлик каби фазилатлар куйланади. Ва аксинча, хиёнат, иғво, зўрлик, разолат каби нуқсонлар фош этилади.
Қуйида «Хитопадеша» асаридаги айрим қисқа ҳикоялар намуна сифатида келтирилади.
«Кийик ва шақол ҳакида ҳикоя». Бир ўрмонда кийик билан қарға жуда иноқ ҳаёт кечиришарди. Булар шу қадар қалин дўст эдики, бутун ўрмондагиларнинг ҳаваси келарди. Кийик ниҳоятда гўзал, тирсиллаган, билқиллаган эди.
Бир куни бир шақолнинг шу кийикка кўзи тушиб қолди-ю, оғзининг суви келиб кетди: «Э воҳ! Ана кийику, мана кийик! Семизлигини, гўштдорлигини қара-я! Есанг мазаси оғзингда қолса керак» - дея хаёлидан ўтказди шақол. Лекин буни қандоқ қилиб ўлжа қилса экан, деб боши қотди унинг. Уни тутиш осон иш эмас, шақол ўзининг душмани эканлигини кийик яхши билади. Шунинг учун уни кўрди дегунча тумтарақай қочиб қолади.
Шақол зўр бериб ўйлай бошлади. Бир зумда ҳийла найранглардан иборат режани миясида яхшилаб пишитди. У кийикнинг осонлик билан қўлга тушмаслигини яхши биларди. Шунинг учун дўст тутиниб, кийикни қўлга киритиш йўлини танлади.
Шақол режасини пишитиб бўлгач, кийикка яқинлашди, юзида табассум билан деди:
«Э-э, ўртоқжон, бормисан ўзи? Ишларинг яхшими? Кейинги пайтда жуда камнамо бўлиб кетдинг? Тинчликми ўзи?»
«Сен ким бўласан, биродар? Мен сени танимайман» - жавоб берди кийик.
«Мен шақолман, сенга ўхшаб мен ҳам шу ўрмонда яшайман. Аслида гап шундаки, ёлғизлик жуда жонимга тегди. Бирор ишга қўлим бормай қолди. Шундоқ ҳайҳотдай ўрмонда бир ўзимман. Менинг ҳолим не кечаётганини бир ўйлаб кўр-а. Шунинг учун ҳам битта-яримта билан дўст тутинишга ахд қилдим. Шундай қилсам, биринчидан, зерикмайман, иккинчидан, бир дўст орттирганим қолади. Дарахтнинг сўққаси ҳам кўзга хунук кўринади, деб бежиз айтишмаган-ку улуғлар.
«Агар шунчалик қийналиб қолган бўлсанг, сенга дўст тутинганим бўлсин» - деди кийик.
Шундан кейин иккови қучоқлашиб кўришишди ва шу тариқа дўст бўлишди. Икковлари узоқ вақтгача суҳбатлашиб, кўнгил ёзишди. Кийикнинг назарида у ҳақиқий дўстини топгандек туюлди. Чунки шақол ширин сўзлашга устаси фаранг эди. Гапирганида оғзидан бол томар, тўғри, соддадил, лақмагина кийик шўрлик эса унинг гапларига чиппа-чин ишонарди. Шу зайлда улар суҳбатлашиб ўрмонни айланиб юрдилар.
Улар юра-юра кечки пайт бир дарахтнинг олдига келишди. Шу дарахтда кийикнинг дўсти бўлмиш қарға яшарди.
Дўсти кийикнинг шақол билан бирга юрганини кўрган замоноқ қарғанинг пешонаси тиришди. Кийикка силтаб гапирди:
«Ҳу, кийик биродар? Ким бу ёнингдаги?»
«Бу янги дўстим шақол бўлади. Бу сен билан ҳам ўртоқ бўлмокчи. Шўрлик ёлғиз экан. Бутун бошли ўрмонда ҳеч кими йўқ эмиш».
«Кийик дўстим, бир гап доимо қулоғингда бўлсин, ҳеч қачон бегоналар билан бирдан элакишиб кетмаслик керак. Ундан кейин бу шақол ҳақида ҳеч нарса билмайсан-ку. Танимаган-синамаганга қанотинг остидан жой бермаслигинг лозим. Бир замонлар қари калхат худди шундай хатога йўл қўйган экан» - дебди қарға.
«Қанақа хато экан у?» - сўради кийик.
«У бир силовсинга панох бериб, ўзига ўлим тилаб олган экан».
«Ростданми, қандай қилиб?» - кийик билан шақол баравар сўрашибди. «Мана эшитинглар шу ҳақдаги ҳикояни». Қарға шундай деб, ҳикоя қилишга тушибди.
«Қарға, сичқон ва тошбақа». Қарға билан сичқонни кўриб, тошбақанинг севинчи ичига сиғмай кетибди. Дарров уйига таклиф қилиб, сидқидилдан уларнинг хизматида бўлибди.
Ахир айтадилар-ку, меҳмоннинг катта-кичиги бўлмайди деб. Хоҳ бола бўлсин, хоҳ кекса, бундан қатъий назар, меҳмон маъбуднинг бир қиёфасидир.
Борди-ю юқори тоифага мансуб кишининг уйига паст тоифадаги одам меҳмон бўлиб келса, у ҳам худди шундай иззат-икромга лойиқдир. Меҳмон ҳар кимнинг ҳам уйига келавермайди, бахтиёр кишиларникига келади.
Қарға сичқонни тошбақага таништира туриб деди:
Ўртоқжон гапимни эшит: мана шу менинг энг қадрдон дўстимдир. Бошида мендан чўчиб ҳадиксираб, дўст тутинишга унамай турган эди. Қанча гапирдим, сўзладим. Охири тўғрилигимга ишонди. Шундан кейин дўстлашишга кўнди. Бу ёғини сўрасанг, учаламизнинг ичимизда энг ақллиси шу. Бизнинг дўстлигимиз бундан фақат ютади. Ана энди уччаламиз бирга яшайверамиз.
Қарғанинг гапидан кейин тошбақа сичқонни қучоқлаб олди. Унинг елкаларни силаб туриб деди.
«Биз билан дўст тутиниб жуда боплабсан. Бу дўстлигимизни ҳам бутун олам гапиради.
«Раҳмат, дўстим, сизларга ҳар қанча миннатдорчилик билдирсам оз. Сизларнинг ўртангиздаги меҳр-муҳаббатни кўриб, кечмишим эсимга тушиб кетди» - дебди сичқон.
«Қандай кечмиш экан? Эшитсак бўладими?» - иккови баравар сўрабди.
«Марҳамат. Мана эшитинглар. Шундай деб сичқон сўзлашга тушибди.

Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish